Бузоқнинг югургани...
Марказий Осиёлик муҳожирларнинг Европа иттифоқидаги анжмунида қабул илинган “Файзинисо Воҳидова” номдаги халқаро мукофот таъсис этиши, бу мукофотучун тақдимномалар қабулини эълон қилиниши халқнинг “Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деган мақолини эслатади.
Ўз ватанига садоқат этмаган Сайидюнус Истаравшаний ва Илҳомжон Ёқубов бу мукофотни таъсис этиш билан ўзларининг Ватанга нечоғлиқ “дўст” эканликларини намойиш этдилар.
Бугун халқаро сиёсий майдонда ўз мавқеига эга бўлган демократик Тожикистон ўз ҳуқуқшуносларини ўз керакли мукофотлар билан тақдирлай олади. Бунинг учун Европага етволиб, аъюҳаннос солиш шарт эмас.
Ватандан ташқарида туриб, ўз ватанига тош отган инсон сира ватанпарвар бўла олмайди. Буикки “ватанпарвар” гўё инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси. Гўё Тожикистонда инсон ҳуқуқлари поймол бўлмоқда. Асли Файзинисо Воҳидов ким эди? Оддий бир адвокат эди. Ҳамиша ўз шахсий манфаатлари учун ишлаган ҳуқуқ ҳимоячиси. Ватан учун Файзинисо Воҳидова нима иш қилган? Шундай бўлгач, “...ўлди азиз бўлди”қабилида иш тутиб, ўлганларни қуролга айлантириш шарт эмас.
Тожикистон ўзининг ҳурматга, эҳтиромга. Эътиборга лойиқ фарзандларини доим эъзозлаган ва эъзозлайди.
Сайидюнус Истравшаний ким? Илҳомжон Ёқубов ким? Уларга ким ҳуқуқ берганки, улар мукофот жорий қилиб, одамларни мукофотлайди?
Тожикистоннинг кўчада қолган боласи йўқ бу мукофотгазор бўлган? Шундай бўлгач, ўтаётган карвон йўлидаги итлар аккилаши бу шунчаки аккилашдир. Тожикистонликлар учун улкан мукофот бу шу ватанга фарзандлик ва бу фарзандлик бурчини адо этишдир.
М. Раҳим.