​Дӯст билан обод уйинг...

Кейинги йилларда тожик ва қирғиз чегараларида рӯй берган воқеалар кӯпчиликни ташвишга солгани ҳеч кимга сир эмас. Буни Суғд вилоятининг Исфара ва Бобожон Ғафуров ноҳияларининг қӯшни Қирғизистоннинг Баткент вилояти чегара қишлоқлари орасида бӯлиб ӯтган тартибсизликларда кузатиш мумкин.

Икки қӯшни давлат орасида рӯй бераётган қарама-қаршилик, кашма-кашлик, тортишув кабиларни бартараф этиш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари раҳбарлари масалани ижобий томонга ҳал қилиша олганликларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Тарихга назар ташлаш керак бӯлса икки давлатнинг йирик аллома олимлари Бобожон Ғафуров ва Исҳоқ Раззоқовларнинг узоқ йиллик қадрдонликлари илдизи узоққа бориб тақалади. Ҳар икки давлат арбобининг бирга (ёшликдан) бир мактабда таҳсил олишлари ва кейинги фаолиятларидаги ӯзаро ҳамкорликлари бугунги кунимиз учун ҳам ибрат ва намуна мактаби бӯла олади.

Тожик ва қирғиз халқлари асрлар давомида бир дарёдан сув ичишган. Маросим ва удумлари бир, қиз олиб, қиз беришган. Қуда-қудағай бӯлишган.

Хӯш, шундай экан сойи ва суви бир бозорию мазори бир бӯлган халқларни дӯстлигини сақлаб, авайлаб асраш бугунги глаболлашув жараёнидаги муҳим ишлар сирасига киради.

Бундай дӯстлик ва қадрдонликни икки халқнинг адабиёти ва санъати соҳасида ҳам кӯзга ташланади. Қирғиз халқининг машҳур ёзувчиларининг ижод намуналари бошқа қадрдон халқлар қатори тожик тилига ҳам таржима қилинган. Ӯз ӯрнидан Рӯдакийдан бошланган ва бугунги тожик адабиёти намуналарини ҳам қирғиз биродарларимиз ӯз она тилларига таржима қилиб, ӯзларининг маънавий бойликлари сифатида эъзозлаб ӯқишади. Шундай экан, бундай тарихий синовлардаги ӯтган ва тобланган икки халқ дӯстлигини янада мустаҳкамлашда ва доимий барқарор бӯлишида ҳар бир зиёли ва маърифат аҳли бефарқ бӯлмаслиги, сиёсий зийрак ҳолатда ҳар бир воқеа ва ҳодисага ӯз муносабатини билдира олмоғи ҳам қарз, ҳам фарздир!

Фикримизни Ӯзбекистон Халқ Қаҳрамони, шоир Э.Воҳидовнинг қуйидаги мисралари билан якунлаймиз:

Дӯст билан обод уйинг,

Гар бӯлса у вайрона ҳам.

Дӯст қадам қӯймас эса

Вайронадир, кошона ҳам.

Ӯзбек филологияси факултети, ӯзбек адабиётива унинг методикаси кафедраси. Коллективи

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ