​Терроризм ва экстремизмга қарши

Маълумки, ҳозир терроризм ва эктремистик ҳаракатлар жаҳон халқлари хавфсизлигига таҳдид солиб турибди. Уларни таъминловчи, йўл кўрсатувчи давлатлар ва турли кучлар ҳам борлиги ҳаммага маълум бўлиб бормоқда.

Хайриятки, бундай қабиҳ амалларга жаҳондаги кўплаб давлатлар қарши реал ишларни амалга оширмоқда. Бу жиҳатдан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти таҳсинга сазовор.

Алоҳида қайд этиш зарурки, нуфузли бу ташкилотнинг навбатдаги саммити 14-15 июнда Жумҳуриятимиз пойтахтиДушанбе шаҳридабўлиб ўтди. Унга Тинчлик ва бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон раислик қилди.

Тожикистон Жумҳуриятимиз аҳолиси орасида ҳам турли йўллар билан эстремистик ҳаракатларга қўшилиб қолган шахслар бор. Масалан, вилоятимизнинг Ж. Расулов ноҳиясидан шундай ҳаракатларга қўшилиб қолган 35 та оила яқин йилларда қайд этилган экан. Уларни тўғри йўлга солиш тадбирлари амалга оширилган, албатта.

Аҳолимизни Кабирий етовидаги экстремистик ташкилот ва бошқа ташкилотларнинг дин ва демократия ниқоби остидаги ташвиқот ишлари ҳамда амалий зарарли ишларидан огоҳ этиш, олдини олиш ва ҳушёр ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Назаримизда, бепарво бўлмасдан, жиддий ва самарали ишларни тинмай амалга ошириш асосий заруратга айланмоқда. Ҳар бир онгли шахс бу жараёндан четда турмаслиги ҳам қарз, ҳам фарз. Барча ташкилотлар, меҳнат жамоалари, ёшу қари барча кишилар сезгир, ҳушёр ва қатиятли йўл тутиши зарур.

Юсуф Али Шоҳ, ХДУ

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ