Изҳорот: Чегаралармиз ишончли қўлларда, аммо...
Куз ойининг айни чиройли бир палласида Рўдакий районида рўй берган нохуш воқеа барча тожикистонликлар каби мени ҳам қайғуга солди.Ватанимизнинг мусаффо осмонига қора булутлар бир чиқиб йўқолди деб ўйлайман.Бу воқеа ҳали ҳануз ташқи ва ички ёвуз кучлар тинчимагани далили бўлса-да, аммо давлатимиз чегараси ишончли қўлларда эканини кўрдик.
Рўдакий районининг чекка Султонобод ҳудудида бўлиб ўтган нохуш воқеа ҳали мамлакатимизда ўз ватанини севмайдиган, ёвуз кучлар қўлида қўғирчоқ бўлиши мумкин бўлган онги паст каслар борлигини кўрсатди. Чегарачиларнинг тезкор ҳаракати бу гал ушбу нохушликни олдини олди. Аммо бошқа ҳудуд – инсонлар қалбида ватанга муҳаббат тарбия топмас экан, бундай ҳужумларни олдини олиш мушкул кўринади. Шунинг учун ташқи экстремист-террорчиларга қарши курашибгина қолмай, балки ўз фарзандларимизда фуқаролик ҳақи, ҳуқуқини, вВатанни севиш туйғуларини ҳам тарбиялаш керак. Шунда бунинг каби нохуш ҳодисалар рўй бермайди.
Мени таажжубга солган нарса, бу воқеага аёлларнинг аралашганлигидир.Дунёнинг энг нозик хилқати аёлнинг террорчи кучлар томонида туриши, яна уларнинг бизнинг ватандошлари эканлиги ачинарли ҳолатдир. Бу аёллар терротчиларга ёрдам бераётганига ўз боласи келажагига шу иши билан нуқта қўяётганини,
бундай онанинг боласи ҳам , куни келиб онаси изидан бориши мумкинлиги ўйлаб қўрмаган.
Бунинг каби нохуш ҳодисалар билан террорчилар ва уларнинг ҳомийлари Тожикистонкаби тинч давлатнинг халқаро майдонидаги нуфузини туширишни исташади ва мамлакат ичидаги нотинчлик пайдо қилишни орзу қилишади. Улар чучварани хом санашаётганини билмайди. Рўдакий районидаги Султонобод чегара қисмида фидойи ватанпарварлар борлиги Тожикистонимиз ўзининг фидойи фарзандлари борлигини билиши учун бир ишора. Бунинг каби фидойи миллионларча бор. Аммо бу ҳодиса нафақат чегарада,балки мамлакат ичида ҳам ҳушёр туришимиз кераклигини кўрсатди. Биз нафақат ташқи чегараларни, балки ички – маънавиятимиздаги чегараларни ҳам мустаҳкам ушлашимиз кераклигини бу нохуш ҳодиса туфайли англабетдик.Душман битта бўлса ҳам кўп, дўст мингта бўлса ҳам оз. Шу боис биз, тожикистонликлар ҳамиша бир тану жон бўлиб севимли Ватанимизнинг барча чегараларини кўз қорачиғимиз каби асрашимиз керак.
Қадрли оналар!Сиз миллатнинг келажаги учун масъулсизлар! Кўзингизни каттароқ очинг! Ватан бу она дегани. Ўзингизга хиёнат қилманг!
Азиз ватандошлар! Тожикистон бу киндик қонимиз тўкилган жой. Бу жой муқаддас. Муқаддас ватанни ифлос оёқлар остида топталиши бизнинг ору номусимиз топталишидир. Бунга йўл қўйиш ватанга хиёнатдир. Келинг, ватанободлигини, тинчлиги муқаддас тутиб, муҳаббат билан асрайлик!
А. Раҳим