​Келажаги порлоқ юрт

Она Ватанимиз Тожикистоннинг бир маромда ривожланиб, минтақада обрӯси тобора кӯтарилиб бораётганлиги айрим юрт хоинларининг ғашига тегиб, улар ӯзларининг бузуқ ниятларини амалга ошириш учун интернетда очган сайтлари воситасида Тожикистон ва унинг раҳбариятига қарши туҳмат ва ғийбат тошларини отмоқдалар.

Бу нияти бузуқ кимсалар давлатимиз раҳбарларининг сафарлари ёхуд ӯзга давлат раҳбарларининг юртимизга ташрифидан ҳам камчилик ахтармоқчи бӯладилар.

Уларнинг отган ва отаётган туҳмат тошларининг асоссизлигини жорий йилнинг 14-15 июн кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бӯйича кенгашга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг бешинчи саммити ҳам исботлади. Бу йилги муҳим сиёсий воқеалардан бири – Осиё қитъасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун ташкил этилган халқаро форум – Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бӯйича кенгаш бешинчи саммитининг юртимизда ӯтказилиши ҳамда унга ташриф буюрган олиймақом ва азиз меҳмонларнинг ушбу саммит жараёнидаги мамлакатимиз ва унинг раҳбарияти тӯғрисидаги эътирофлари Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигидаги тинч ва осуда юртимизнинг тобора ривожланиб бораётганлигининг эътирофидир.

“Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бӯйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун гӯзал Душанбе шаҳрида бӯлиб турганимдан ниҳоятда мамнунман.

Азиз қардошим – Тожикистон Республикаси Президенти ҳурматли Эмомали Раҳмон ва Тожикистон халқига самимий кутиб олиш ва ӯзига хос меҳмондӯстлик ва ҳурмат учун ташаккур айтаман”. Ушбу келтирилган фикрлар Туркия Республикаси Президенти Режеп Тайип Эрдоганнинг самимий дил иқрорларидир.

Тожикистон ва Туркия Республикаси ӯртасидаги алоқалар транспорт ва логистика, маориф, илм ва маданият соҳаларида йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Бундай алоқалар Тожикистон Мустақил бӯлишидан аввал ёки Ҳукумат раҳбарлигига Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон келишидан олдин қай даражада эди? Буни ӯша даврларда яшаганлар жуда яхши билишади.

“Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бӯйича кенгаш саммитини юксак даражада ташкил этгани учун алоҳида миннатдорчилик изҳор қиламан”. Ушбу фикрлар эса ӯзбек ва тожик халқлари ӯртасидаги асрлар оша давом этиб келган ва муайян йиллар давомида айрим сабабларга кӯра сустлашиб қолган алоқаларга яна қайтадан жон бағишлаб, икки жондош ва қондош, дӯст ва биродар халқлар давлатлари чегараларига қӯйилган сунъий тӯсиқларнинг олиб ташланиши, музлаган муносабатларнинг эриши учун чексиз ҳиссасини қӯшган Ӯзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг юрагидан чиққан самимий гаплардир.

Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлагани каби Тожикистон раислик қилаётган Осиёда ҳамкорликва ишонч чоралари бӯйича кенгаш юксак даражада ташкил этилди. Қозоғистон, Туркия ва Хитой давлатларидан сӯнг азиз юртимиз Тожикистонда ташкил этилган ушбу саммитда 30 дан ортиқ давлатларва халқаро ташкилотлар иштирок этишди. Саммит доирасида Тожикистон ва иштирокчи давлатлар ӯртасида жуда катта келишувларга эришилганлиги Тожикистон учун жуда катта ютуқдир.

“Душанбе шаҳрида Россия делегациясига кӯрсатилган самимий қабул ва анъанавий меҳмондӯстлик учун миннатдорчилик билдираман. Саммит, ҳақиқатдан ҳам, юксак даражада ташкил этилди.” Тожикистон учун энг яхши дӯст ва ҳамкор Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг юқорида келтирилган эътирофи ҳам фикримизнинг исботидир.

“Халқаро даражадаги саммитда иштирок этиш ва Тожикистонда давлат ташрифи билан бӯлиш мен учун энг эсда қоларли ва ёрқин лаҳзалар бӯлди. Тожикистонда Давлат раҳбари ва шарафли тожик халқининг самимий эҳтиромини ҳис қилдим.

Инсонпарварлик, меҳмондӯстлик ва хайрихоҳлик тожик халқига хос хислатдир.”

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си ЦЗИНПИН томонидан эътироф этилган инсонпарвар, меҳмондӯст ва хайрихоҳ Тожикистон халқи, худо хоҳласа, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ҳукуматимиз раҳбарлигида тараққиётнинг янги-янги чӯққиларини забт этади ҳамда бундан кейин ҳам шу ва шу каби халқаро йиғилишларни азиз Ватанимизда ӯтказиб, юртимиз озодлиги, ободлиги, тинчлиги, осудалиги, тараққиётини жаҳонга кӯз-кӯз қилаверади.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ