​Собиқ ислом уйғониш партияси кирдикорлари мамлакат бӯйлаб қораланмоқда

Ислом уйғониш партияси тузилгандан бошлаб, давлатга, миллатга, қолаверса бутун инсониятга қатра фойда келтирмади, аксинча, қанчадан қанча бегуноҳларни йӯлдан уриб, уларнинг ҳаётларига зомин бӯлди, қанчадан қанча фарзандлар етим қолди, ота-оналар фарзанд доғида куйиб кул бӯлди. Ӯзини ҳар томонлама тиклаб олган мустақил давлатимиз энди бундай ватанфуруш, миллатфурушларга йӯл очиб қӯймайди, уларни бу нотӯғри йӯлларидан яхшиликча қайтаришга ҳаракат қилади, йӯқса уларни жазолайди.

Охирги йилларда террористик ҳаракат деб ном олган собиқ ислом уйғониш партияси намояндаларининг ҳақиқий қиёфалари намоён бӯлди.

Улар Ислом уйғониш партияси мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида ёшларни турли йӯл ва усуллар билан ӯзларига жалб қилмоқчи бӯлдилар. Уларни гумроҳлик ботқоғига ботириб, ӯз мақсадларини амалга оширмоқчи эдилар. Буни чуқур англаб етмаган айрим ёшлар улар сафига қӯшилиб, сӯнги пушаймонлари ӯзига душман бӯлди ва бӯлмоқда.

Бу борада ҳукуматимиз ва тегишли органлар қатор чора-тадбирлар белгилаб, бу хавфли кирдикорларнинг олдини олишмоқдалар.

Кабирий ва унинг ҳаммаслаклари фақат ӯз манфаатларини ӯйлаб, ӯз ғояларини, сафсата сиёсатларини юргизмоқчи бӯлдилар. Ватанфурушлар, ӯз халқининг тинчлигини кӯролмаганлар ватандан қувғин бӯлиб, бугунги кунда чет эллардан паноҳ топиб яна ӯз кирдикорларини турли йӯллар билан тарқатишмоқда. Одамлар онгини заҳарлашга ҳаракат қилмоқда.

Аммо биз тинчлик тарафдорлари, миллати Пешвоси, муҳтарам Президентимиз ӯрнатиб берган тинчликни кӯз қорачиғидай асрашимиз, ватан, халқ душманларининг бу кирдикорларини кӯзда тутиб, хушёрлик ва зийракликни қӯлдан бермаслигимиз лозим.

Раҳмонқулов А., Жабборов Б.: ХДД дотсентлари

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ