Ёмонликнинг умри қисқа
Маълумки, Истиқлол замонида демократия, ўзликка қайтиш ва кўппартиялик эшиклари кенг очилди. Шу жабҳада ютуқлар ва равнақ тобора юксала бормоқда. Лекин дунёдаги турфа сиёсий ўйинлар,ахборотлар жанги таъсирида ёмонлик ва касофатли бузғунчиликлар ҳам содир бўлиб келмоқда.
Буни Тожикистон Ислом уйғониш партияси (ТИУП) тутган йўлда яққол кўриш мумкин. Бу партия юртимизда фуқаролар уруши келиб чиқишига сабабчи бўлган сиёсий кучлардан бири бўлди. Миллий ярашув (1997)дан кейин гўё муросага келгандек бўлса ҳам, аслида ғаразли ниятидан қайтмади. Шунинг учун бу партия фаолияти қонуний таъқиқланди.
Шунга қарамай, бу ташкилотнинг бир гуруҳ тарафдорлари хорижда ғаразли амалларни рўёбга чиқаришга интилмоқда. Масалан, улар хориждаги давлатимизга қарши бошқа экстремистик ташкилотлар билан “ПаймониТожикистон” номи остида бирлашишганлигини овоза қилишга уринишди.
Ёмонлик билан бировга чоҳ қазиган ўзи йиқилади деганларидек, бундай ғаразли ниятлар ҳеч қачон амалга ошмайди.
Давлатимиз ва халқимиз ҳушёрликни қўлдан бермайди. Ҳуқуқ ташкилотлари, давлатнинг қудрат органлари уларга йўл бермасликка тайёр ва етарли имкониятларга эга.
Барча фуқароларимиз, айниқса зиёлилар ҳар қандай алдовдан юқори вахушёр бўлишлари, зарба беришлари шарт ва зарур.
ТИУП каби юрт хоинлари,бузғунчи террористик,ғаразли экстремистик ҳаракатларнинг ёмонликлари умри қисқалиги,бузоқнингюгургани сомонхонагача эканлигини яхши биламиз.
Юсуф Али Шоҳ, ХДУ дотсенти.