ОГОҲ ХАЛҚ АЛДОВЛАРГА УЧМАЙДИ
Азиз ва мукаррам Ватанимизда «Наврӯз-2019» байрами тантанали тарзда нишонланди. Ҳатто энг чекка қишлоқлардаги хонадонларда ҳам ушбу миллий байрам чексиз бир қувонч билан кутиб олинди. Маҳаллаларда Наврӯз дастурхонлари ташкил этилиб, ӯйин-кулги, шодлик-хурсандчилик бутун ӯлкани қамраб олди. Гарчанд айни дамда Наврӯз байрамидан анчагина ӯтган бӯлса ҳам оилаларда, маҳаллаларда, қишлоқ ва шаҳарларда ҳалигача ушбу миллий байрам шукуҳини ҳис қилиш мумкин.
Тобора ободонлашиб бораётган ӯлкамиздаги тинчлик ва фаровонликни одамларнинг юзидаги шодлик, қувонч, дилдан чиққан табрик сӯзларидан ҳам ҳис этиш мумкин. Радио тӯлқинлари ойнаи жаҳон ва орқали Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва давлатимиз раҳбариятига билдирилган миннатдорчилик фикрлари, газеталарда чоп этилган мақолалар юртимиз фаровонлигининг, инсонлар бахт-саодатининг инъикосидир. Агар “Тожикистонда яшаётганингиздан мамнунмисиз?” тарзида сӯровнома ӯтказилса, бутун халқ ӯзининг мамнунлигини, бахтиёрлигини айтиши шубҳасиз.
Доно халқимизда “Бирни кӯриб шукур қил, бирни кӯриб фикр қил” деган ибратли нақл бор. Шундай шоду хуррамлик кунларида ҳам азиз ватанимизда турмуш кечираётган одамларнинг кайфиятинибузишга интилиб, интернет тармоқлари орқали ҳар хил бӯлмағур гапларни тарқатаётган ғаламис кимсалардан бири уларга қарши халқимиз томонидан айтилаётган раддиялар ва эътирозларни гӯё “Жавоб фермаси” ва бу “Жавоб ферма”сини Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Тожикистон Халқ демократик партияси томонидан ташкил этилганлигини иддао қилибди.
Бӯлмаган гап. Тожикистонда ҳеч қандай “жавоб фермаси” йӯқ. Ватанимизга четдан туриб тош отаётганларга қарши ёзилган мақолаларни нафақат ҳукумат нашрларида, балки мустақил, хусусий нашрларда ҳам кӯплаб кузатиш мумкин. Одамлар дилидагини ёзиб, газеталарда нашр эттирмоқда. Азиз Ватанимиз Тожикистонда сӯз эркинлиги мавжуд. Ҳар қандай фуқаро ӯз фикрларини у ёки бу нашрда ёхуд бошқа воситалар орқали айтишга ҳақли. Модомики, ушбу мақолалар ватанга хиёнат қилган хоинларнинг, ватан душманларининг таъбига маъқул бӯлмаётган бӯлса, демак бу гаплар ҳақли. Зеро, халқда “Ҳақ гап туққанингга ёқмабди” деган нақл бежиз айтилмаган. Агар оммавий ахборот воситаларида турли хил мақолалар чоп этилаётган бӯлса ва бу у кимсаларнинг таъбига тӯғри келмаётган бӯлса, бунинг ӯша мақолаларни ёзган ва чоп қилдирган инсонлар учун ҳеч қандай аҳамияти йӯқ. Бундай мақолаларни ёзган ҳар бир одам Ватанда туриб ёзмоқда. Ватанда бӯлаётган ижобий ӯзгаришларни кӯраётганлиги, улар бевосита ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан чиқарилаётган қарорлар асосида амалга оширилаётганлигини билганлиги ҳамда ватан душманлари содда ва ишонувчан халқимизни яна алдаб ӯз домига туширишини хоҳламаётганлиги учун ёзмоқда. Ӯша фуқаролик уруши йилларидаги оғир дамлар яна бунёдкор ва интилувчан халқимизнинг бошига тушишини истамаганлиги учун ёзмоқда.
Худога шукур, юрт тинч ва обод. Қайси кӯчадан юрсангиз эски иморатларнинг бузилиб, ӯрнига янги иморатларнинг қурилаётганлигини, йӯл бӯйларини турфа рангдаги гуллар безаб турганлигини, одамларнинг бир-бирига самимий ҳурмат ва эҳтиром билан мурожаат қилаётганлигини, бир-бирига ёрдам қӯлини чӯзишга ҳаракат қилаётганлигини, демакки халқнинг бирдам ва ҳамдамлигини кузатиш мумкин. Ушбу бирдамлик ва ҳамдамликни кӯролмаётганлар туҳмат ва иғво тошларини ҳар қанча отишмасин, бу тошлар ҳеч қачон уларнинг мӯлжаллаган нишонларига тегмайди. Сиёсий жиҳатдан огоҳ бӯлган халқимиз энди уларнинг алдов ва иғволарига учмайди. Ватан тинчлигини кӯз қорачиғидай асрайди.