​«Наҳзат»дан “босмачилик”кача

Айни замонда, ва умуман, қадимдан бунёдкор бӯлган тожикистонликлар ва тожик миллатининг бир неча ӯн йиллик тарихида халқнинг фикру хаёлидан “босмачи” тушунчаси аллақачон узоқлашган бӯлиб, бу тушунча ватанпарвар ва тинчликсевар тожик халқининг хаёлига ҳам келмас эди. Бу атама мазмуни бугунги жамият аҳли ва хусусан ватанимиз ёшлари учун тушунарли эмас. Зеро, бугунги кунда одамларга даҳшатга солиш ва зӯрлаш, адолатсизлик, хиёнаткорлик ва ватанфурушлик ҳамда иккиюзламачиликни ташвиқ этадиган тушунча ва амаллар пайдо бӯлган бӯлиб, уларга доир маълумотларга эга бӯлиш бугунги кун жамият аҳли ва ёшлар учун жуда ҳам фойдалидир.

Сӯнгги йилларда ИТП ТЭК раиси Муҳиддин Кабирий Тожикистон ижтимоий ҳаёти ва сиёсатидаги қора шахсиятлардан бири ҳисобланиб, хориж ва исломий давлатларда ҳам риёкорҳамда текин маблағлар илинжида террористик-экстремистик исломни тарғиб ва ташвиқ қилувчи киши сифатида ном чиқарган.

Кабирий, унинг чет элдаги лаганбардор маслакдошлари ва ювиндихӯри Кӯр Юнус Бурҳоновнинг бажараётган ишлари XX аср бошларидаги Иброҳимбек, Фузайл Махсум, Кӯршермат ва бошқа маслакдошларининг қилган ишларини ёдимизга туширади. Тарихдан маълумки, улар оддий халқни талон-тарож қилар, хонадонларга бостириб кириб, одамларнинг бору йӯқларини шилиб кетар ёки чиройли қиз-жувонларни зӯрлик билан эгаллаб, уларни ӯзларининг ваҳшиёна жабру зулмларига гирифтор қилардилар. Ҳозирги жамиятда ҳам Муҳиддин Кабирий, унинг Кӯр Юнус, савдогар Илҳом Ёқубов каби маслакдошлари ӯшаларникига ӯхшаш номаъқул ишлани амалга оширишмоқда. Диққат билан кузатилса, бу ӯша эски метод, фақат шакл бошқачароқдир. Бу каби ислом дини номи билан чиқишлар қилса ҳам ӯзи унга амал қилмайдиган шахслар, аввало, ислом динидан тӯлиқ хабардор бӯлмаган, чаласавод ва хурофотга мойил ёшлар онгини заҳарлаб, уларни ӯзларининг домига туширадилар ҳамда турли хил ҳийлаю найранглар воситасида тӯғри йӯлдан оздириб, уларни гумроҳлик ва хиёнаткорлик кӯчасига итарадилар.

Зеро, юқорида номлари келтирилган шахслар ҳам айрим исломий давлатлар ва бошқа чет элликлар ёрдамида моддий манфаатни кӯзлаган ҳолда мамлакатимиздаги тинч ва осойишта ҳаётни издан чиқариб, давлат сиёсатини ҳам ӯз ихтиёрларига олиш ниятидадирлар.

Улар ӯз манфаатлари ва шахсий ғаразлари йӯлида ҳар қандай пастлик ва номардликдан юз ӯгирмайдилар.

Ушбу талончи гуруҳлар эсларидан чиқармасликлари керакки, интернетдаги ижтимоий тармоқларда akhbor.com, hayom.net ва бошқа саҳифаларни очиб, уларда мантиқсиз ва фаҳш сӯзларни айтиб, “Маймони милли Тожикистон”ни тарғиб ва ташвиқ қилиш ӯрнига унинг беасос амалга ошираётган бегонапарастлик, қора ва расво ишлари ҳақида ошкор қилмоқдалар.

Бугунги кунда хорижликларнинг ушбу дарбадар кишилари ӯзларининг миллат ва давлатлари олдида ҳамда тожик миллатининг барча каттаю кичиги олдида ҳеч қандай қадру қимматга эга эмаслар.

Шу боис, Кабирий ва унинг издошлари босмачилик ва босмачилар тӯғрисида гапирар эканлар, биз тожик халқи уларнинг сиймосида “XX аср босмачилари” ни кӯрамиз ҳамда улардан нафратланамиз.

Бобоҷони Хайриддин - жамиятшунос

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ