ХХ1 аср босмачилари
Ӯтган асрнинг 90 йилларидан бошлаб босмачилик ҳаракатини, оқлаш, уларнинг қилган ишларини мақташ, уларни “шаҳиди аъло” даражасига тенглаштириш ҳамда уларни қаҳрамон ҳисоблаш масаласи бошланди. Илм аҳли ӯртасида ушбу масала борасида баҳс бошланиб, бир гуруҳ олимлар уларни сотқин ва халқ душмани дейишса, бошқалари ватанпарвар ва қаҳрамон деб ҳисоблашди. Бу масалага тӯлиқ ва қисқа жавоб бериш учун юзлаб ҳужжатларни тадқиқ ва таҳлил қилиш лозим.
“Миллат шайтони ташкилоти” раиси Муҳиддин Кабирий ижтимоий тармоқлардаги бевосита суҳбатида босмачиларни миллат қаҳрамони ҳисоблашини айтди. Олдин у босмачиларнинг учинчи авлоди эканлигини айтган эди.
Шӯролар даврида мактабда ӯқиганлар, шубҳасиз, босмачилардан нафратланадилар. Аммо 90 йилларгакелиб бу масалага бошқача қарашиб, босмачилардан қаҳрамонлар ясашди. Бу пайтда гражданлар уруши давом этарди. Бир тараф ӯз ҳукуматини сақлаб қолиш учун, бир тараф эса ҳукуматни ӯз қӯлига олиш учун курашарди. Босмачилар ҳам ӯз ҳукуматини сақлаш учун курашиб, бунга эришиш учун разилонақилмишлардан қайтмас эдилар. Масалан, босмачиларга қарши кураш штаби 353 рақамли телеграммада шундай дейилган: “Эргаш гуруҳига қарашли 800 нафар киши иккинчи кундирки Қӯқонуезди аҳолисини террор қилмоқда, ӯғриликни авж олдириб Бакир қалъасига мол ва маҳсулотларни ташимоқда”. Бу акт1949 йил 19 октябрда тайёрланган. Бундай воқеани қандай инқор қилиш мумкин? Босмачилар ӯз мавқеларини асраш учун жиноят ва халқни талашга қӯл урар эдилар. Шундай экан, қандай қилиб уларни қаҳрамон ҳисоблаш мумкин?
Ёки 1920 йил 31 декабрда Хужанд Комиссариати ҳарбий отрядининг 450-рақамли актига назар ташлайлик:
“Аҳоли шикоят қилмоқда, (Сулукта қишлоғи аҳолиси назарда тутилмоқда) агар Хужанд босмачиларга нисбатан бирор чора кӯрмаса, биз босмачилар тарафига ӯтишга мажбур бӯламиз, чунки улар бизни зӯрлаб ӯзларига шерик қиладилар, агар ким уларга қӯшилмаса, уни талаб, қамчи билан савалар эдилар.
Бу босмачилар зулми ҳақида ҳикоя қилувчи қисқача бир мисол. Шундай экан босмачиларни қаҳрамон деб бӯладими? Архив хужжатларини текшириб, шунга ӯхшаган минглаб мисолларни топиш мумкин. Яна шуни қайд қилиш лозимки, босмачилик ҳаракати бутун Ӯрта Осиёга, ӯша пайтда Ғабий Туркистон дейиларди, кенг ёйилган. Босмачиларга рус оқ гвардиячилари ҳамқӯшилган эдилар. Буни қандай тушуниш мумкин? Илгари рус аскарлари ҳукмронлик қилишарди, энди дӯст бӯлиб босмачиларга ҳамроҳлик қилишади? Мантиқ қаерда? Ӯша пайтда ҳам содда халқни ислом номидан алдаб келишувга даъват этар эдилар, бугун ҳам шундай иш амалга оширилмоқда. Одамларнинг мусулмон бӯлганликларидан фойдаланиб, сиёсий мақсадлари учун фойдаланадилар. Тарихдан ҳақиқатни излаш керак бӯлса, бу иш бир гуруҳ ёки бир сиёсий партиянинг иши эмас, агар шу масала воқеий заруратга айланса, нафақат Тожикистон, балки бутун Ӯрта Осиё ва чет эллик олимлар гуруҳи беғараз ва объектив илмий тадқиқот олиб бориб охирига етказишлари лозим.
Кӯр Юнус (Юнус Бурхонов) ӯзининг фейсбуки саҳифасида Бухоро амири Сайид Олимхоннинг сӯнгги мактубини таҳлил қилибди. Шуни қайд қилиш лозимки, бу “сайидзодани” ақлсизлиги ва бирор ишнинг уддасидан чиқа олмаганлиги учун “Олими гов” дейишарди.
Кимнинг катта бобоси ёки бобоси билиб ёки билмай босмачиларга қӯшилган экан, улардан қаҳрамон ясаш мумкин эмас. Қизил Армия вабольшевиклар ҳам нолойиқ ишларга қӯл урдилар, аммо босмачиларга нисбатан кӯпроқ адолатни таъмин этардилар ва бу аксарият одамлар манфаатига мос эди.
Кабирий ёки бошқа бирор сиёсатчи чуқур тадқиқоқтлар ӯтказмай туриб, у ёки бу тоифани қаҳрамон, ватанфуруш ёки хоин деб эълон қилишга ҳаққи йӯқ.
И.Раҳимов