​Оқ қилинган фарзанд кечирилмайди!

Инсон яшар экан ўз яшаш манзилини ободу озод сақлашга умр бўйи ҳаркат қилади. У ҳеч қачон ташқаридан қўшнисиё бошқа бир кишининг ўз яшаш жойини обод қилишига йўл қўймайди. Айнан Марказий Осиёда яшайдиган халқлар турмуш тарзида ҳам бу устувор ҳаёт қонуни ҳукмрон. Ўз яшаш манзилини фақат маънавияти пуч инсонларгина ташқари ёрдамида обод қилмоққа уринади. Ва бундай инсонлар бемалол ўз масканини бошқа бир маконга алмаштириб кетиши мумкин. Ана шундай инсонлар Ватанга номуносиб фарзанд эканини жуда кеч англаб етиши мумкин

Илҳом Ёқубов каби инсонлар ўз Ватанини тингчлиги, ободлиги, озодлигини кўра олмаган, Ватан истиқболиг ишонмаган нонкўрлар саналади. Улар ташқи кучлар қутқусига ва ўзининг сиёсий-маънавий кўрлигига асосланиб, Ватанга хиёнат йўлини тутган йўл йўқотларга сирасига киради.

Бизни таажжубга қўйган ҳодиса шуки, Илҳом Ёқубов Марказий Осиё муҳожирлари Ассоциатцияси раҳбари эканлиги.Марказий Осиё муҳожирларги куни Илҳом Ёқубов каби ватанфурушларга қолгани ажабланарли ҳол. Марказий Осиё муҳожирлари кўчада қолибдимики, Илҳом Ёқубов деганлари уларга пешволик қилса?! Илҳом Ёқубов аввал Ватан деган тушунча, миллат, халқ деган буюк неъмат нелигини англаб етиши керак. Ўзини, ўз онгини идора этолмаган инсон қандай қилиб бутун бошли Марказий Осиё муҳожирларининг раҳбари бўлади?

Ўз ота уйини ёмонлаб, уни тарк этган фарзандлар келажаги нима бўлишини барча яхши билади. Косаси оқармайди дейишади бундай ҳақда. Ҳолбуки, кичкинагина эмас, тарихи минг йиллар бориб тақаладиган, давлатдорлиги Исмоил Сомонийлардан бошланадиган Тожикистон деган Ватанни сотиб, хорижда аллақандай кучлар қутқусига учиб, ватанфурушлик қилишни оқибати хайрли бўлишига ҳеч ким кафил бўла бўла олмайди.

Ёвуз кучларнинг Илҳом Ёқубовга ўхшаш қўғирчоқларга қизиқиши тезда сўниши, бир куни латтасини чиқиб кетган қизалоқ қўғирчоғи каби бир четга улоқтирилишини Илҳом Ёқубовга ўхшашлар ҳали етмаган кўринади.

Тожикистон ва тожикистонликлар Илҳом Ёқубов каби фарзандларини саркаш боласини оқ қилган ота каби бир умр кечирмайди. Чунки Илҳом Ёқубов каби каслар Ватанни, ўз уйини булғаб кетган оқ қилинган фарзандлар қаторида туради. Оқ қилинган фарзанд эса кечирилмайди.

А. Раҳим

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ