Тожик-қирғиз чегараси муаммоалри

Кейинги пайтлардаазалдан тинч-тотув яшаб келган икки давлат --Тожикистон ва Қирғизистоннинг ўзаро қўшничегара районларида тез-тез келишмовчиликлар бўлиб турибди.Бу келишмочилик сабаби чегара олди районларида яшовчи аҳоли орасидаги ҳудудий муаммолар.

Икки давлатннг ўзаро чегаралар 970 кмдан иборат бўлиб,кунгача шунинг атиги 503 км демаркация(давлат чегарасини махсус белгилар блан белгилаш) ва делимитация(давлат чегарасини умумий ҳолати қўшни иккидавлат томонидан ўзаро келишув асосида аниқлаштириш) қилинган.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разоқовга кўра, тожик-қирғиз чегараси делимитацияси ва демаркация масалалари доимий назоратдадир.

Давлат чегараларини делиматиция ва демаркацияқилиш ишлари жуда оғир масаладир. Икки томоннинг ишчи гуруҳи бу масала устида доимий келишувлар олиб бормоқда. Аммо шунга қарамай тожикқирғиз чегарасининг гоҳ у ерида, гоҳ бу ерида ўзаро келишмоқчиликлар бўлиб тургани аҳоли орасида маълум маънода саросима ва қўрқув уйғотади. Аҳолининг тушунмовчилик юзасидан қилинган ҳаракатлари айрим ҳолларда қурбонлар бериш билан якунланиши икки давлатнинг ўзаро тинч қўшничлик сиёсатига соя солади.

Шу боис, икки томонда маҳаллий бошқарув органлари чегараолди районларида аҳолига тушунтириш ишлари олиб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Бош ваизр ўринбосари томонлар орасида, Баткен(Қирғизистон) ва Исфара(Тожикистон) ҳудудларида чегараларда икки томонлама келишув асосда ўзаро алмашиниш асосида ҳудудлар алмашиш варианти кўриб чиқалаяпти.

Шунингдек, яқинда икки томонда ҳам видеокамера ва светофор ўрнатилиши, машина йўлини биргаликда назорат қилиш каби ишларни бошлашлари мўлжалланмоқда.

Икки қўшни – Тожикистон-Қирғизистон чегара олди районлари ва қишлоқларида тинчлик, осойишталик бўлиши икки давлатнинг тинчликсевар сиёсати учун жуда ҳам муҳим воқеадир.

Раҳим М.




МАРКАЗИ ИТТИЛООТ