​Терроризм ва эктремизм сайёра офати

Илм-фан ва техника тараққиёти даврида яшар эканмиз, кундалик янгиликлар яшин тезлигида жаҳон кезаётгани гувоҳи бўлиб турибмиз. Мана шундай ахборотлар тезлиги замонида дунё жамоатчилиги бошидақилич каби осилиб турган терроризм ва экстремизм балоси

Умумжаҳоний фожиа ва хавфга айланди.

Террорист ва экстремистларнинг миллати ва дини, ватани ва инсонийлиги бўлмайди. Улар эзгутилаклар илдизга тушган қуртга ўхшайди. Сайёра бошига бало бўлиб турган бу хавфли иллатга қарши дунё жамоатчилиги бирлашмоғи керак.Сайёра тинчлиги, дунё осойишталигига улкан хавф бўлган террористлар беватан бир маҳлуқдирларки, уларни батараф этиш бутун дунё аҳли манфаатлари учун фойдадан холи эмас.

Техника тараққиётининг мусбат ва манфий томонлари айнан террористларга қўл келмоқда. Улар интернет тармоқлари орқали ўзларининг манфур ишларини тарғибу ташвиқ қилишмоқда. Бу тарғиб ташвиққа ўзини таниган билган зиёлилар алданмайди. Аммо ҳали йўлини топмаган, ҳаётда тажрибаси бўлмаган ёшлар интернет ижтимой тармоқларида тарқалаётган турли иғвогарона фикрлар ва қарашларга эргашиб кетиши хафви кучли. Шунинг учунуларни ушбу заҳарланишдан сақлаш йўлларини қидириш керак. Ота-оналар табиийки, ўз фарзандлари машғулотлари билан қизиқишлари, уларнинг интернет ижтимоий тармоқларидаги дўстларини билан қизиқиб кўришлари шарт. Ниҳолнинг тўғрилигида тўғри лаш унинг суяги қотганида тўғрилашдан осонроқ кечади. Шу боис ҳурматли ота-оналарфарзандлари тарбиясида эҳтиёткорлик билан иш кўришлари керак. Шунингдек, ўрта мактабларда ва Олий таҳсил муассасаларида ҳам Ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат руҳидаги дарслар ўтилиши керак. Балкимунтазам ўтиб бориладиган Олий таҳсилдаги кураторлик соатларидан тақшари Ватанни севиш деган дарс ҳам ўтиш керакдир. Бу дарсда Ватаннинг эътиборли, эъзозли инсонлари билан учрашувлар, шунингдек, терроризм ва экстермизм қурбонлари ҳақда суҳбатлар олиб борилса мақсадга мувофиқ кечарди деб ўйлайман.

Ижтимоий тармоқларнинг зарарли томонларини мисоллар билан ёшларга тушунтириш ишларини ҳам айни шу дарслар доирасида олиб бориш керак. Шунингдек, ёшларнинг китобхонлик даражасини ошириш керак. Чунки маънавияти кучли инсон оқу қорани яхши ажратади. Ижтимоий тармоқлардаги терроризм ҳиди келиб турган материаллардан асранади. Жаҳоний аҳамиятга молик мумтоз асарлар мутолааси ўз ўрнида ёшлар психологиясига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, театр ва турли адабий-бадиий кечалар ҳам ёшлар тарбиясида катта аҳамият касб этади. Табиийки, бундай тадбирлар ёшлар тарбиясида муҳим поғона бўлиб уларни терроризмнинг қора томонларини аниқ кўришлари учун кўзгу вазифасини ўтайди.

Тожикистон Олий Судининг 2019 йилнинг 15 августидаги ҳалномасига кўра “Паймони миллии Тоҷикистон” ташкилоти террористик-экстремистик ташкилоти деб эътироф этилиб, унинг Тожикистон Республикасидаги фаолияти таъқиқланади. Шунингдек, “Паймони миллии Тоҷикистон”, “Ҳизби Наҳзати Исломии Тоҷикистон” ва бошқа террористик ташкилотларга хизмат қилаётган 39та сайтларга ҳам таъқиқ қўйилган.

Тожикистон Олий Судининг бу ҳалномаси мамлакат халқи тинчлиги, осойишталиги йўлидаги қатъий қадамлардан саналади. Чунки мамлакат халқининг ижтимой онгига ёмон таъсир қилгувчи бу сайтлар Ватанимиз бирлигига таҳдид кўрсатиши нуқтаи назаридан ҳам таъқиқланиши мақсадга мувофиқдир.

Бу сайтларда эълон қилинаётган бўҳтону иғвогарликка доир чиқишларёшларимиз онгига заҳарли оғу кабидир.Шу боис, ота-оналар фарзандларининг интернет тармоқларидаги ҳаракатларини кузатиб боришлари зарур. Шунингдек, Олий Ўқув юртларда ҳам ёшлар мафкурасига зарар етказувчи бу таъқиқланган сайтлардаги иғвогарона чиқишларнинг асл моҳиятини тушунтириб бериш керак.

Тожикистон деб аталган ватан тинчлиги бутун Тожикистон халқнин бебаҳо бойлигидир. Бу бойликни кўз қорачиғи каби асрашбарчанинг муқаддас бурчи саналади. Шу сабабдан, интернет тармоқларидаги ҳар қандай сайтларда эълон қилинаётган қутқулару мамлакат тинчлигига путур етказувчи бўҳтонларга эътибор қаратмаслик керак.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ташкил этилган китобхонлик кўриклари айнан ёшларимизни интернет тармоқларида “санқиб” юрмасдан, қўлига китоб ушлаб, маънавий олами гўзал бўлишига хизмат қилади.

Шу маънода, ташқаридан аккилаган ит, ичкарига таҳдид эта олмаслигини айтмоқчиман. Ёки ўз йўлидан олдиндаги мақса сари устувор қадамлар билан бораётган карвонга ортдан чопиб аккилаётган итлар ҳуриши таъсир этмаяжак. Аммо шундай бўлсаям барибир мамлакат ижтимоий турмушига, мафкурасига қилинаётган интернет ҳужумларга жавоб қайтариш ва бу ҳужумлардан ёшларни асраш мамлакат тинчлигини асраш вазифасидир. Шу боис, ёшларимизни ташқи ёвуз фикрлардан иҳота қилайлик.

Дунёни терроризм ва экстеризмдан озод кўриш эса умумжаҳон тинчлиги гаровидир.

Эрмуҳамедов Абдусамад Норматович,

дотсенти кафедраи адабиёти ӯзбек

ва методикаи таълими они факултети

филологияи ӯзбеки МДТ-и “ДДХ ба

номи академик Б.Ғафуров”

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ