Тожик ва қирғиз чегараларида бӯлаётган нохуш ҳодисалар ҳақида
Тожик ва қирғиз халқлари қадимдан бир-бири билан яқин бӯлиб яшашган. Тожик сӯзи минг йиллар олдин Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг” асарида беш маротиба қӯлланган экан.
Қирғиз халқининг қаҳрамонлик эпоси “Манас”да қаҳрамон Манаснинг энаси тожик бӯлганлиги айтилган.
Тожик ва қирғиз халқи бир дарёдан сув ичишган, қуда-андачилик бӯлган. Исфара ноҳиясинингМатпари қишлоғида қирғизлар яшайди, Мурғоб ноҳиясида ҳам қирғизлар яшайди. Улар тинч-тотув ва осуда яшашади. Турли лавозимларда ишлашади.
Лекин кейинги пайтларда қирғиз ва тожик сарҳадларида бӯлаётган нохуш ҳодисалар кӯпчиликни ташвишга солмоқда.
Чунончи Ворух, Чоркух, Овчиқалача қишлоқларида содир бӯлган воқеаларга бефарқ қараш қийин. Икки мамлакатимиз Президентлари Имомали Раҳмон ва Жонибек Сорунбоевлар ӯртасидаги келишувлар вазиятни анча юмшатди.
Ёшлар ӯртасида бӯлиб ӯтаётган Тожикистонда Батент области вакилларининг келиши, Суғд вилояти вакилларининг қирғизистондабӯлиши ижобий натижалар билан якунланди.
Тожик халқи Мирзо Турсунзодани қанча ардоқласа, Чингиз Тӯрақулович Айитматовни ҳам шундай ҳурмат қилади. Чингиз Айтматовни Қирғиз халқи ҳам ӯз адибини қанча ҳурмат қилса Мирзо Турсунзодани шундай ҳурмат қилади.
Мирзо Турсунзодани Қирғизистонда ҳам тинчлик куйчиси деб билади.
Дӯстиро ҷустуҷӯ дорем мо,
Дар амони гуфтугӯ дорем мо.
Қирғизистонда туғилган космосга парвоз қилган Валижон Шарипов ота-оналари Истаравшанлик бӯлиб тожик эканлар. Бундай мисолларни кӯплаб келтириш мумкин
Тожикистондаги ҳар бир инсон ӯз ӯлкасида ва Қирғизистонда халқлар тинч ва осойишта яшашларини хохлаймиз.
Суюнов Мавлонберди, ӯзбек филологияси факултети.