Изҳорот ба фаъолияти ҲНИ

Тарихдан бизга маълумки, ҳамма замон ва маконнинг ўз зиддиятлари бор. Лекин зиддиятлар ҳамма вақт ўзининг салбий натижасини кўрсатади. Чунки жамиятимиздаги барча кишиларнинг фикру ақидалари ўзгачадир, шунингдек уларнинг нуқтаи назарлари ҳам ўзгачадир.

Бу зиддиятлардан қочиш мумкин эмас, аммо уни халқнинг манфаати учун мусбий ҳал қилиш мумкин. Акс ҳолда ҳозирги кунда гувоҳи бўлиб турганимиздек, халқ орасида жиддий келишмовчилик юзага келади.

Ўтган асрнинг охирларида Тожикистон ўз мустақиллигига эга бўлди. Бу ўз-ўзидан юзага келамаган бўлса-да, халқимиз учун жуда буюк тарихий воқеа эди. 1997 – йилининг июн ойида Тожикистон мухолиф кучлар ва ҳукумат ўртасида келишилган Шартнома туфайли мамлакатимиздатинчлик шамоли эса бошлади.

Ўша қонли, мудҳиш воқеалар эндигина унут бўлаёзганда, Ислом уйѓониш Партияси аъзолари ва уларнинг гумашталарибир қанча ҳали ўзлигини англаб етмаган ёшларни ислом динини ниқоб қилган ҳолда ўз домларига илинтириб, уларни Ватан хоинларига айлантиришга улгурдилар. Зеро, ислом дини бирор партиянинг ташвиқ ва тарѓиботларига эҳтиёжманд эмас. Афсуски, ҳали ҳам бундай гуруҳларга кўр-кўрона эргашиб кетганлар ҳозирги кунда афсусдалар. Лекин сўнгги пушаймон ўзингга душман. Бу ҳаёт ҳақиқатидир.

Саҳобаларнинг баъзилари шунчалик зуҳду тақвога берилиб кетган эканларки, улардан бири кечалари ухламай намоз ўқишга, кундузлари рўза тутишга қасам ичган. Бирови қуёш иссиғида тик туриб, ҳеч ким билан сўзлашмай рўза тутишга қарор қилган. Усмон ибн Мазъун ибодатга бутунлай ғарқ бўлиш учун хатто лаззатли таомлар ейишни ўзига ман этган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (а) уларнинг бу ишларини нотўғрилиги тушунтириб, шундай деган эканлар:

- Ораларингда Оллоҳни мендан яхши биладиган ва унга мендан севимлироқ киши йўқ. Ҳолбуки, мен ейман, ичаман ва бемалол ҳаёт кечиряпман.

Ислом дини энг мўътадил дин ҳисобланади. Динни ниқоб қилиб ноқонуний ёки жамият ҳаётига хавфу хатар келтирадиган амаллар бажариш бу яхши кишиларнинг иши эмас.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ