​Миллат Пешвоси Паёми – ривожланиш дастуридир

Тинчлик ва миллий келишув асосчиси, Тожикистон Республикаси Президенти - миллат Пешвоси, мўҳтарам Эмомали Раҳмоннинг «Республика ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида» Тожикистон РеспубликасиОлий Мажлисига йўллаган Паёми (21.12.2021 й.) Тожикистоннинг шарафли халқи учун, ҳақиқатан ҳам, тарихий бўлган азиз Ватанимих мустақиллиги ва озодлигининг 30-йиллик тарихи хулосаси бўлиб, янги 2022 - йил арафасида ўлкамизнингҳар томонлама ривожланиш сари устувор қадамлар таҳлили ва келажактараққиёт барномасидир.

Бизга маълум, ки 2021 йил жаҳон ва Тожикистон аҳолиси учун ҳар томонлама оғир йиллардан бири бўлди. Коронавируснинг авж олиши натижасида ўлкамиз иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий-маданий ҳаётида фаоллик тез суръатда пасайиши натижасида инқироза рўпара келдик. Бундай шиддатли инқироз охирги 100 йилда биринчи марта вужудга келиб, жаҳон иқтисодиётининг жиддий таназзулига сабаб бўлди. Бу инқироз мамлакатимиз ҳаётининг ҳамма соҳаларига таъсир қилиб келмоқди.

Паёмда ўлкамизнинг 30 йиллик тарихи қисқа таҳлил қилиниб, давлат мустақиллиги эълон қилингандан кейин, мамлакатда қонли фуқаролар урушининг бошланиши,ўлкамизда вазиятнинг оғирлашиши, давлатимиз мавжудлиги хавфга тушиши, Хужанда Олий Советнинг ХУ1 тарихий Кенгашинингчақирилиши, қонуний Ҳукуматнинг тикланиши, янги давлат тузимининг-мустақил, демократик, ҳуқуқбунёд, дунёвий ва ягона давлат қуриш белгиланганлиги, янги Конститутсиянинг қабул қилиниши ва унинг такомиллаштирилиши, давлат Рамзларининг қабул қилиниши, икки палатали Парламентнинг таъсис этилиши, миллий Келишув шартномасиганинг имзоланиши, қочоқларнинг қисқа муддатда Ватанимизга қайтарилиши (жаҳонда 10 млн нафардан ортиққочоқлар иргача ўз ватанигақайтарилмаган) ва тамаддунсоз халқимизнинг вайронага айланган халқ хўжалини тиклаш ва ривожлантириш учун кураш баён этилди.

Тожикистон Ҳукумати дунёнинг шиддатли инқирозли вазиятида фаолият юритиб, инқироз қийинчиликларига қарамасдан ҳар қандай оқибатнинг олдини олиш, ўлкамиз иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун зарур тадбирлар йўлга қўйилгани ва унинг натижалари баён этилди.

Бу йилда бюджет даромад қисмининг камайиши ва бошқа ўзгаришлар натижасида соғлиқни сақлашда кўзда тутилмаган бошқа ҳаражатлар вужудга келиб, униҳал қилишга киришилди. 2004 йилдан ўлкамизда улим жазосига мароторий эълон қилиниши, мустақиллик даврида 17 марта «Умумий Авф» Қонунинингқабул қилиниши ва 170 мингдан ортиқ одамларнинг озодликка чиқиши, мамлакат халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларидаислоҳотларнинг ўтказилиши, моликиятни хусусийлаштириш, 75 минг га ернинг халққа тақсим берилиши, 1 млн 400 минг оилага ер берилиши ва натижада 8,8 млн одамларнинг оилавий шароитининг яхшиланиши, 54 минг га ер янги ерларнинг ўзлаштирилиши, Ҳукуматимизнинг 4 стратегик ҳадафининг муваффақиятли бажарилиши, 2400 кмавтомобил йўли, 5 та ер ости тунили, 219 км темир йўл қурилиши, 2011 йилда ягона элект системасининг ташкил этилиши, транспорт, йўл, саноат ва турли корхоналарнинг қурилиши аниқ фактлар асосида таҳлил қилинди.

Паёмда маориф ва илм, маданият, саломатлик, аёллар, муқаддас оналар ўрни, ёшлар, парламент, прокуратура, суд, мақомотҳои ҳифзи ҳуқуқ, халқаро муносибатлар ҳам чуқур таҳлил қилининг Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллик юбилейигача бўлган асосий вазифалар белгилаб берилди.

Ўлкамизда 4,5 мингдан ортиқтаълим муассисалари бўлиб, уларда 2,3 млн нафар ёшларнинг таълим олиши, 173 та янги таълим муассисалари, 198болалар боғчалари, мустақиллик даврида 28 та янги олий мактабларнинг ишга тушиши, 245 минг студентларнинг таълим олиши, чет элларда 40 минг ёшларимизнинг таҳсил олиши, 2723 тиб муассисаларининг қурилиши, 2022 йилда ўлка аҳолисининг 10 млн, 2026 йилда 11 нафарга етиши, мобил телефонидан фойдаланишнинг ошиши, унинг фойдаланиш тартиби, охирги 20 йил давомида мамлакатга 720 минг автомашина киритилганлиги, ҳозир 2 млн автомобил ватурли техникадан фойдаланиш, 2022-2026 йил саноатлаштириш йили деб эълон килиниши ва бошқа муҳим масалалар ютуғи ва келажак ривожланиш йўллари таҳлил қилинди.

2022 йил 1 январдан Миллий Армия, Прокуратура, ҳуқуқ мақомотлари ходимлари иш ҳақи 25%, бошқа соҳалар 20% оширилиши,1 июлдан маориф, маданият, илм, ижтимоий соҳалар, спитендиялар 20 %, етимларга ёрдам пули 25%, ўртача иш ҳақи 50% оширилиши,18 ёшдан юқори бўлган одамларнинг ҳаммасига касб-ҳунар ўргатиш, тайёрланаётган мутахассисларнинг жаҳон бозори талаботларига жавоб бера олиши, бу даврда 2360 та саноат корхоналаринг қурилганлиги. Мустақилликнинг 30 йиллик юбелейининг 3 охирги йилида 26 минг турли корхоналар ва муассисаларнинг қурилганлиги ва асосий йўналишлар баён этилди.

Мамлакатимизда ГЭСлар, саноат корхоналари,тарихий аҳамиятга эга бўлганйўл қурилиши, шаҳар, ноҳия, шаҳрак марказларида фақат кўп этажли уй-жойларнинг қурилиши,сайёҳликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, асилчилик, паррандачилик, боғдорчилик, картошка ишлаб чиқариш, пиллачлик, тутчилик, чорвачилик ва бошқа соҳалар вазифалари белгилаб берилди.

Паёмда маориф ва миллий маориф тизимига алоҳида тўҳталди, хорижий тиллар- рус ва инглиз тиллирини ўрганиш алоҳида таъкидланди, ўқитувчилар тайёрлаш, ривожланган давлатлар (Япония, Сингапур, Корея ва бошқалар) маорифга алоҳида эътибор берилиши натижасиа тез ривожланганлигиқайт этилди. 3 конкурснинг ўтказилиш натижалари,ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги вазифалари, Ўлка олимларининг вазифалари янги замон талаботи асосида белгилаб берилди, Кўпгина ёдгорликлар ва маданият намуналарининг ЮНЕСКО рўйхатига киритилганлиги, 2021 йилда Европада булар намойининг ташкил этилганлиги, Тожикистондатиб соҳаси муаммоларига алоҳида тўҳталиб дори тайёрлаш ва бу соҳа учун кадрлар тайёрлашнинг жуда сустлиги танқид қилиниб, ҳал этиш йўллари кўрсатилди.

10 млрд сомоний кредит берилди ва ўтган йилга нисбатан 4,6 % кўп.

Банк тизими, «Электрон ҳукумат», сармоядорлик, тадбиркорлик, инноватсия каби муҳим масаларни ҳал этиш давр талабидир. «2030 йилгача давр учун Миллий тараққиёт стратегияси» да хусусий секторни ривожлантириш, Паёмда мамлакатни тез суръатларда саноатлаштириш 4-стратегик мақсадни амалга оширишга алоҳида эътибор берилди. Бу соҳада металлургия, маъдан тозалаш корхоналарини бунёд этиш, рангли ва қимматбаҳо металларни қазиб олишва тайёр маҳсулот ҳолатигача қайти ишлаш, машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат ва дорисозлик саноатларини ривожлантиришни кенгайтириш таъкидланди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ва экспортгаалоҳида эътибор бирила бошлади импорт ўрнини босувчи маҳсулот тайёрлаш, Рақобатбардошлиликга эътибор бериш таъкидланди.

Ўлкамиз қора, рангли, қимматбаҳо металлар, нодир, безак тошлар, кўмир ва шунга ўхшаш минерал рудалар захирасига бой бўлиб, ҳажми юз млрдлаб сомонийни ташкил этади. Шунинг учун «2021-2030 йиллар учун Геология соҳасини ривожлантириш давлат дастури» лойиҳаси ишлаб чиқишни таъкидлади.

Паёмда аграр соҳа ривожига алоҳида эътибор берилди, чунки озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш стратегик мақсаддир. Ердан тўғри фойдаланиш, интенсив боғлар ташкил этиш, ердан бир йилда 3 марта ҳосил олиш, барча деҳқонларни бир йиллик ягона ер солиғидан озод қилиш таъкидланди.

Сайёҳлик ўлкамиз ривожида катта рол ўйнамоқда, 2019-2021йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилиги эълон қилиниши яхши натижалар берди,

Паёмда маориф ривожига алоҳида эътибор берилди. Ўтган йили таълим сифатини кўтариш учун ва Табиатшунослик, аниµ ва математика фанларини ¢рганишни янада яхшироµ й¢лга µ¢йиш, ёш авлод техник тафаккурини кенгайтириш маµсадида2020-2040 йилларни «Тожикистон Республикасидатабиатшунослик, аниµ ва математика фанларини ¢рганиш ³амда ривожлантиришнинг йигирма йиллиги» эълон µилинган эди ваёшларни кўпроқ жалб этиш мақсадида «Илм-фурўи маърифат»(«Илм-маърифат ёғдуси») номли республика танлови ўтказиш таклиф қилинди ва олдинги танловлар «Тожикистон – азиз Ватаним» ва «Фурўғи субҳи доноий китоб аст» ноёб истеъдодларни аниқлади, бу синовлар ғолиблари имтиҳонсиз олий мактабга қабул қилиниб, ўқитувчилари ва ота-оналари ҳамтақдирлансин деди.

Ҳар йили МФА институтлари, олий касбий таълим муассисаларидан 500 тадқиқотчилар тажриба алмашиш, қайта ўқишга сафарбар этилди, бироқ бу жуда кам, бунга алоҳида эътибор бериш таъкидланди.«2020-2030 йиллар учун Ёш илмий кадрларнитайёрлаш дастури» тайёрлаш айтилди,

Ишчи кадрлар тайёрлаш ва меҳнат бозори, муҳожирлик, аҳолини иш билан таъминлашга эътибор бериш айтилди,

«2021-2030 йиллар учун ТРда аёллар ролинифаоллаштириш миллий стратегияси» ишлаб чиқилгани айтилди.

Тожик халқи тарихи, давлат тили ва Тожикистон географиясини таълим эараёнида миллий озчиликни ташкил этувчи миллатлар тилида олиб бориладиганмуассасаларда мажбурийўргатишни тўғри ташкил этиш зарур.

Жамият ривожланиши талабларига мос келадиганқонунлар ишлаб чиқиш давр талабидир. Олий мажлис, Намояндалар мажлиси, суд, покуратура, бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари пок виждонли ва юксак касбий даражага эга бўлиши,терроризм, экстремизм, қурол-яроқ, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланиши, Экстемистик адабиётнинг ноқонуний айланиши, коррупсия, кибер жиноятчилик ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши доимий курашиш, диний-мазҳабий низоларга йўл қўймаслик, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифалардандир. «2021-2025 йиллар учун ТРда терроризм ва экстремизмга қарши курашга оид миллий стратегияси» ишлаб чиқилсин деди.

Давлат чегараси, хусусан Афғонистон билан бўлган чегарани доимий мустаҳкамлашга эътибор берилсин деди. Миллий хавфсизлик давлат комитети, миллий армия жанговар тайёргарлигига эътибор бериш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш мақомотлари ҳамкорлиги ривожлантирилсин.10 мингдан зиёд ёшларимиз ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олиб, ўлкамизда Ватан учун хизмат қилмоқда. Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлашлигини таъкидлади.

Ҳозир Тожикистон дунёнинг 180давлати билан дипломатик алоқалар ўрнатилган. Марказий Осий, МДҲ мамлакатлари билан дўстона ва ҳамкорлик муносибатларни мустаҳкамлаш, Стратегик ва тараққиёт шерикларимиз - РФ, ХХР, Европа Иттифоқи, АҚШ била кўп қиррали ҳамкорлик, Ислом дунёси, Ўрта Шарқ, Жанубий, Жанубий-Шарқий Осиё, Тинч океани, Африка, Америка дўст ва хайрхоҳ давлатлари билан дўстона муносибатларни ривожлантириш билдирилди.

Жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик-БМТ, МДҲ, ШҲТ (ШОС), КХШТ, ЕХҲТ, ИҲТ, бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик кенгайтилади деди. Жорий йилда Тожикистон ШҲТ ва КХШТраислик қилади.

2021 йилда ШҲТ 20 йил тўлади ва бунинг ривожланиши ва такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Тожикистон жаҳон глобал муаммоларини ҳал қилишда фаол қатнашмоқда (хавфсизлик, сув, экология ваиқлим ўзгариши ва бошқалар).

Шунинг учун миллат Пешвосининг навбатдагиПаём – халқимизнинг устувор қадамлар таҳлили ва келажак ривожи учун амалий дастуридир.

Эркаев Сафар-академик Б.Ғафуров номли ХДУ Ватан тарихи ва археология кафедраси дотсенти, ТР олий Совети ХУ1 сессиясининг қатнашчиси.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ