Террорист – бу бутун инсоният душмани
Бугунги дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган, тинч, ором ҳамда бахтли ҳаёт кечиришига халақит бераётган нарса бу терроризмдир. Ҳеч бир миллатга, маданиятга мансуб бӯлмаган бу куч ҳар қандай жамият ва маданият учун хавфлидир.
Қадимдан ёвузликка қарши эзгу кучлар доим бирлашган. Шунинг учун тинч ва бехавотир яшашни истаган дунё мамлакатлари бирлашишлари зарур. Шунингдек, мамлакатимизнинг ҳар бир виждонли фуқароси бу ёвузликка бетараф бӯлмаслиги, уларга қарши курашишда бирлашишлари шарт ва зарурдир. Бизнинг халқларимиз қанчадан қанча ёвуз душманларга қарши курашиб, ӯзининг бахтли ҳаётини ҳануз давом эттирмоқда.
Бизнинг давлатимиз ҳам эзгу истаклар, мамлакат тараққиёти учун терроризимга қарши курашувчи мамалакатлар сафидадир.
Терроризм турли кӯринишларда намоён бӯлмоқда. Улардан энг хатарлиси диний – экстремизмдир. Ӯзларини пок ислом байроғи остига яшириб, унинг номидан энг даҳшатли амалиётларни бажаришмоқда, инсоният ҳаётига таҳдид солмоқда, одамларнинг тинч ҳаётини бузмоқда. Шу ӯринда ватандошларимизга шуни айтиб ӯтмоқчимизки, бугунги жаннатмакон юртимизда яшаётган инсон учун энг аввало, тинчлик керак. Ана шу сув ва ҳаводек зарур бӯлган тинчликни миллат Пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон жаноби олийлари ва давлатимиз Ҳукумати 100 фоизга таъминлаб қӯйган. Бу нарсани биз фуқаролар қадрига етиб, уни кӯз қорачиғимиздай сақлашимиз зарур.
Террористлар Исломни ниқоб қилишлари дунёдаги энг адолатли динга нисбатан ҳақорат. Террористларниасли динга умуман дахли йӯқ. Шу боис ҳар бир нарсани ӯз номи билан атаймиз.
Террорист – бу террорист : бутун дунёнинг энг қаттол душмани.
Ӯзбек филологияси факултети дотсентлари: Жабборов Б., Раҳмонқулов А.