​Ҳушёрликни оширайлик!

Ҳозир бузғунчилик ишлари, давлат тўнтаришига уринишлар, террористик ҳаракатлар барҳам топиш ўрнига авж олиб, тобора глобаллашиб бормоқда.

Бизнинг Тожикистон Жумҳуриятимиз Истиқлол замони бошидан ана шундай касофатли тўфонлар тўрига илиниб қолиб, унинг катта зарарларига гувоҳ бўлдик. Эндиликда давлатимиз бошлиғи, Миллат пешвоси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсати шарофати билан миллий Истиқлол йўлида шахдам қадамлар билан бормоқдамиз.

Лекин, афсуски, Ватан хоинлари, ер юзидаги бузғунчи кучлар ва давлатлар қўлида ўйинчоқ бўлган ватандошларимиз дин ва демократияни ниқоб қилиб олиб, ўз ғаразли мақсадлари йўлида турфа ҳаракатлар қилишмоқда. Тожикистон ислом уйғониш партияси экстремистик ташкилот сифатида фаолияти қонуний асосда манъ этилгач, хорижда бошқа мухолиф ташкилотлар билан бирлашиб, “Паймон” номли ягона ҳаракатни таъсис этишди.

Давлатимиз томонидан унинг интернет шохобчалари фаолияти тўхтатилгани, хавфсизлигимизга халақит берувчи уринишларининг олди олинаётгани ғоят тўғри ишдир.

Юртимиз аҳолиси, давлат идоралари, маданият ва маориф ташкилотлари бундай ҳаракатларга ҳушёрлик билан қарашлари, тўғри ва адолатли йўлни тарғиб-ташвиқ қилишлари, одамларни ғафлат йўлидан қайтаришлари сув ва ҳаводек зарур, ҳам қарзу ҳам фарздир.

Азиз юртдошлар! Ҳар биримиз ҳушёрликни оширайлик.

Юсуф Али Шоҳ, ХДУ доценти

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ