​Асрий дўстлик удумига зид ишлар

“Расмийларнинг билдиришларича, 16 сентябрь куни Қирғизистоннинг Лайлак ва Тожикистоннинг Бобожон Ғофур тумани чегарасида содир этилган отишма кеч соат 19да бошланиб, 21:30да тўхтатилган.

Озодлик радиоси тожик хизматининг “Азия Плюс” агентлигига таяниб хабар беришича, ҳодисада уч нафар тожик чегарачиси – 1984 йилда туғилган подполковник Рустам Убойдуллоев, 1998 йилда туғилган оддий аскар Рамазон Исломов ва 2000 йилда туғилган оддий аскар Ғиёсиддин Сувонов ҳалок бўлди. Яна 12 нафар одам яралангани айтилмоқда.

Қирғизистон Чегара хизмати отишмада 1978 йилда Тошкентда туғилган прапоршчик Равшан Мўминов ҳалок бўлганини билдирди. Қирғизистон томони Тожикистон чегарачилари гранатомётдан ўт очганини билдирмоқда”.

Бурасмий хабар зимнида Тожикистон илан Қирғизистон давлатлари орасидаги асрий дўстлик ришталарига путур етиши эҳтимоли бор. Халқнинг “Қўшнинг тинч- сен тинч” мақоли ўз аҳамиятини йўқотаётган каби.

Айни ҳудуддаги нейтарал зона саналган жой ўрнида илгарилари икки давлат Тожикистоннинг Овчи-қалъача ва Қирғизистоннинг Максад қишлоғи йигитлари ҳамжиҳат бўлиб, спорт мусобақалари ўйнаган ҳудуд бугун жанжал манбаига айланибди. Ёмони, икки орадаги тушунмовчилик натижасида инсонларнинг ҳалок бўлганлиги. Икки орадаги отишмалар кундалик тирикчилик ҳаракатларидан чарчаб, энди ҳордиқ чиқаришга шайланган тинч аҳоли нотинчлигига сабаб бўлди.

Жорий йилнинг ёз фаслида айни шу ҳудуд талошида кечган можаролар вақтинча бўлса ҳам, ўзаро келишувлар асосида тинчиган эди.

Куз фасли бошланишидабу можарони қирғиз томони қайта бошдан қўзғаши яхшилик аломати эмас. Орадаги отишмалар натижасида инсонлар ҳаёти хавфостида қолиши, қурбонлар икки давлат орасидаги муносабатларга совуқчилик солади. Марказий Осиё минтақасида нотинчлик келиб чиқиши асрий ўзаро тинч қўшничилик муносабатларига путур етказади. Икки томонлама келишувни қирғиз томонидан бузилиши чегера олди ҳудудлари аҳолисининг тинчлигини бузилишига олиб келади. Шу сабабдан, бундай тушунмовчиликларни олдини ўз вақтида олиш керак. Ҳолбуки, биз, тожикистонликлар ўз бошимиздан фуқаролар урушини кечирганимиз учун, тинч ва осойишталик қадрини яхши тушунамиз. Шунинг учун бизнинг халқимиз ва давлатимиз ҳамиша тинчлик тарафдори бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Биз умид қиламизки, икки томон давлатлар олий мақом даражасида бу тушунмовчиликларни олдини олади. Икки мамлакат раҳбарлари, албатта, ўзаро келишувга келишишади.

М. Раҳим.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ