Изҳороти Бегалиев Х . (Фалсафа кафедраси)

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мӯҳтарам Эмомали Раҳмон ӯз чиқишларининг бирида шундай қайд қилганэди,«Дунёдаги сиёсий вазият кескинлашаётган, давлатлараро ва мазҳаблараро низолар тобора кучайиб бораётган, ҳамда уюшган жиноятчилик авж олаётганбир пайтда мамлакат чегара яхлитлиги ҳимояси ва давлат ҳамда миллат хавфсизлигини сақлаш биз учунҳаётан муҳим масала ҳисобланади».Ҳозирги пайтда жаҳон ҳамжамиятининг олдида бутун дунёда тинчлик-осойишталикни сақлаш, турли хил диний партия ва ҳаракатлар, терроризм, экстремизм оқимларига қарши биргаликда курашиш ва тараққиёт сари илдам қадам қӯйиш масаласи турибди. Шунинг учунҳам давлат тинчлигини сақлаш ва турли туман диний- сиёсий оқимларнитаг томири билан қӯпориб ташлаш давлатларнинг биринчи галдаги вазифалари ҳисобланади.

Мазкур масалада ислом сиёсий экстремизм ва терроризми тушунчасиҳақида фикр юритиб, бу масалани имкон қадар ҳар томонлама кӯриб чиқишга ҳаракат қилдик. Айниқса, Ислом уйғониш партияси, Ваҳобийлар, Толиблар ҳаракати, Ал-Қоида, Ҳизби Таҳрир, Мусулмон биродарлар ва шунга ӯхшаш террористик ташкилотларнинг фаолияти дунё давлатларининг диққат марказида бӯлиб, у бутун минтақа ва жамиятга хавф солмоқда.

Ҳар бир инсонӯз дунё қараши, фикр юритиши турлича бӯлиб, у ӯзини доимҳақ деб ӯйлайди. Улар ҳар бир муҳитни ва жараённи ӯз тафаккури дунё қараши билан баҳолайди. Аммо бу диний партия ва ҳаракатлар нафақат давлат сиёсати учун, балки бутун жамият учун ҳам хавф- хатардан ҳоли бӯлмай, буни ҳозир дунё воқеаси ҳаёти исботлаб турибди. Шундай экан ҳар бир инсон ӯз ақли ва фаросати билан уйлаб чиқиб , ҳақ йӯлни ботилдан ажратиб олиши керак. Бундай вазият натижасини биз Афғонистон, Яман, Ироқ, Сурия ва яна бир нечта давлатлар мисолида куришимиз мумкин. Зеро, Ватанфурушлик, нотинчлик, зӯравонлик, қотиллик, ишончсизлик ҳеч қайси даврда халқимиз юрагидан жой олмаган. Бугун биз ҳам анашу бегона ғоялар жамиятимизга хавф солмаслиги учун курашмоғимиз керак ва зарурдир. Токи ёшларимиз ӯзлигини англаб вояга етсин. Сиз билан биз эса уларга озод, обод ватанни мерос қилиб қолдирайлик,ва ёшларни ватанпарварликҳисида тарбия қилайлик. Бу бизнинг ватанпарварлик бурчимиздир.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ