Она шаъни қайда қолди ?
Террористларнинг ватани, миллати, дини бӯлмайди, деган гапни тез-тез эшитамиз. Улар орасидагиаёлларда оналик меҳри, шаъни ва қадри йӯқ дейиш тӯғри бӯлади.
6-ноябрда содир бӯлган чегарадаги мудҳиш воқеа бутун мамлакатимиз аҳлини қаттиқ изтиробга солди.
Маълум бӯлишича, чет элдаги қӯпорувчилик ишларига алоқадор 20 киши Рудакий ноҳиясидаги ҳарбий қисмга босқин қилишларини бошлаган одам аёл киши бӯлиб, тун ярмидаҳарбий қисмнинг юқоридаги назорат нуқтасида турган аскарни авраб, ӯзини йӯл тополмаган қилиб кӯрсатиб, оналик қадрини ӯртага қӯйиб, аскарни ҳалок қилади ва автоматини қӯлга киритади. Шундан сӯнг ӯт очувчи қуроллари бӯлмаган бу тӯда аъзолариҳарбий қисмга қурол ундириш мақсадида киришга уринишади.Хайриятки , ӯзлари маҳвбӯлишади.
Одамда беҳад нафрат қӯзғайдиган ҳолатӯша аёл ҳам она эканлигидир, ёнидаги шериклари ичида ӯзининг ҳам фарзандлари бордир. Ӯнгулидан бир гулиочилмаган ёш аскар йигитни ӯлдириши-чи ?!
Ӯша аёлнинг маънавий қиёфаси одамийликдан тамомила узоқ. У нимага муяссар бӯлди? Ҳеч нарсага. Қилмиши демократияга ҳам, озодликка ҳам, инсон ҳуқуларига ҳам мутлақо алоқасиз !
Бундайларданэҳтиётбӯлишимиз, уларга барҳам беришимиз, энг муҳими, олдини олишимиз шарт ва зарур.
Юсуф Али Шоҳ, ХДУ дотсенти