​Янгисозбилан эски қўшиқ

Жорий йилнинг 16 сентябр куни Польша давлати пойтахти Варшавада ЕХТ йиллик анжумани бўлиб ўтди. Бу анжуманда кейинги пайтларда ЕХТга аъзодавлатлар вакиллари билан бир қатордатерроистик-экстремистик гуруҳ вакиллари ҳам қатнашмоқда. Жумладан, “Паймони миллат”, “Гуруҳи 24” кабилар.

Муҳиддин Кабирийдаъвосига кўра, “Паймони миллат” Тожикистон миллий ташкилоти эмиш. Бу ташкилот гўёки, тожикистонликларнинг миллий армонлари, ҳуқуқлари ва эрикнлигин ҳимоя қилгувчи эмиш. Ҳолбуки, Тожикистон фуқаролари ҳуқуқ ва эркинликлари Тожикистон Жумҳурияти Бош Қонунида белгилаб қўйилган ва ҳимоя қилинган. Қолаверса, ўз миллий мустақиллигига эга бўлган Тожикистон давлати ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиб олади.

Бугунги кунда тожикистонликлар озод ва обод бир втаанда яшамоқдаки, уларни ҳимояси ташқи кучлар қутқусига учган террористик-экстремистик гуруҳларга қолгани йўқ.

Бутун дунё жамоатчилиги“Ҳизби наҳзати ислом”(Ислом уйғониш партияси)ни террористик-экстремистик ташкилот сифатинда таниганлиги учун улар бугун ниқобниянгилаб, “Паймони миллати Тоҷикистон”деб номлашди. Ҳолбуки, эшак ўшаю тўқим янги деган халқсўзи тўғри келади.

Янги соз ушлаб эски қўшиқ айтиш бошланди. Асли “ПМТ” ҳам ИУПниг олдинги ҳаракатларини такрорламоқда. Уларннг асл мақсади демократик , ҳуқуқбунёд давлат тузумига путур етказиш.

Барқарор ва устувор истиқлол йўлига тушиб олган Тожикистон ва тожикистонликлар ташқариданайтилаётган бундай даъволар ва отилаётган тошларга асло парво қилмайди. Чунки бугуни кунда икки агрегати ишга тушган Роғун ГЭСи жадал суръатлар билан қурилмоқда. Мамлакат ички йўллари деярли таъмирдан чиқди. Истиқлолнинг 30 йиллиги тантаналари учун қурилаётган муҳташам бинолар, тиб нуқталари, маориф кошоналари- мактаблар мамлакат келажаги бўлган ёшлар учун ёруғ келажак гаровидир.

Фақат дунё жамоатчилиги томонидан террористик-экстремистик ташкилот сифатида танилганИУПнинг янги бўғини бўлган ПМТни ЕХҲТ(ОБСЕ) ўз анжуманларига нима мақсадда таклиф қилмоқда? Шуниси қоронғу.

М. Раҳим

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ