Паём халқимиз ривоҷланиш барномасидир

“Ёшлар азиз Тоҷикистоннинг ифтихори ва фахрланиш боисидир”-Эмоали Раҳмон

Паём (26.12.2018 йил) халқимиз ривоҷланиш барномаси бўлиб, унда келгуси даврлар учун давлатимиз ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари блгилаб берилиб, фойдали хориҷий сиёсатни илгари суриш, иқтисод. Саноат. Энергетика, йўл-транспорт, хавфсизлик ва мудофиа, ҳуқуқ-тартиботни ҳимоя қилиш ва ислоҳот,соғлиқни сақлаш, маданият, илм ва маориф. Аҳолини иҷтимоий ҳимоялаш, ёшлар билан ишлаш, спорт ва сайёҳлик, қишлоқлар, сайёҳлик вахалқ ҳунармандчилигини ривоэҷлантириш. Ташқи сиёсат йўналишлари ва мустақилликнинг 30 йиллигига тайёргарликвазифалари белигилаб берилди.

Бугунги кунларда Тоҷикистон Ҷумҳурияти мустақиллиги тантаналари шароитида мамлакатимиздаги ҳамма ишлаб чиқариш ташкилотлари,меҳнат коллективлари, давлат ва ҷамият мақомотлари ва шу ҷумладан маориф муассисаларида ҷуда катта қизиқиш ва юксак умидлар билан Тоҷикистон Ҷумҳурияти Президенти, тинчлик ва миллий бирлик Асосчиси- миллат Пешвоси, Мустақил Тоҷикистон давлатининг асосчиси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тоҷикистон Ҷумҳурияти Олий Маҷлисига давлатимиз ташқи ва ички сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида йўллаган Паёми (26.12.2018)ҳар томонлами ўрганилиб, унда кўрсатилган рақамлар таҳлил қилиниб, мамлакатимизнинг келаҷак ривоҷланиши учун зарур амалий хулосаларчиқариш энг асосийҳаракат раҳномаси ва мамлакатни янада тараққий эттириш учун ҷуда фойдали фикрлар айтилганлигини учрашув қатнашчилари, халқ хўҷалиги турли соҳалариходимлари алоҳида эътибор бермоқдалар. Паём халқимизнинг 2018 йил учун ҳаракат программаси бўлиб, 2017 йил –Ёшлар йили деб эълон қилинган эди ва бу барнома асосида улкан ютуқлар қўлга киритилди, бу сиёсатни давом эттириб, 2018 йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривоҷлантириш йили деб эълон қилинган эди ва ҷуда катта ютуқлар қулга киритилди, «2019-2021 йиллар Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривоҷлантириш йиллари» деб эълон қилинишини аҳоли ҷуда катта хурсандчилик билан қабул қилиб, ҳаётга тадбиқ этишга киришиб кетдилар.

Алоҳида қайд қилиш зарурки ҷаҳондаги сиёсий-иқтисодий ҳолат ва хавфсизлик вазияти ўзгариб туришига қарамай, бир маромдаги иқтисодий тараққит, стратегик мақсадларга етиш ва бу йўналишда аҳолининг муносиб ҳаётини таъминлаш йўлида устувор қадамлар билан мустақил Тоҷикистон Ҷумҳурияти олға бораяпти.

Паёмдаги асосий ҳаётий халқаро масалалар – «совуқ уруш» сиёсатининг янги нишоналарининг пайдо бўлиши,ҷаҳонда гегимон давлат бўлишга уриниш, қирғин қуроллар билан янгича қуролланиш авҷ олиши, учунчи ҷаҳон уруши хавфининг вуҷудга келиши,дунёнинг турли минтақаларида, турли давлатларда қўпорувчилик уринишлар, юздан ортиқ давлатлардатеррорчилик ва экстремистик ҳамлалар халқаро вазиятни мураккаблаштирилаётгани тўғритаҳлил қилиб берилди. Бу тартибсизликлар ҳудуди борган сари кенгайиб бориши, терроризмнинг таҳдид ва хатарлари халқаро тартиб ва қоидаларга ҳам турли усуллар билан таъсир қилаяпти ва уларни айри халқаро террористик ташкилотлар, «буюк» давлатлар яширин қувватлаб ўз глобал мақсадида фойдаланмоқда.

Агар бу глобал ҳавфли уринишлар олди ҷаҳон ҳамҷамияти томонидан биргаликда олди олинмаса, ҷаҳоннинг турли ҳудудларида иқтисодий-сиёсий, хавфсизлик, халқаро вамаданий хатарларга олиб келади. Оддий бир мисол, турли давлатларидаги ғайриқонуний террорист ва экстремистик ҳаракатлар инсониятнинг энг қадимий ЮНЕСКО рўйхатидаги маданий ёдгорликлари-Будда ҳайкали, етти қаватли Бобул-Эрам боғлари, қадимий китобхона ва масчидлар, маъбудалар, қалъалар, шаҳарлар қолдиқларини ер юзидан портлатиб супириб ташладилар, ёдгорликларини ўғирлаб йўқотдилар. Ҳатто энг вахший ҳайвон ҳам бу амалди баҷармасди.

Мана шундай мураккаб сиёсий вазиятда Тоҷикистон Ҷумҳурияти ҳукумати, ҳар бир фуқароси бу хавфи хатарларга ўз вақтида ҷавоб бериши, хушёрликни қулдан бермаслиги, ҳар бир дунё ўзгаришига эътиборни йўналтириши, ички ва ташқи сиёсатдаги давлат иқтидорлигини кучайтириш тадбирларини белгилаб берилди. Давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш, терроризмга қарши курашда ҷаҳон ва минтақалар давлатлари, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш, биргаликда курашишни йўлга қўйишни алоҳида таъкидлади.

2018 йил Тоҷикистоннинг шарафли халқи ва тоҷиклар мустақил давлати учун ҷуда муҳим ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлган тарихий йил бўлди. 1.БМТ Бош Ассамблеясининг бу йилда 22 март куни – Халқаро сув захиралари унида Тоҷикистоннинг сув соҳасидаги 4- халқаро ташаббуси – «2018-2028 йиллар-«Сув устувор тараққиёт учун» халқаро 10 йиллиги амалиётининг ҳаётга тадбиқи Давлат бошлигинингиштирокида расмий равишда бошланди. 2.Роғун ГЭСи 1 –агрегатининг ишга туширилиши, 3.Ўзбекистон республикаси билан 2 ўн йилликдан ортиқ вақт мобайнида вуҷудга келган сиёсий, иқтисодий ва савдо масалаларининг ҳал этилгани халқимиз иҷтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги учинчи тарихий воқеа ҳисобланади.

Тоҷикистон Республикаси ҳукумати ўз фаолиятини Миллий тараққиёт стратегиясида назарда тутииган мақсадлар сари йўналтирган бўлиб. устувор иқтисодий тараққиёт, инсон омилини мустаҳкамлаш, давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш, мамлакатнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, сармоядорлик муҳитини яхшилаш, хусусий секторни риоҷлантириш ва меҳнат бозори ҳолатини яхшилаш орқали халқ турмуш дараҷаси ва сифатини юксалтиришни ўзининг олий мақсади сифатида эълон қилиб. Амалга оширмоқда.

2018 йилдаялпи ички маҳсулот тараққиёти 7, 3 % дараҷаида якунланиб, инфляция 5, 4 % дараҷасида сақланиб қолди. 150 мингдан ортиқ янги иш ҷойи ташкил этилди,сўнги 3 йилдамеҳнат муҳоҷирлигига боруви кишилар сони 25 %га камайди, аҳоли пул даромади 11 % ошиб, банк тизимида ҷамғармалар ўтган йилга нисбатан 9ошди ва камбағаллик дараҷаси 29, 5 % га камайди, аҳоли узоқ яшашкўрсатгичи 75 йилга етди. Она ва бола ўлим ҳолатлари 1998 йилганисбатан 2, 1 ва 2,6 баравар камайди. Мамлакат аҳолиси сони 1990 й.-5,5 млн бўлса. 2018 йилда 9,1 млн га етди ва 2023 йилда 10 млнга етиши кутилмоқда,

2018 йилнинг сентябр ойидан бюдҷет соҳалари ташкилот ва муассисалари,ҷумладан,илм ва маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, иҷтимоий ҳ етидан молиялаштирилган бошқа ташкилот ва муассисалар ходимларининг вазифавий маошлари, нафақа, стипендиялар 15% оширилди ва бу сиёсат давом эттирилади.

Давлат бюдҷетининг даромад қисми 2010 йилда 6, 5 млрд сомонийни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда 24 млрд сомонийга етказилади. Унинг ошиши қарийб 4 баравар ва иҷтимоий соҳалар хараҷати ҳиссаси 43,7 % ни ташкил этишниҳисобга олиш керак.2019 йилда2018 йилга нисбатанмаданият ва спорт соҳаларига 17,3%, илм ва маорифга 14%, иҷтимоий суғурта ва аҳолинииҷтимоий ҳимоялашга 9,5%, соғлиқни сақлашга 7.2 % маблағ йўналтирилади.

2019 йилда давлат бюдҷети даромад қисмининг 2018 йилга нисбатан ошиши 13%, ялпи ички маҳсулотнинг ривоҷланиш суръати 7% ортиқ ва инфляция 7%дан ортиқ бўлмагандараҷада таъминланиб. Аҳоли пул даромади камида 10% ошади. Банк тизими такомиллаштирилиши шарт.

2018 йилнинг 11 ойида банг тизимлари томонидан тадбиркорлар ва аҳолига 7 млрд 250 млн сомоний миқдорда қарз берилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 201 млн сомоний-3% кўпдир.Мамлакат пул муомиласида нақд бўлмаган ҳисоб амалиётини кенгайтириб, бу тартиб 2019йилда хизмат кўрсатиш тўловлари ва савдо тизимида кенг орий этилсин. 2018 йилда банк тизимиданташқари муомалада бўлган нақд пул ҳиссаси мамлакат умумий пул муомаласида 64%ни ташкил қилди.

Сўнги 3 йилда саноат соҳасининг ялпи маҳсулотдаги ҳиссаси 15,2 дан 17.3 %га ошди. Саноатлаштиришни 4 миллий мақсад сифатида эълон қилинди. 2030 йилгача саноат соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси 22%га етказилиши зарур. К ўрилган чоралар натиҷасида озиқ-овқат маҳсулотлари импорти сўнги 3 йилда қарийб 3 млрд сомоний ё 31 % камайтиришга имкон беради.

Ҷорий йилда экспортга мўлҷалланган 20 турдаги мол ва маҳсулотдан 15 тури ишлаб чиқариш таъминланди. Чегарадош мамлакатлар билан «яшил коридор» ташкил этилади,

Мамлакатда умумий маблағи 30 млрд сомоний бўлган 70 та сармоявий давлат лоиҳаси татбиқ этилмоқда, сўнги 10 йилда 33 млрд сомонийдан ортиқхориҷий сармоя Тоҷикистонга киритилди, 2018 йил 15 октябрда Тадбиркорлар форумида муҳим масалаларҳал қилинди. Ҷорий йилда асоссиз текширишларни бартараф қилиш 2 йилга мораторий эълон қилинди ва 2000 тадбиркорлик субъекти баҳраманд бўлди. «Тадбиркорликни қуллаб-қувватлаш ва сармоя ўтказиш фазосини яхшилашга доирислоҳотнинг 300 куни» амалга оширилиш таклиф қилинди.

Сўнги 10 йил давомида энергетик ишлаб љикариш иқтидори 1520 мегаватт ҳаҷмида оширилди ва 1300 кмдан зиёд шиддатли линия фойдаланишга топширилди.»Роғун» ГЭСининг қурилишидан 24 млрд сомоний, фақат 2018 йилда 3,9 млрд сомоний ўзлаштириди. 2019 йилда 4 млрд сомоний ўтказилиб,2 - агрегати ишга тушади.ГЭСи ишга тушди, ТБМВ да 2 та211 мегаватт ли бўлган «Санобод» ва «Себзор» ГЭСлари қурилади.«Сарбанд» (1,3 млрд сомоний) ва «Қайраққум»(1,9 млрд сомоний), «Норак»(3,5 млрд сомоний) ГЭСларитиклаш-таъмирлаш бошланди. ҳар 3 ГЭС воқеийҳаҷми 840 мегаваттга ошади

«Роғун» ГЭСи қурилиши «Норак»ГЭС умри 100 йилга ошади. Ва Вахш дарёсида ГЭС қудрати 4 млрд кВ-сга ошади. Ўлкада энергетик тизимини мустаҳкамлаш учун КАСА-1000 минтақавий лойиҳа татбиқи бошланди, умумий маблағи 11 млрд сомони(Тоҷикистон улуши 3,4 млрд сомоний) 2021 йили охирига етади. Роғун ГЭси самарали фаолияти учун530 млн сомонийлиэлегаз тақсимловчи замоновий аппарат-потстанция, 750 млн сомоний республика бўйсинишидаги ноҳиялар учун Роғун-Душанбе 500 киловолт ва 250 млн сомоний 220 киловолтли Айний-Рўдакий электр узатиш линиялари ишга тушди. Мустақилликнинг 27 йилидакишварэлектр қуввати билан тўлиқ таъминланди ва 3 млрд киловолт-соат электр энергияси экспорт қилинди. Тоҷикистонда экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқаради(98%)ҷаҳонда 6 ўринда ва келаҷакда 2-3ўринга чиқиш имконига эга. Атроф муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот олами, экологик вазиятни ҳимоялаш асосий масаладир ва бу сайёҳларни ҷалб этади. Ўлкамизнинг 93% тоғлиқ бўлиб транспорт ва коммуникатсия соҳалари итимоий ва иқтисодий иараққиётни таъминлаш учун каттааҳаиятга эгадир. 2100 кмхалкаро ва республи аҳамиятидаги йўллар,1000 км ички автомобил йўллар қайта тикланди. 2018 йилда 200 км халқаро ва мчки республика аҳамиятидаги йўллар. 45 та кўприкқурилди ва қайта тиклагди, транспорт соҳасида 7,5 млрд сомонийли 14 сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Сўнги йилларда хақаро йўллар бунёди Тоҷикистон ва ХХР, АИР, ҚРйўллари билан боғлаш, ЎР билан темир йўл ва 16 чегара ўтказиш нуқтаси очилди Мамлакатда ҳукумат транспорт коридорлари тармоқларини келгусида кенгайтириш ва транспорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш, денгиз портларига чиқиш. Чегараолди терминаллари ва логистик марказлар бунёди, моддий-техника асосларни яхшилаш ва транспорт паркларини қайта тиклаш, чунончи мол ва маҳсулот ташилишини кўпайтиришга доир қўшимча тадбирлар қабул қилиш кераклиги айтилди. ҳаво транзитиниривоҷлантириш айтилди.

Қишлоқ хўҷалиги соҳасини ривоҷлантириш воситасида озиқ-овқат хавфсизлиги ҳимоясини ошириш иш ўринлари таъсис эти шва мамлакат экспорт иқтидорини оширишга бевосита таъсир кўрсатадиган бошқа стратегик мақсаддир.

Мустақиллик даврида қишлоқ хўҷалиги соҳаси тараққиётини таъминлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялаш мақсадида, давлат сармоячилик лойиҳалари татбиқи ва давлат бюдҷети ҳисобидан 12 млрд сомонийдар ортиқ маблағ йўналтирилган.

ҳукумат томонидан қабул қилинган тадбирлар натиҷасида қишлоқ хўҷалиги маҳсулоти умумий ҳаҷми 3 баравар ошди, яъне 2000 йилдаги 7,4 млрд сомонийдан 2018 йилда 21,3 млрд сомонийга етказилган бўлиб, соҳа маҳсулоти экспорти мунтазам оширибборилмоқда.

Шунинг бараварида, соҳа тараққиёти ва иш ўринлари таъсис этиш йўналишида олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун қишлоқ хўҷалиги маҳсулотини сақлаш ҳамда қайта ишлаш масаласига кўпроқ диққат қаратилиши зарур. Сўнги йилларда атига 10-12% пахта хом ашёси мамлакат ичкарисида қайта ишланади ва 2018 йилда пахта хом ашёси экспорти ўтган йилга нисбатан 2 баравар ошган. Ердан самарали фойдаланиш(ҳосилдорликни ошириш, бекор ерларни ўзлаштириш, уруғчилик, иссиқхоналар, совуқхоналар, боғ, ток, интинсив боғлар, экспорт, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш ва бошқа). Қишлоқ хўҷалиги вазирлиги ва Акадеияси бунинг иҷроси ҳақида ҳар 6 ойда маълумот берсин.

Мустақиллиу даврида 190 минг га ероборотдан чиқарилиб ҳовлиолди ер участкасига берилди(135 минг га ер, 52 минг га суғориладиган ер), 400 минг оилага турар-ҷой манзили учун ер тақсимланди, 7 млн уй-ҷойяхшиланди (70 йил давомида 77 минг га ер тақсимланган эди.)

Аҳолини тоза ичимлмк суви билан таъминлаш, «2016-2025 йиллар учунТоҷикистон Республикаси сув соҳаси ислоҳоти дастури» қаул қилиниб, баҷарилмоқда.Сув ҳаёт сарчашмаси ва инсон саломатлиги асосий манбаси ҳисобланади. Шериклар билан 2,4 млрд сомонийли аҳолини сув билан таъминлашучун 17та давлатсармояси татбиқ этилмоқда ва 50% амалга ошди.Суғориш йўналишида 5,4 млрд сомонийли 35 лойиҳа баҷарилмоқда, 80% дан ортиғи аҳоли ҷойларига сув етказишга йўналтирилган.Аҳолининг 73% қишлоқда яшайди. Иқлимнинг глобал ўзгариши ва аҳоли сонининг ошиши. Яъни 2 омилбунга таъсир қилмоқда.17 млрд метр куб ли Сарез кўли нодир сув захираларидан унумли фойдаланиш зарур .

2018 йилда 2017 йлга нисбатан ўлкамизга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2,5 баровар ошди, «2030 йилгача давр учун Сайёҳликни ривоҷлантириш стратегияси» қабул қилинди ва амалга оширилмоқда. Соҳани риоҷлантириш учун «2019-2021 йиллар Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривоҷлантириш йиллари» деб эълон қилиниши муҳим аҳамият касб этади.ҳамма бунга ўз ҳиссасини қўшсин. ҳар бир одам ўз рўзғорини юритиш учун касб-ҳунар эгаси бўлиши шарт.

Мамлакат илмий иқтидорини мустаҳкамлаш. Ишлаб чиқаришда ихтироларни ҷорий этиш. Таълим муассисалари моддий-техник асосларини мустаҳкамлаш, таҳсилнинг барча зиналарида таълим сифатини юксалтириш, ёш истеъдодларни замонавий технологияларни ўрганиш ҳамда иҷодий ва техник ишларга янада кенгроқ ҷалб этиш илм-маориф соҳаларининг энг муҳим вазифаларидан саналади.

Илм ва маорифга биринчи дараҷали эътибор бериб, ислоҳот давом эттирилади, болалар интеллектуал қобилиятини ривоҷлантиришга шароит зарур. Келгуси 3 йилда 1050 дан ортиқ мактабгача ва умумтаълим муассисаси бунёд этилади, 2021 йилгача мактабгача таълимни 30%га етказиш белгиланди. 2018 йилда 73 минг ўринга эга 151 умумтаълим муассиси қурилди, таълимнинг фаол усулларидан фойдаланиш,2020 йилгача ўқитувчи етишмаслигини тўлиқ ҳал қилиш (2 масала- малакали кадрлар етишмаслиги ва таълим дараҷаси ва сифатини юксалтириш мавҷуд).

Ҷамиятда устозлар ва ўқитувчилар заҳматини ҳамиша юқори баҳоланади ва ғамҳўрлик давом этади. «Агар ўқитувчи юқори касбий млакага эга бўлмаса, биз ҳеч қачон ва ҳеч бир йўл билан таълим-тарбия дараҷасини яхшилай олмаймиз».

ҳар 3 йилда таълим муассисалари бир марта аттестациядан ўтказилсин деб таклиф қилинди. 2003 йилда таълимни такомиллаштириш учун рус ва инглиз тилини ўрганиш Президент фармони қабул қилинган эди. Аммо натиҷалар қониқарли эмас.2019-2030 йиллар учун рус ва инглиз тили таълиминитакомиллаштириш дастурини тайёрлаш тавсия этилди.

Ҷамият салоатлиги вааҳолини иҷтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор берилди, камчиликлар қаттиқ танқид қилинди.(биринчи тиббий ёрдам учун пул талаб қилиш,сифатсиз дорилар, ҳурматсизлик ва бошқалар).3 йилда 560дан ортиқ касалхона, саломатлик марказлари ва бошқа тиб иншоотлари қурилади. Ўлкамизда 149 минг ногиронлар(15 минг 1-гуруҳ, қарийб 27 минг 18 ёшгача ногиронлар, 71 минг етимлар) яшайди ва ҳар йилиетимлар учун 12 млрд сомоний тўланади. Қоравсиз қолганлар, нафақаҳурлар,фахрийларгағамҳўрликасосий вазифадир.

Маданият соҳаси тараққиётига халқ маънавий сиймосини аксэттирувчи, зеҳний кучларни бирлаштирувчи, ўтмишдаги ва бугунги таърих,урф одатлар ва анъаналар, бошқа миллий қадриятларни баён этувчи ва гўзал одоб-ахлоқни шакллантирувчивоситасифатидадоимий эътибор қаратиш таъкидланди. Давлат тили, миллий қадриятлар ва либосларниҳимоялаш ошмоқда.Шашмақом. Наврўз, Саразм, Миллий парк, Чакан ва бошқалар ЮНЕСКО рўйхатига киритилди Меҳргон. Сада, Фалак, чакан, атлас-адрас ва бошқа урф-одатлар, байрамлар қайта тикланди, Фалак мусиқаси, Хулбук ёдгорлиги,Меҳргон, Садабайрамлари ЮНЕСКО рўйхатига киритиш таклиф этилди. 2020 йилда Саразм 5500 йиллигинишонланади.

Ҷамиятдааёллар ўрни ошиб бормоқда.1991 милда маориф соҳасида 95 минг ходимлар (52% аёллар), 2018 йилда 70% ни ташкил этди, 1998 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида 45 минг ходим(25 минг аёллар),2018 йилда 80 минг ходимлар (51 минг аёллар) эди. 2018 йилда раҳбарлик мансабида 19%, марказий органлар 25% аёллар ишлади. “Аёл-она, яъни инсонни дунёга келтирувчи ва унга ҳаёт бағишловчи ягона хилқат эканлигини биламиз” .

“Тоҷикистон Республикасида тўй-маросимлар ва анъаналарни тартибга солиш тўғрисида” ва “Фарзанд таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида”ги миллий қонунларни амалга оширишда оналар, хотин-қизлар, аёллар, ёшларва ҳамманинг масъулияти муҳимдир.

“Ёшлар азиз Тоҷикистоннинг ифтихори ва фахрланиш боисидир”. Роғун ГЭС бунёдкорларининг 40% ёшлардир. Ёшлар спортни оммавийлаштириш, соғлом турмуш тарзи, кадрлар тайёрлаш, ватан ҳимоясини таъминлашда катта кучдир, бунёдкорлик, ободончилик кафолатидир. .2017 йилда ёшлар учун 175 млн сомонийли 300 спорт иншооти қурилди, 2018 йилда 230 та қурилди 2008-2018 йилларда 9300 дан зиёд спорт иншоотиқурилди.

ҳуқуқий таълим ва қонунларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.2009-2019 йиллар учун фуқаролар ҳуқуқий таълими ва тарбияи дастури муҳлати охиригаетди ва 10 йиллик учун янги дастур ишлаб чиқилсин. 2019-2021 йилларга суд ва ҳуқуқий ислоҳот янги дастури ишлаб чиқилади, Терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик, уюшгантрансмиллий ҷиноятчиликкоррупсия ва бошқаномақбулҳолатлар, қонунбузарликларга қарши курашни кучайтириш зарур.

Давлат черасини мустаҳкамлаш давом этмоқда, охирги 5 йилда 170 иншоот қурилди. Афғонистон билан 1400 км чегарага эгамиз ва 100 дан ортиқ чегарани ҳимоялаш иншооти қурилди ва Афғонистон масъаласи тинчлик йўли билан ҳал қилиниши зарур.

Халқаро муносибатларни мустаҳкамлаш асосий масала ҳисобланади. Тоҷикистон-Ўзбекистон давлатлари муносибатларининг 20 йилдан ортиқ муаммоларининг ҳал қилиниши муҳим аҳамият касб этади. ҳамма давлатлар ва халқаро ташкилотлар биланҳамкорликни ривоҷлантирамиз. Ташқи сиёсатда «Очиқ эшиклар» сиёсатини халқаро қоида ва қонунлар, БМТ Устави талаблари асосида уруш ва қарама-қршиликлдардан ташқарида бўлган адолатли ҷаҳон низоми асосида барча давлатлар билан ўзаро фойдали, тенг ва ҳамкорликни янада мустаҳкамдаш, келишув ва яратувчан битимлар тарафдорлигини белгилаб берди, яъни бу 2030 йилгача халқимизнинг ҳаракат дастури бўлиб хизмат қилади.

Сув масаласида Тоҷикистоннинг 4-чихалқаро ташаббуси “2018-2028 йиллар “Сув устувортараққиёт учун” халқаро амалиёт 10йиллиги татбиғи бошланди. 2018 йил 20 декабрда БМТ Бош ассамблеяси Тоҷикистон таклиф қилгантаклифи “2018-2028 йиллар - Сув устувортараққиёт учун халқароўн йилликамалиёти” татбиқи ҷараёнини қамраб олувчи муддатли шарҳи” резолюциясини190 та аъзо малакатҳаммуаллифлигида қабул қилди. Бунда 2 та муҳимҳалқаро тадбир:2023 йил 22-24 мартда БМТ нинг “2018-2028 йиллар - Сув устувортараққиёт учун халқароўн йилликамалиёти” татбиқи ҷараёнини қамраб олувчи ўрта муддатли шарҳига доир конференцияси ўтказилади,БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил март ойида сув захираларигатегишли мақсад ва вазифалар татбиғигаҳисса қўшиш йўлида юқори дараҷадагийиғилишўккизилади.

Сайёрамиздаги сиёсий вазиятҷуда нотинч ва беқарор бўлиб, ҷаҳон ҳамҷамиятининг ҷиддий ташвишига айланган, дунёни қайта тақсимлаш,тезлик билан қуролланиш ва қудратга эришишга ҳаракат,манфиатларнинг тўқнашуви,киберҷиноятчилик борган сари кучайиб,дунёнисовуқ урушнинг янги босқичига тортди ҳамда бугун баъзи сиёсатчилар ва таҳлилчилар, ҳатто учинчи ҷаҳон уруши хатари ҳақида гапиришмоқда.ТоҷикистонБМТ ролини эътироф этиб Терроризмгақарши кураш ва унинг террорчиликка қарши конвенцияларига оид халқароташкилот стратегияси, Хавфсизлик кенгаши ва Бош ассамблеяси резолюциияларинини терроризс ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш асоси деб билади.

2021 йилда севимли Тоҷикистонмиз давлат мустақаллигининг 30 йиллик улуғ байрамининишонлаймиз. Халқ давлат ҳокимияти манбаси ҳисобланади,яъни ҳокимият халққа тааллуқлидир. “Шунинг учун,халқ бизга эмас, балкиҳар биримиз-давлатнинг барча тузилма ва органлари раҳбарлари ҳамда барча давлат хизматчилари халққа содиқхизмат қилишимиз керак” деб таъкидлади миллат Пешвоси эмомалї Раҳмон. соди

Юқорида кўрсатилган вазифаларнингбаҷарилишихалқимиз олдига қўйилган уч стратегик вазифанинг –мамлакатдаэнергетика мустақиллиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъмнлаш, коммуникатсион боши берк кўчадан чиқиш . саноатлаштириш тўртинчи стратегик вазифадир деб таъкидланди- масалаларининг ечимида муҳим ҳисса қушади, 2020 йилгача электр мустақиллигини таъминлаймиз деб қайд этти Тоҷикистон Ҷумҳурияти Президенти, тинчлик ва миллий бирлик Асосчиси- миллат Пешвоси, Мустақил Тоҷикистон давлатининг асосчиси муҳтарам Эмомали Раҳмон. –«Мен азиз халқимнинг яратувчилик қудратигаишонама. Тўлиқ ишонч билан яқин келаҷакда ўзимизнинг биргаликдагифаолият ва меҳнатимиз билан давлат ва ҷамият ҳаётида мавҷуд мушкулликларни бартараф этамиз ва халқимиз учун янада қулай ва яхши шароит муҳайё қиламиз, дея оламан».


Эркаев Сафар Абдулхайрович-академик Б.Ғафуров номли ХДУ тарих ва ҳуқуқ факултети дотсенти, тарих фанлари номзади

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ