​ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ - МАЪРИФАТ...

Одамлар китоб ӯқишдан тӯхтасалар, уларфикрлашдан ҳам тӯхтайдилар.

Дени ДИДРО,

француз файласуфи,

ёзувчи

Инсоният тарихи ӯзининг сиру синоатларга, жумбоқларга бойлиги, муҳим тарихий воқеа ва ҳодисларга гувоҳ эканлиги билан башарият учун ҳар доимо қадрли ва қимматли бӯлиб келган. Бани башар авлоди узоқ мозий қаъридаги ҳақиқатларни аждодлари томонидан яратилган китоблар орқали уларнинг саҳифалари узра юрак қони билан муҳрланган битиклар орқалигина англашган. Сӯнг дунёга тийракназарташлаб, фикрлашга, мушоҳада қилишга жидду жаҳд этишган. Энг муҳими, авлод ва аждодлари кимлигини, ҳамда ӯзлигини фақат ва фақат мавжуд китоблар орқалигинаанглай билишган. Кӯҳна тарихимизда бунга мисоллар талайгина. Шу ӯринда тарих ҳақиқатидан бирига эътибор қаратайлик.

Бирёзувчининг мӯғул босқини ҳақидаги ҳикоясида шундай даҳшатли манзара берилган. Мӯғул босқинчилари Нишопурни лахта-лахта қон қилиб, аҳолининг бӯйнига арқон солиб чиқади. Одамлар бозорини, яъни қул бозорини ташкил қилиб юборади. Асирлар орасида шайх Фаридиддин Аттор ҳам бор эди. Ӯз асирларига кӯз-қулоқ бӯлиб турган мӯғулга қараб, маҳкумлар ёлворадилар:

  • Бизни нима қилсанг қил, уни қӯйиб юбор!
  • Кимсан?- дейди ҳайратда қолган мӯғул шайхни ёнига келиб.
  • Аттор, - дея жавоб беради шайх бошини кӯтармай.
  • Султонмисан?
  • Йӯқ...
  • Кимсан?
  • Аттор...
  • Бизни нима қилсанг қил, уни қӯйиб юбор!
  • Кимсан, ахир, гапир!- дейди ғазабга минган босқинчи.
  • Аттор, - дейди шайх хаста овозда.
  • Савдогармисан?
  • Йӯқ.
  • Кимсан?
  • Аттор!..

Мӯғул аскари ҳеч нарсани англамайди.

Асрлар яна ёлворадилар:

Босқинчи Атторни қаёқдан билсин?! У ҳеч нарсани англаёлмайди ва улуғ бир Шайхни аёвсиз чопиб ташлайди.

Инсон зоти учун бу даҳшатли манзарани кӯз ӯнгига келтириш нақадар оғир ва янчлидир... Беихтиёр ӯйлаб қоласан киши. Сӯнг ӯзингча фикрлашга ҳаракат қиласан. Борди-ю, агар қӯлида қилич ушлаб, кӯзи қонга тӯлган мӯғул аскари фалакнинг гардиши билан Шайх Аттор ҳазратларининг лоақал биргина китобини кӯрганда ёки ҳеч бӯлмаганида, қӯлга олиб варақлаганида эди бундай бедодликка асло қӯл урмаган бӯлар эди. Чунки, Атторни Шарқ маънавият дунёсига Аттор бӯлиб танилишида унинг зебу зийнатларга, бойликка тӯла ва беҳисоб дӯконлари эмас, балки уларнинг ҳамма-ҳамма-сидан юз ӯгириб, олам ва одам аҳли учун мангу мерос бӯлиб қолган яратган бебаҳо китоблари бӯлган. Бугунги кунда дунё Шайх Атторни фақат китоблари орқалигина танийдилар ва биладилар. Булар: ”Тазкират ул- авлиё”, “Илоҳийнома”, “Мусибатнома”, “Асрорнома”, “Мантиқ ут-тайр” каби асарлари бӯлган. Ҳазрат Алишер Навоийни ҳам жуда ёшлигидан ӯзига мафтун этган ва унинг кейинги камолати учун маънавий замин бӯлган Аттор ҳазратларининг “Мантиқ ут тайр” китоби эканлигига доно тарихимизгувоҳ.

Азиз газетхон!Буларни эслашдан кӯзланган мақсадбитта эди. Яъни ӯша даҳшатли манзара, янада аниқроғи, тарих ҳақиқатиавлодлар учун битилган кӯплаб хотиралар ҳамда иқрорномалар мавжуд китоблар восита-сида авлодларга етиб келганлигини шунчаки эслатиб қӯйишдан иборат эди. Нима бӯлганда ҳам, буларнинг ҳамма-ҳаммаси тарих ҳақиқатларидир.

Инсоният ӯтмишида, шунингдек, мозий бағрида доимо яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик ӯртасида абадий кураш давом этган. Дунёга келиб яхши яшаб, ҳаромдан парҳез қилиб, покликни, ҳалолликни бошда тож билиб, ӯзидан яхши ном қолдира олиш бу игна билан қудуқ қазиш каби машаққатдан иборат. Бундай улуғ саодат ҳар қандай кимсага ҳам насиб этмаган, албатта. Бу ҳам инкор этиб бӯлмас тарих хақиқати эканлига ушбу мисралар шаҳодатдир:

Шуҳрат қолдирмоққаГеростратдек

Дианамаъбадин ёқмоқшартэмас.

Кӯпларнингбахтига, ӯзликни жамлаб,

Шуулуғ бинога бир ғишт қӯйсак, бас.

Дарҳақиқат, юқоридаги мисраларда инсоният тарихида юз берган мудҳиш бир воқеага бугунги кун ибораси билан айтганда террористик ҳаакатнингӯзига хос бир кӯринишига шоирона ишора қилинган. Бу залворли мисралар аллома академик шоир Ғафур Ғуломнингбадииймаҳоратиданбиршингилгинахолос.

Хӯш, мазкур шеърий кӯчирмада номи келтирилган Герострат деган кимса ким бӯлган ӯзи? У – эфеслик грек. Дунёда шуҳрат қозонмоқ мақсадида милоддан аввалги 356 йилда антик санъатининг машҳур намунаси – дунёдаги еттимӯъжизадан бири бӯлган Артемида ибодатхонасига ӯт қӯйган ва номи тарих саҳифасида ёвузлик тимсоли сифатида сақланиб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар тарихдан бизгача етиб келган. Диана эса қадимги Юнон афсоналарида ой худосибӯлиб, милодданаввалги V асрданбошлаб, Артемидадеб юритиладиганбӯлган.

Ғафур Ғулом мазкур шеърида ёвузлик тимсолига айланган Герострат номини шунчаки тилга олиб ӯтган эмас, албатта. Шоирнинг айтмоқчи бӯлган муддаоси ва мақсади шуки, тарихда ном қолдириш учун Геростратдекёвузликкақӯл уриш шарт эмас. Дунёдашуҳратқозониш ва тарихда номи қолиш учун эса инсон хайрли ва эзгу ишларни амалга ошириб, эркин ҳамда бахтли келажак биносига биргина ғиштни қӯя олиши зарур деган умумбашарий ғоя мазкур мисраларда илоҳий неъмат бӯлган Сӯз яна бир карра ӯз қудратини намойиш этган...

Академик шоир Ғафур Ғулом шеърига ҳамоҳанг бӯлган фикрлар Ӯзбекистон халқ шоир, Ӯзбекистон қаҳрамони Абдулла Ориповнинг қуйидаги мисраларида янада ӯзгача кӯринишда нақши нигор топган:

Дунёда бирор ном қолдирмоқ учун,

Юртбузиш шарт эмас, деган гап-ку рост,

Кимдир пеш қилганда найзанинг кучин,

Алишерқаламин кӯрсатганхолос...

Ҳар бир жамиятнинг, унда яшайдиган инсонларнинг тақдири ва келажаги, албатта, давлатларнинг етакчи кучлари ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир. Шундай экан, биринчи галда зиммамизда турган асосий вазифа – ёшларни давр талабига мос тарбиялашга қаратилмоғи даркор. Юртимиздаёшларнинг интеллектуал ваижодийсалоҳиятини мустаҳкамлаш,уларнинг мамлакатимиздаамалгаоширила-ётганислоҳотларгадахлдорлигини оширишборасидаулканишларолибборилмоқда.Зеро,замонавий билимвакўникмаларгаэга,мамлакатнингмуносибкелажагиучун жавобгарликниўз зиммасигаоладиган баркамол,мақсадга интилувчанвасерғайрат, маънавий ва руҳий соғломёшларни тарбиялаш бугунги кундаги энг муҳим вазифалариданбири бӯлиб турибди.

Бугунги ёшларнингдунёқарашинишакллантиришда маънавий-маърифийишларнитизимлиташкилэтиш,улар дунёқарашиниюксал-тириш,мафкуравийиммунитетини мустаҳкамлаш,Ватангасадоқатвахалққамуҳаббаттуйғусибилан яшайдиганкомилинсоннитарбиялаш бугунги кунга келиб,давлатсиёсатидаражасига кўтарилди. Ҳозиргикундаюртимизда амалгаоширилаётганёшларга оид давлат сиёсати эса қадимдан ота-боболаримиз томонидан шаклланиб, асрлар давомида синовлардан ӯтиб келган асл миллий ва динийқадриятларимизни аҳамияти нечоғлик муҳим эканини китобини варақлагандгина амин бӯлиш мумкин. Эртанги фаровон ҳаёт жамиятни мукаммал ахлоқ тамойиллариасосидабарпоқилиш, оилада баркамолфарзандтарбияси, унингжисмонанбақувват,руҳантетик, маънан етук, ақлан ва ахлоқан гўзал бўлиб етиши доимо давлатимиз раҳбари Тинчлик ва миллий бирлик асочиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг диққат марказида эканлигига ҳаммамиз гувоҳмиз. Айниқса, бугун ёшлар таълим тарбиясига эътиборникучайтириш,ёшавлоднимаданият,санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғрифойдаланишкўникмасинишакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, масалалари давлат сиёсати даражасида эътиборга олинаётгани қувонарли ҳолдир.

Бугунги кунга келиб, бутун дунёда мафкуравий таҳдидлар давомэтаётганҳозирги даврда ёшлар ўртасида “оммавий маданият” таъсирига тушиб қолиш натижасида халқимизнингасрлардавомидашаклланибкелган қадриятларигабеписандлик,бузғунчиғоялартаъсиригаберилиш, жиноятчилик ва экстремизм ҳаракатларига адашиб қўшилиб қолиш, енгил-елпиҳаёт кечиришга мойил, эътиқоди суст, иродасиз ёшларнинг ҳам учраб туриши ҳаёт ҳақиқат эканлигидан кӯз юммаслик лозим. Бу тоифадагишахсларнинг кўпроқ ғарбона ҳаёт тарзига, турли шоу дастурлар, ажнабий руҳдаги кечаларгақизиқишикучлибўлиб, уларнингкелажагигаўз салбий таъсириникўрсатмоқда.Бундай қарашларнинг шаклланишига ижтимоийтармоқлар,интернетклублари,телевидение каби воситалардаги енгил-елпи, мазмунан саёз ва турли зарарли одатларни тарғиб этувчи фильмларнинг кўпайганлигиҳамбужараёнларнинг тезлашувига олибкелаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шу ӯринда таниқли адиб, зукко бобуршунос, таниқли давлат арбобиХайриддин Султоновнинг “ Садағанг кетай, интернет” мақоласидагиқуйидаги фикрларига бир эътибор қаратайлик: “Дунё миқёсида интернетнинг кашф этилиши чиндан ҳам мӯъжиза бӯлди – ер юзида яшаётгансалкам саккиз миллиард одамнинг ҳаммаси, бирданига журналист, фотограф, оператор ва режиссёрга энг муҳими мутафаккирга айланди...Интернетга киргунимга қадар дунёда шунча кӯп доно борлигини билмас эдим. Интернетга кирганимдан кейин дунёда шунча кӯп ахмоқ борлигига ишонч ҳосил қилдим... “Бугунги интернет ҳақида бундан ӯтказиб тӯғри ва ҳаққоний фикр айтиш қийин. Аниқ ва ниҳоятда тӯғри баҳо!...

Ёш авлод дунёқараши ва ҳаётидаги салбий ҳолатларнинг олдини олишмақсадида мамлакатимизда ёшлар орасида соғлом эътиқодни шакллантириш давлат ва жамоат ташкилотлари томониданизчил амалга ошириб келинаётган ишлар алоҳида аҳамият касб этади. Жаҳондаги глобаллашувжараёнлари, инновационжамиятга бўлган эҳтиёж, фан-техникатараққиётиёшларучункўплаб имкониятларяратиши биланбир қаторда,уларнинголдига тезкор қарорлар қабулқилиш,инновационтафаккурнишакллан-тириш, интеллектуал салоҳиятни ошириш каби кўплаб талабларни ҳам қўймоқда. Республикамиз миқёсида ёшларнинг таълим тарбиясига берилаётган жиддий эътибордавлатсиёсатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича белгиланган устувор вазифалар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бундай стратегик аҳамиятга эга бӯлган вазифаларнинг амалгаоширилиши юртимизда барқарорлик,тинчлик ва фаровонликни таъминлашга сезиларли даражада таъсир кўрсатиши, шубҳасиз. Бундай улуғ ва эзгу ишларни амалга оширишда Мавлоно Абдураҳмон Жомий ҳазратларининг “Китобданяхши-роқ дӯст ва китобдан улуғроқ доно маслаҳатчи йӯқ”, деган ибратли сӯзлари барча давру замон учун сув ва ҳаводек зарур ҳикматли ӯгитлари бугунги куннинг ҳам ҳақиқатига айланди. Шу нуқтаи назардан бошдан охир таълим ва тарбия руҳи билан суғорилган, ҳаётга келиб Инсонга ӯхшаб яшаб, меҳнат қилиш мумкин эканлиги ӯзида мужассам этган энг яхши ӯқишга арзирли бӯлган китоблар бугунги кишилар учун, айниқса, ёшларимиз учун муҳим дастуруламал мақомидаги тоза ва янги нашрлардан эканлигини алоҳида таъкидлашни истардим.

Дунёвий ва демакратик тамойиллар устувор бӯлган жонажон Республикамизда маънавий-маърифийишларнитизимли ташкилэтиш, бу борадаамалга оширилаётганчора-тадбирларнинг самарадорлигиниошириш,аҳоли, айниқсаёшларнингинтеллектуал салоҳияти, тафаккури-ни ҳамда дунёқарашиниюксалтириш, мафкуравийиммунитетинимустаҳкамлаш,ватанпарварлик,халққа муҳаббатва садоқаттуйғусибилан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун ҳам Президентимиз муҳтарамЭмомали Раҳмон ӯзининг халқ бӯлган ҳар бир учрашувларида ҳамда мулоқотларида шунингдек, ҳар йилги Паёмларида юқоридаги масалаларга махсус эътибор қаратиши фикримизга ёрқин далилдир. Давлат раҳбарининг қуйидаги сӯзлари мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун кундалик ҳақиқатига айланиши даркор: “Биз, аввало, ватанпарвар бӯлайлик. Ватанпарварлик ва миллий туйғуни ҳис қилиш давлат ҳамда жамият тараққиётнинг асосий омили ва муҳим воситаси эканлигини ҳеч қачон ёддан чиқармайлик, яъни ҳар биримиз бундан кейин ҳам “ватанпарвар” ва “тараққиёт”сӯзларини ӯзимизнинг кундалик шиоримизга айлантирайлик”.

Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавиятсоҳасидагиичкиваташқитаҳдидҳамдахавф-хатарларгақаршисамара-ликурашиш,жамиятдамафкуравийиммунитетни мустаҳкамлаш,давлатважамоатташкилотларинингбуборадаги фаолиятигаяқинданкўмакла-шишмақсадидааҳолиўртасидафаол фуқароликпозициясинишакллан-тириш каби долзарб масалаларкитобисиз аалга ошириш амри маҳол эканлигини ҳар бир фуқаро ҳис қила олиши даркор.

Бугунги кунга келиб, ӯта нозик сиёсий бӯҳронлар даврида Жаҳолатгақарши–маърифатғоясиасосида жамиятдаузлуксиз маънавий-маърифийтарбия ва тарғибот-ташвиқотишлариниташкилэтишда китоб ва китохонликнинг ӯрни ва аҳамияти беқиёс эканлигини ҳаммамиз тӯла ҳис қилмоғимиз даркор. Халқимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида бунёдкорлик ғояларини кучайтириш,динийбағрикенгликвамиллатларарототувлик ҳамда дӯсту қардошлик, муҳитини янада мустаҳкамлашёшларгаоид давлат сиёсатинингустувор вазифалари собитлик билан амалга ошириш, айниқса, аҳолининг интеллектуалсалоҳияти ва дунёқарашини юксалти-ришга ҳамда уларда ватанпарварликни ҳис эта олишга хизмат қиладиган чора-тадбирлар дастурининг туб асосида бадиий жиҳатдан етук, шарқона тарбия руҳи билан суғорилган, чуқур мазмунга эга бӯлган бадиий китоблар бӯлиши керак. Бугунга келиб, дунёда юз бераётган мураккабгеосиёсийвағоявий-мафкуравийжараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонламачуқурёритиш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одамсавдоси, оммавий маданият ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга оид тадбирларнинг туб марказида илм ва маърифат ҳамда зиёлиларимизнинг фаоллиги ўз аксинитопиши даркор. Миллийваумуминсоний қадриятларга содиқликни, халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ҳамда Ватанни севишдек муҳим туйғуларинишакллантириш тўғрисида доимо таълим ва тарбия жараёнида ғамхўрлик қилиб боришимиз ҳар бир зиёли, ҳар бир ӯқитувчи ҳамда кенг жамоатчилик учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Миллий ва диний қадриятларимизда фарзанд тарбиясидагинозикжиҳатларга,айниқса,уларнимеҳнаткаш,ҳалол,меҳр-оқибатли, иродаливамардинсонбўлибетишишигаалоҳидаэътибор қаратишда мисолларни йӯқ жойлардан, асоси бӯлмаган нарсалардан қидирмасдан, ӯзимиз яшаб турган муҳитдан, яқин аторфимиздан, маҳаллаю қишлоқлардан қолаверса, шаҳру ноҳияларда яшаб, ӯз ҳаётини зиёга бахшида этган, ҳаёти ҳамда фаолияти билан ҳар жиҳатдан намуна бӯлишга арзийдиган, халқимизнинг арзанда фарзандларининг ибратли фаолияти қандай бӯлса, шундайлигича кенг жамоатчиликка, айниқса, ёшлар орасида ташвиқ ва тарғуб қилмоғимиз, янада аниқроқ қилиб айтганда, ундайларнинг мазмунли ҳаётини ӯз ҳолча кӯрсата билишимиз бугунги давручун жуда зарур деб ҳисоблайман.

Ёшларда миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳамда ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш, юксакмаънавиятга эгаавлоднитарбиялашда авлоддан-авлодга ўтиб бизгача етиб келган ўлмас урф-одатлар, удумлар ва анъаналарни тарғиб этиш ва кундалик турмушда уларгаамал қилишга ўргатиш ёшлар тарбиясидамуҳимаҳамияткасбэтишда айниқса, китоб биздан ӯзининг беминнат ёрдамини ҳамда доно маслаҳатини ҳамиша дариғ тутмайди.

Менимча, ёшларда қизиқиш уйғотишга қодир бӯлган мазмунан теран китобларни мактаб ӯқувчилари орасида, шунингдек, барча факултетлардаги талабалар ӯртасида тарғубот ишларини амалга ошириш фақат кони фойда деб биламан. Бунинг учун эса катта аудиторияларда китоб қаҳрамонининг бевосита иштирокида китоблар тақдимотларини ташкил қилиб, уларнинг мазмун моҳиятини, аҳамиятини ёшларга маҳорат билан етказиб беришда қилни қирқ ёришга қодир бӯлган зукко адабиётшунос ҳамда тарихчи олимлар, илғор педагоглар, адибу шоирларимиз ҳар жиҳатдан намуна бӯла олишлари икки карра шарт деб биламан. Бундай маънавий ва маърифийтадбирлар ёшларда китоб ӯқишга бӯлган қизиқишни, китобга меҳру муҳаббатни уйғота олишига шубҳа йӯқ. Шу ӯринда доно халқимизнинг “Қадри зар - заргар бидонад” деган улуғ бир ҳикматини ҳеч қачон эсдан чиқарибқӯймаслигимиз даркор.

XX аср тожик зиёлиларининг алломаи замони Абулқосим Лоҳутийнинг қуйидаги сӯзлари билан фикрларимизни якунлаймиз:

Ҳар шаб зи худат бипурс агарчитумардӣ,

к-имрӯз чӣ хизматебамардум кардӣ?

Ватан ҳамда халқ манфаати йӯлида фидойилик кӯрсатиб келаётган азиз ҳамда иззатга лойиқ Инсонларнинг ибратли ҳаётлари доимо жамият тараққиёти учун зарурдир.

Бахтиёр ФАЙЗУЛЛОЕВ

“Академик Бобожон Ғафуров номидаги

Хӯжанд давлат университети” Ӯзбек филологияси факултети

дотсенти, филология фанлари номзоди


МАРКАЗИ ИТТИЛООТ