ҒАРАЗЛИ МАҚСАДЛАРНИ ПАРДАЛАБ
Хорижда фаолият юритадиган “Ахбор” сайти (сомонаси) бош муҳаррири Мирзои Салимпурнинг расмий изҳороти синчков ва эҳтиётли муносабатни тақозо этади.
Мазкур изҳорот замонавий ахборот тизимлари қонун ва мезонлари асосида ёзилганга ӯхшаб кетади. Аслида ундай эмас. Унда ғаразлимақсадлар ана шу қоидалар ёки юксак маънавий анъаналар билан яширилиб, коса тагида нимкоса тарзида пардалаб ифодаланган.
Баъзиларига эътибор қаратишни маъқул топдик:
1. Ҳар бир давлатда миллий хавфсизликни таъминлаш кучлари ёки қурилмалари (структураси) бӯлади. Шулардан бири миллий хавфсизлик қӯмитасидир. Мирзои Салимпурнинг, Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қӯмитаси “Ахбор” ва унинг бош муҳарририга раддия жавобларнинг ташкилотчиси ва таъминотчиси шу қӯмита; у ӯзининг вазифаларини бажарсин, акс ҳолда Тожикистонда вазият бошқарувдан чиқиб кетган, деб эълон қилсин, деган раддия ва фикрлари тӯғри эмас. Раддиялар ташкил этмаган ҳолда ҳам, назорат қилиш бу ташкилотнинг расмий вазифасидир.
2. Демократик давлатларда ҳар бир фуқаро ӯз фикрини ӯртага ташлаш ҳуқуқига эга. Хориждаги мазкур нашр ва унинг раҳбарига нисбатан кӯп ва ҳар хил муносабатлар билдирилган экан, уларнинг барчаси махсус уюштирилган, деган даъво хатодир.
3. Раддия жавоблар муаллифларини бараварига “эшаклар ва итлар” дейиш хато бӯлиши устига, ноӯрин ҳақорат, ҳатто жиноятдир.
4. Мирзои Салимпур, ӯн йил аввал вафот этган отамни ҳам тинч қӯймаяптилар, бу тожик миллати маданияти ва ахлоқига тӯғри келмайди, дея норозилик билдиради. Миллий ахлоқ эзгулиги билан пардалаш отасини танқиддан холи қилиб қӯймайди. Бундай устамонлик ғаразли мақсадларни яширишга уринишдан бошқа нарса эмас.
5. Бир ӯринда бош муҳаррирнинг, мен мухолифатнинг Бавария ёки бошқа жойлардаги йиғинларида қатнашмаганман, лекин материалларини нашр этганман, деган фикрлари унинг мухолифат билан ҳамкорлигини яшира олмайди, аксинча ҳамкорлигини яққол кӯрсатади. Унинг, мен мустақил, холис, бетараф нашр раҳбариман, деган даъвоси асл мақсадни пардали илгари суришнинг айни ӯзидир.
Тожикистон Жумҳуриятининг барча аҳолиси пардали тусдаги бундай ғаразли мақсадларга алданиб қолмаслиги шарт зарур.
Юсуф Али Шоҳ, Академик Б.Ғафуров номидаги ХДУ