​Дӯстлик дарахтини ӯтказгил, эй дӯст

Ӯрта Осиё халқлари, ҷумладан, тоҷик, ӯзбек, қирғиз, қозоқ халқлари азалдан бир дарахтнинг шохлари сингари қӯшничиликда иттифоқликда яшаб келганлар ва яшамоқдалар. Бу алоқ ҳам иқтисодиёту сиёсатда, ҳам илму маданият ва иҷтимоий соҳаларда жуда аниқ ва равшан кӯринади ва бундай дӯстлик дарахтининг мевалари ҳар бир халқу миллат учун манфаатдан холи эмасдир. Жумладан, тожик ва қирғиз халқларининг дӯстлиги ва қӯшничилик анъаналари олдиндан мавжуд бӯлиб, бугунги кунда номаълум кучлар томонидан баъзи ҳолат ва ҳаракатлар кузатиладики, улар қандай шаклда бӯлмасин,бу халқлар орасидаги иттифоқни бузмоқчи ва улар осоишталигига халал етказмоқчи бӯладилар.

Маълумки, икки юртнинг президентлари халқлар осоишталиги ва бирдамлигини таъминлаш мақсадида қатор чора тадбирларни кӯрмоқдалар, уларнинг барча ҳаракатлари икки томон тинчлиги ва тушунмовчликларни бартараф этишга қаратилган.Аммо, афсусларки, кейинги кунларда, 2019 йилнинг декабр ойи бошларида Исфара ноҳиясининг Чоркӯҳ жамоатига қарашли Сомониён маҳалласида юз берган воқеалар бу ҳудудда яшаётган халқларнинг нотинчлиги ва хотиржамлигининг бузилишига сабаб бӯлди.Тожик ва қирғиз халқи икки тилда сӯзлашсалар-да эътиқод жиҳатидан бир дин вакилларидирлар. Шундай экан, қӯшничилик эҳтиромини риоя қилиш мақсадга мувофиқ бӯлар эди.Миллатимиз Пешвосимуҳтарам Эмомали Раҳмон барча имкониятлари ва салоҳиятлари билан фаъолиятлари ибтидосидан бугунги кунга қадар шу Ватанда тинчлик, бирдамлик ва фаровонлик таъминланиши учун тинмай ҳаракат қилиб келадилар. Бу борада арзирли ва муҳим ишларни амалга оширганлар. Халқлар дӯстлиги ва осоишталигига халал беришни хоҳлаган кишиларҳеч қачон бу разил ниятларига эриша олмайдилар. Зеро халқ катта кучдир.

Мадиева Ойбодом-таҳсилоти ғоибона

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ