Ғаразгўйларга паноҳ бўлиб
Ахборот воситаларидан маълум бўлмоқдаки, 2019 йилнинг 16 сентябр ва 26 сентябр кунлари давомида Полшанинг Варшава шаҳрида Европа Хавфссизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг йиллик йиғилиши қарийб 60 давлат иштирокида бўлиб ўтмоқда. Нуфузли бу ташкилот демократик қадриятлар ва инсон ҳуқуқларига оид дунёдаги энг йирик ташкилот саналади.
Унда ташкилотга аъзо давлатлардан ташқари ўнлаб турли миллий ва халқаро ташкилотлар ҳам иштирок этади. Бу йил 2 мингдан ортиқ вакиллар тўпланишди. Муҳокама ва чиқишларда давлатларнинг мухолиф гуруҳ ёки ташкилотлари танқидий фикрлар билан чиқишади, шунинг учун кўпчилик давлатлар ва ташкилотлар диққатини ўзига тортади.
Бу йил унда “Миллий паймон” номли терористик-экстремистик ислом уйғониш ташкилотига тобеъ гуруҳлар, 24 гуруҳи ва бошқалар қатнашмоқда Муҳиддин Кабирий ва унинг шогирдлари айтишича, “Тожикистон миллий паймони” миллий ташкилот бўлиб, Тожикистон фуқороларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилади.
Жумҳуриятимизда Миллат Пешвоси, Тинчлик ва ваҳдат асосчиси, муҳтарам президентимиз раҳбарлигида тараққиёт ва бунёдкорлик ишлари амалга ошмоқда, ҳуқумат ва ҳуқуқ ҳимояси тизими фуқороларнинг тинчлик ва осойишталигини таъмин этмоқда.
Сангтўрада, Роғун электр станциялари фаолияти кучайиб, давлат энергетика мустақиллиги юзага келмоқда.
Йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги ривожи, озиқ -овқат дастури, саноат ва туризм ишлари соҳаларида юксалиш рўй бермоқда.
Ўзбекистон билан алоқалар кучаймоқда. Ҳозирча 12 та чегарадан ўтказиш постлари ишлаб турибди.
Халқ таъминоти йиллардан- йилга яхшиланмоқда.
Ғаразгўй, хоин ва жиноятчи ташкилотлар давлат ва халққа тош отмасликари лозим.
Юсуф Али Шох, ХДУ доценти.