Диннинг қадри ва адашганлар тақдири
Истиқлол туфайли ватанимиз Тожикистонда қӯшни давлатлар билан ӯзаро дӯстлик муносабатларини ӯрнатилиши, ӯзаро дӯстлик эшикларини очиб қӯйилгани ижтимоий сиёсий ва иқтисодий жабҳада стратегикаҳамиятга эга бӯлган муҳим воқеалардан ҳисобланади.
Шундай бир шароитда ИӮП си (Ҳ.Н И) ӯзининг ғаразли ниятлари, зарарли ғоялари билан кейинги пайтда халқ нафратига дучор бӯлмоқда. халқлар дӯстлигини, тинчлик ва осойишталикни қадрловчи заҳматкаш халқимиз ҳеч қачон ИӮП (Ҳ Н И) аъзоларининг жонажон ватанимизга, халқимизга нисбатан олиб бораётган хиёнатини асло кечирмайди!
Бу партия намояндаларининг асил муддаси ватанимиз Тожикистонига раҳна солиш, бу ердаги мавжуд бӯлган тинчлик ва осойишталикни йӯққа чиқаришдан бошқа нарса эмаслиги маълум бӯлмоқда.
Республикамизда миллат Пешвосининг олиб бораётган оқилона ва одилона сиёсати туфайли дунёнинг мана мен деган қудратли давлатлари билан барча соҳаларда йӯлга қӯйилаётган ҳамкорликлар кун сайин янги босқичга кӯтарилмоқда. Бу давлатлар Тожикистонни ҳар жиҳатдан мустақил давлат сифатида ховсизлиги таъминланган мамалакат мақомига эга эканлигини эътироф қилишди.
Аслида ҳар қандай сиёсий партиянинг асил мақсад ва муддат халқу миллат, Ватан учун содиқона хизмат, қилишдан иборатдир.
Аммо ИӮПси (ҲНИ) аъзоларининг мақсад ва муддаолари ӯз манфаатлари йӯлида фаолият олиб бориб ҳокимиятни эгаллашдан бошқа нарса эмаслигибугунги кунда ҳаммага аён бӯлмоқда.
Уларнинг асил ниятларини тӯғрианглай олмаган кишилар, бу ғаразли, носоғлом йӯлни адолатли дея ҳисоблаб, уларга хайрихоқлик билдириб, айримлари моддий томондан қӯллаб-қувватлаётгани ачинарли бир ҳолдир. Кӯп ӯтмай уларнинг мақсадлари ёвузлик, ёмонлик, низою адоватдан иборат эканлиги маълум бӯлмоқда.
Ҳар қандай эсли ҳушли, ақилли, тӯрт мучаси соғ одам шуни яхши биладики, адолатсиз урушлар, жангу жадал, ӯзаро талошишларҳеч қачон бирор бир муаммо ҳал бӯлган эмас!
Бундан буён ҳам шундай бӯлиб қолади. ИӮП (ҲНИ)нинг асил мақсади давлат сиёсатини издан чиқариб бошқарув тизимига раҳна солиб ҳокимиятни эгаллашдан иборатдир.
ИӮП(ҲНИ) ҳеч қачон давлатдаги мавжуд миллий масалалар илм ва маданият, ижтимоий-сиёсий, иқтисодиёт ва бошқа йӯналишларда узоққа мӯлжалланган дастур ва мақсадларга эга эмаслиги маълум бӯлмоқда.
Бугунги кундаинтернет тармоқлари ҳамда турли воситалар орқали баъзи кимсалар номаълум шахсларнинг сохта ваъдаларию ёлғонлари чақириқлари гирдобига тушиб қолаётгани ҳам сир эмас, албатта.
Бунга Спитамен (Нов) ноҳиясида истиқомат қилувчи Комил Шукуровнинг аччиқ қисмати ёрқин мисол бӯла олади.
К.Шукуровни Спитамен ноҳиясидаги ИӮП (ҲНИ) раҳбари ӯз даъватлари билан алдаб ӯз партиясига аъзо қилишга эришади. Бир Қирғизистонлик киши орқали Комил Шукуровни Сайфиддин Шукуровнинг олдига олиб боради.
К.Шукуровнинг маълумот беришича, автовокзалда 5 нафар киши йиғилишиб, автобус орқали 15-16 соатлар чамаси йӯл юриб, Туркия давлати орқали Сурияга сафар қилишади. Бир зумда сарҳадда (давлат чегарасида) йӯловчилар миқдори 30 нафарга етади.
Ӯшанда Сурия давлатига етиб боришганида у ердаги кимсаларнинг мақсад ва муддолари менга аён бӯлди, - дея иқрор бӯлди К.Шукуров. уларнинг мақсади адолатсиз урушдан иборат эканлиги маълум бӯлади. Аммо бундай ҳолатдан мен мутлақо бехабар эдим. Алданган эканлигимни англаб етдим,-дейди К.Шукуров. Россия Федератсиясининг Сургут саҳридаги амакиси К.Шукуровни илтимосини ерда қолдирмасдан жиянининг ӯз Ватанига қайтиши учун маълум миқдорда унга маблағ жӯнатади.
Хуллас, К.Шукуров амакиси жӯнатган 500 $ доллар туфайли борган жойида Москва шаҳрига қайтади. 2014 йилда Россиядан ӯз ватанига қайтиб келган К.Шукуров виждон азобида қийналиб, ва ниҳоят ӯз хоҳиши билан Давлат ички ишлар идораларига мурожаат қилади.
У ӯз қилмишидан қаттиқ пушаймон бӯлиб, алданганини маълум қилади. К.Шукуров интернет тормоқлари воситасида Сайфиддин Тожибоев билан танишиб, унинг ёлғону найрангларига ишонгани маълум бӯлади.
Тожик халқи шу ҳақиқатни англаб етдики, ИӮП (ҲНИ) давлат ҳамда халқ манфаати учун ҳеч қачон яхшиликлар олиб келмайди. Уларнинг танлаган йӯли фақат алдову ҳийладан бошқа нарса эмас! Бугунги кунда дунё миқёсида Ислом номи билан фаолият юритаётган, қад ростлаётган партиялар бисёр. Аммо уларнинг мавжудлиги дунё мусулмонлари учун кони зарардир.
Ва бундан бизнинг халқимиз доимо огоҳдир. Уни қалбан чуқур ҳис этади.
Ӯз йӯлидан оғишмай жадал қадам ташлаётган дунёвий, демократик, ҳуқуқбунёд Тожикистон давлатни барпо этаётган халқимиз ҳеч қачон халқ манфатларига зид бӯлган тинчлик, дӯстлик ҳамда осойишталикка раҳна солувчи носоғлом гуруҳларга ҳеч қачон йӯл қӯймайдилар!
Атоев А.М. умумдонишгоҳ фалсафа кафедраси мудири, ф.ф.д.,профессор