​Тинчлик ва бирдамлик асосчиси – Миллатнинг буюк Пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон асарларини ӯрганиш

("Тожикистон25" асари мисолида)

Академик Бобожон Ғафуров номидаги Хӯжанд давлат университетида, жумладан, ӯзбек филологияси факултетида ҳам Миллат пешвоси, тинчлик ва миллий бирлигимиз асосчиси, Муҳтарам ПрезидентимизЭмомали Раҳмон асарларини ӯрганиш, асарлар мазмуни билан талабалар ва ӯқитувчиларни мунтазам таништириб бориш борасида ҳар йил “Президент асарларини ӯрганиш” рукнида маърифий ишлар бардавом олиб борилмоқда. Бу асарлар презентатсияси ва шарҳи учун университетимиз тарих ва ҳуқуқ факултети мутахассислари тарих фанлари номзоди Жӯрабек Исомиддинов, С.Эркаев, А.Жамолиддинов ва бошқалар, шунингдек факултетимиз олимлари ҳамжалб этилади. Яқинда бӯлиб ӯтган ана шундай тадбир Тожикистон Мустақиллиги 25 йиллигига бағишланган – “Тожикистон – 25” асаригабағишланди. Мазкур асар Тожикистоннинг Мустақиллик даври ( 25 йил) ичида жаҳон сиёсати майдонида олиб бораётган давлатнинг ӯзига хос ташқи ва ички сиёсати ва умуман жаҳон ҳамжамияти билан байналмилал алоқалари масалалари ёритилган нодир манбадир.

Бу улкан асар Тожикистон халқининг Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат Пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти Эмомали Раҳмон бошчилигида Истиқлолиятнинг 25 йиллиги даврида эришган ютуқларига бағишланган бӯлиб, қуйида ушбу китоб мазмуни ҳақида мухтасар сӯз юритамиз.

Асар Озода Эмомали Раҳмон таҳририда (Муаллиф - Абдуфаттоҳ Шарифзода) Душанбе шаҳри, "Ирфон" нашриёти 2018 йил (372-бет) нашр этилган.

Дастлабки саҳифалардаги иллюстратив расмларда 2016 йил 9 сентябри Республика пойтахти марказий стадионида "Истиқлол"нинг25йиллиги байрамини нишонлаш тантаналари Президент расми билан акс этган. 12-17-саҳифаларда Тожикистон диёрининг дунё харитасидаги ӯрни, Марказий Осиёда буюк ипак йӯли чорраҳасида жойлашгани, бу тоғли ӯлканинг 93% фоиз ери баланд, осмонӯпар қорли тоғлардан, Помир, Тян-шан ва бошқа азим чӯққилар билан ӯралгани айтилган. Умумий масоҳати 143 минг кв.км, ғарбдан шарққа 715 км, шимолдан жанубга 509 километрни ташкил этади. У Ӯзбекистон, Қирғизистон, Хитой ва Афғонистон билан чегарадош. 2016 йил 1 январидаги маълумотга кӯра аҳоли сони 8 миллион 547 минг (ҳозирги кунда 10 миллион).

Шӯролар иттифоқи барҳам топгандан сӯнг 1991 йилдан мустақил давлат бӯлди. Давлат тили тожик тили. Миллатлараро алоқа тили рус тилидир. Давлат муқаддасотлари: байроқ, нишон (герб), мадҳия (гимн). 1992 йилдан Бирлашган Миллатлар ташкилотига аъзо. Бугун 152 дунё мамлакатлари билан дипломатик алоқада (27-саҳифа). 25 йиллик мустақиллик даврида Тожикистон дунё жамоатчилиги олдида ӯзининг, дарҳақиқат, тӯла мустақил, демократик, дунёвий ва ижтимоий давлатга айланганини кӯрсатди деб қайд этилади. Ва бугунги кунда Миллат Пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон саъй-ғайрати ва заҳматлари туфайли мустақил давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятида ӯз ӯрнига эга бӯлиб, ӯз ички ва ташқи сиёсати билан иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳаларда олға дадил қадамлар билан одимламоқда (37-саҳифа).

1992 йилнинг 19 ноябрида Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясида Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси этиб сайланди. 1999 йил 6 ноябри умумхалқ сайловида яна 7 йиллик муҳлатга, 2006 йил 6 ноябридаги умумхалқ сайловида учинчи бор ғолиб чиқди. 2013 йил 6 ноябридаги умумхалқ сайловида 84,23 % сайловчилар овози билан яна сайланди.

2016 йилнинг 14 ноябрида Эмомали Раҳмон "Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси ҳақидаги Тожикистон Республикаси Конститутсияси Қонуни" асосида "Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси, Миллат Пешвоси" деган умумхалқ эътирофи ва эҳтиромига сазовор бӯлди. Эмомали Раҳмон 1999 йил 11 декабридан Тожикистон қахрамонидир (47-саҳифа). Тожикистон Олий мажлиси Тожикистон Республикаси олий бошқарув ва қонун чиқарувчи органидир. Олий мажлис икки мажлисдан ташкил топади: 1. Миллий мажлис ( Мажлиси миллӣ) 2. Намояндалар мажлиси ( Мажлиси намояндагон). Депутатлар 5 йилга сайланади (59-саҳифа) ва кейингилар саҳифалар Конститутсияга бағишланган. 1994 йилнинг 6 ноябрида Тожикистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинган. У 10 боб, 100 моддадан иборат. 1999 йил, 2003 йил ва 2016 йиллар умумхалқ сӯровлари асосида тӯлдирилган ва иловалар киритилган (60-саҳифада). Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат Пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакат ва халқнинг келажаги учун жавобгарликни энг оғир сиёсий вазиятларда ӯз зиммасига олган тарихий шахс сифатида тинчлик, бирдамлик, ӯзаро тушуниш, мамлакатдаги сиёсий барқарорлик ва конститутсион қонун устуворлигини таъминлашдаги хизматлариқайд этилган (67-саҳифа).

Давлат муқаддасотларидан бири бӯлган давлат байроғи ҳақида маълумот берилган. 2011 йилнинг 30 августида пойтахт Душанбешаҳридаги майдонга Муҳтарам Президент иштирокида 165 метр баландликдаги (дунёда энг баланд) Тожикистон Республикаси Байроғи тикилди. Байроқ энига 30 метр, бӯйига 60 метр узунликда порлайди. Ҳар йил 24 ноябр Тожикистонда "Байроқ куни" нишонланади. 2011 йилнинг 30 августи ушбу улкан байроқ тикилиши маросимида Гиннес Рекорд китоби раиси Дэвид Чемберс Президент Эмомали Раҳмонга ушбу байроқнинг дунёда энг баланд байроқлигини тасдиқловчи сертификатни тақдим этди (86-саҳифа). Тожикистон Республикаси 2001 йилдан "Созмони умумҷаҳонии савдо" (Умумжаҳон савдо ташкилотига) аъзо бӯлиши ва унинг афзаллик ва имкониятлари ҳақида сӯз боради (93-саҳифа). Тоғли диёр сув ресурслари, музликлар, дарё, кӯл, ер ости сув русурслари билан нафақат Марказий Осиёда, балки жаҳонда олдинги ӯринларни эгаллаши ёритилган. Мамлакатимиз раҳбари БМТ минбаридан ушбу масала бӯйича қимматли таклиф ва ташаббуслар билан чиқиши қайд этилган:

1. 2003йил халқаро "Тоза ичимлик суви йили".

2. 2013 йил " Сув соҳаси бӯйича халқаро ҳамкорлик йили".

3. 2005-2015 " Сув - ҳаёт учун" 10 йиллиги.

4. 2018- 2028"Об барои рушди устувор" 10 йиллиги.

Китобнинг кейинги бӯлимлари:

104-саҳифадан "Энергетика";

130-саҳифадан "Транспорт йӯллари, кӯприклар, тонеллар";

172-саҳифадан "Саноат";

200-саҳифадан "Бунёдкорлик";

220-саҳифадан "Қишлоқ хӯжалиги";

245-саҳифадан "Маориф";

254-саҳифадан "Телевидение ва радио";

260-саҳифадан "Маданият";

275-саҳифадан "Соғлиқни сақлаш";

285-саҳифадан "Ҷавонон";

293-саҳифадан "Спорт";

302-саҳифадан "Туризм";

313-саҳифадан "Аёл ва жамият";

321-саҳифадан "Тожикистон ва жаҳон ҳамжамияти";

353-саҳифадан "Миллий байрамлар";

372-саҳифада тугайди.

Ушбу асар шонли Тожикистон диёрининг Истоқлол давридаги халқ хӯжалиги, сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда қӯлга киритган ютуқлари, зафарли ҳаёт йӯлларини ёритган манба бӯлиб хизмат қилади. Тожикистоннинг Миллат пешвоси, тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон бошчилигида рӯй бераётган улкан стратегик тараққиёт йӯллари ва босқичлари, Тожикистоннингжаҳон ҳамжамияти наздида эришаётган юксак мақоми аниқ далиллар асосида кӯрсатилган.

Раҳмонқулов А., Жабборов Б.

ХДУ ӯзбек филологияси факултети

доцентлари

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ