​ТИП ТЭТ НИЯТИДАН ҚАЙТМАЙДИ

Фундаментализм – маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва бу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин деган фикрни илгари сурувчиларнинг йўналиши. Диний фундаментализм – ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган, ваҳй ва мўъжизаларнинг муқаддас китоблардаги баёнининг ҳарфий талқини тарафдори, уларнинг ҳар қандай мажозий талқинига муросасиз, сўзма-сўз талқинга асосланган эътиқодни ақлга таянган мантиқий далиллардан устун қўядиган, муайян диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл-йўриқларни қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланиладиган истилоҳдир.

Асримизнинг 70-йилларидан бошлаб эса бу сўз исломга нисбатан қўлланила бошланди. Ислом фундаментализми замонавий исломдаги уч йўналишдан биридир (қолган иккитаси – традиционализм ва модернизм). Ислом фундаментализмининг асосий ғояси – «соф ислом» принципларига қайтиш, мақсади «исломий тараққиёт» йўлини жорий этишдир.

Тожикистонга нисбатан ислом фундаментализмининг таҳдиди ақидапарастликни ёйиш, бу йўл билан мусулмонларнинг ислоҳотчи давлатга ишончини йўқотишга уринишда ўзини намоён этди. Бундай гуруҳлар мустаҳкамланиб бораётган умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатлик, миллатлар ва фуқаролараро тотувликка раҳна солишга ҳаракат қилмоқдалар. Демократия ва дунёвий давлат тушунчаларини, эътиқод эркинлигига асосланган кўп конфессияли дунёвий жамиятни обрўсизлантиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдалар. Уларнинг бошида мамлакатимизда фаолияти ман қилинган ТИП турибди. Унинг вакиллари мана бир неча йилдирки, узоқ хорижий давлатларда туриб, давлатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларини кӯра олмай ҳар хил туҳматларни баён қилмоқдалар.

Марказий телеканаллар орқали «Номаълум илдизлар» («Решаҳои ноаён») ва «Жаҳаннамдан қайтиш» (“Бозгашт аз ҷаҳанам”) каби ҳужжатли филмлар намойиш қилиниши ва уларда келтирилган шоҳидларнинг маълумотлари ҳаммани ҳайратга солганди. ТИПнинг масъул шахсларидан бӯлган Қиёмиддини Ғозий ва Сатторов Айёмидинларнинг айтишича, партия етакчилари, аъзолари ӯз ҳаракатларининг оқибати нима билан тугашини улар олдиндан билишган, бунга тайёргарлик кӯришган. Керак бӯлса ӯз мазҳабларидан воз кечиб бӯлсада, хӯжайинлари айтганларини қилишга интилишган. Пул ва бойлик деб энг тоза ва мукаммал мазҳаб ҳисобланган Имоми Аъзам мазҳабидан юз ӯгирганларни қандай одам деб аташ мумкин. Яна улар узр сӯраб халққа мурожаат қилишмоқда. Тавбаси қабул қилиниши ёки қилинмаслиги ягона Оллоҳга аён.

Ушбу кӯрсатувлардан сӯнг бизни ҳайратлантирган нарса шу бӯлдики, биз учун дӯст, тили яқин, маданияти ва урф-одати бир бӯлган Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар агентлигининг бу воқеаларда қӯли борлиги бӯлди. Зеро, 25 йилдан буён бизга дӯст деб юрган қардош давлат махфий хизмати вакиллари тожик забардаст донишмандлари ва зиёлиларини ӯлдириб, бизни ӯзига тобе давлат қилиб олиш мақсадида фаолият олиб борганлиги инсонни таҳликага солади. Унинг устига Тағоймурод Aшрапов, Aбдуқодир Абдуллоев ва Саймуҳриддин Қудратов каби генерал Абдуҳалим Назарзода тарфдорлари ӯз гумашталаридан арзимас пул олиб, дунёга машҳур олимларни ва сиёсатчиларни ӯлдириб кетиши хоинлик бошқа нарса эмас.

Гумон қилинганларнинг маълумот беришича, улар Қум вилояти ва Гургон шаҳрига бориб, ҳабий маҳоратни ӯрганганлиги 2 минг доллар эвазига Сафарали Kенҷаевни ӯлдирганлигини айтишини нима дейиш мумкин?

Ёки Европанинг турли мамлакатларида туриб, кундан-кунга интернет орқали Тожикистондаги бӯлаётган асл ижобий ӯзгаришларни кӯролмай, виждонини пулга сотган тайини йӯқ журналистлар орқали тинч ҳаётимизни бузишга уринишларни нима деб аташ мумкин? Бу ишларнинг бошида ТИП раҳбарлари турганлиги, улар пул эвазига ӯз ватанларини сотганлигини яна нима билан изоҳлаш мумкин?

Каримова Т.,

академик Б.Ғафуров номли

маданиятшунослик кафедраси дотсенти

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ