​​Айб исломда эмас

Ҳозирги замона турли фалсафий, диний, сиёсий, ахлоқий қарашлар ранг-баранглиги ва уларга тўғри муносабатда бўлиш, муросаю мадоро қилиш билан характерланади.

Маълумки, ислом дини совет даврида ҳукмрон мафкура томонидан атайин қораланди ва инкор қилинди. Ҳозирги даврда ҳам Ғарбдаги айрим нохолис кучлар томонидан камситилиб, ҳатто мазах қилиниб келади.

Аслида ислом дини инсоният тарихидаги энг тўғри ва энг илғор диндир. Маълумки, бошқа динларга оид муқаддас диний китоблар (“Забур”, “Таврот”, “Библия”) Худонинг айни сўзларидан иборат бўлмай, улар ҳақидагии бошқаларнинг нақлларидан иборат, фақат “Қуръон” Худонинг ўз сўзлари – ваҳийлардан иборат.

“Қуръон”даги диний қарашлар аввалги китоблардан мукаммаллиги билан жиддий ажралиб туради. Масалан, насроний(христиан) диний қарашларида Худонинг уч қиёфаси бор. Исломда эса биттадир. Буни инсоният тарихидаги улуғ мутафаккирлардан бири, мумтоз рус адиби Лев Толстой бир мактубида шундай тасдиқлайди: “Агар инсон танлаш ҳуқуқига эга бўлса эди, оқил ҳар бир проваслав (насроний) ва ҳар бир киши, шубҳасиз, иккиланмасдан муҳаммадийликни: ягона Оллоҳни ва унинг пайғамбарларини қабул қилган бўлар эди. Нега? Чунки мавҳум ва тушунарсиз дин ҳисобланган Троица (Ота, Исо ва Муқаддас Руҳ) ... турли сирли, мубҳам расм-русумларга тўладир. Яъни асл ақидалар ўрнини эгаллаган бир неча ботил кишиларнинг черков инончидан баландда турмаслиги тайиндир“(Манба: Нурбой Абдулҳаким. Толстойнинг эътиқоди// “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2007 йил 6 июл).

Ислом динининг муқаддаслиги мутлоқ ҳақиқатдир. Замонамизнинг энг пешқадам ва одил давлат бошлиқларидан бири, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Москвада қурилган энг катта мусулмонлар масжидини ишга туширишдаги нутқида шундай деган эди: “Ислом энг улуғ диндир. Фақат унинг асл моҳиятини тўғри идроқ қилиш лозим”.

Афсуски, кўпчилик бу таълимотнинг теран ва асл моҳиятини етарли англамасдан, баъзан атайлаб, ғараз билан хато талқин қиладилар.

Ҳозирги даврдаги энг катта ва глобал иллатлардан бири шуки, постсовет мустақил давлатларда унинг асл қоидалари етарли баҳоланмайди ва ҳимоя қилинмайди, аксинча ҳуркиб турилади. Ислом дунёсида эса исломий ақидаларни ғаразлар йўлида, сиёсий ўйинларга мослаб турли террористик ва қўпоровчилик ҳаракатлари томонидан ёмон амалларга мафкуравий асос қилиб олиш авж олмоқда.

Хайриятки, АҚШ ва Европанинг катта давлатлари аввалгидек исломни империячилик,мустамлакачилик, сохта демократиячилик билан камситиши, поймол қилиши ортда қолмоқда.

Тарихий ва умуминсонийқадриятларни ҳеч қанай сиёсат, мафкура ёки турли кучлар ҳеч қачон оёқ ости қила олмайди. Ўткинчи машмашаларнинг умри узоқ эмас.

Юсуф Али Шоҳ, ХДУ

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ