​ИТП ТЭТнинг бузғунчилик ғояларини қоралаймиз!

Терроризм энг ёмон иллатлардан бири бӯлиб, террористлар ӯзларининг манфур ниятларига ӯзгаларни қӯрқитиш ва шу асосда давлатни бошқариш асосида етишга интиладилар.

Меҳмондӯстлик, очиқкӯнгиллик, муҳтожларга қӯлдан келганча ёрдам бериш қон-қонига сингиб кетган халқимизга бу иллатлар тамоман бегонадир. Аммо ӯзларининг ёвуз ниятларига етишишни хоҳлаган террористлар ва экстремистлар пул учун ҳамма нарсага тайёр бӯлишади. Ундай кимсалар учун муқаддас нарсанинг ӯзи йӯқ. Уларда Ватанни севиш, ота-онага ҳурмат билан муносабатда бӯлиш, яхшиликни қадрлаш, яхшиларнинг қадрига етиш каби хусусиятлар умуман йӯқ.

Улар зӯравонлик йӯли билан давлат ҳокимияти тепасига келиш ва одамларни қӯрқув асосида бошқаришга интиладилар. Маърифатдан йироқ бӯлган ҳамда жаҳолат ботқоғига ботган бундай кимсалар ҳар қандай давлатнинг ривожланиши йӯлида тӯсиқ бӯладилар. Улар алдов ва пул воситасида ҳали онги ривожланиб улгурмаган ёш авлодни ӯзларининг нопок мақсадлари йӯлида қурол сифатида ишлатадилар. Тубан мақсадларига бошқаларнинг қӯллари воситасида эришадилар ва ӯзларини пок-покиза сифатида кӯрсатадилар. Хусусан, жонажон юртимизда фаолияти тақиқланган террористик-экстремистик фаолият олиб борганлиги ӯз исботини топган Ислом тикланиш партияси ва унинг қочоқ раҳбарлари хусусида шундай фикрни айтиш мумкин. Давлат хоинларига айланган бу кимсалар қанчадан-қанча ёшларни йӯлдан уриб, ӯзларининг нопок мақсадлари йӯлида ишлатишди. Бечора бу ёшларни Сурия, Ироқ, Афғонистон каби давлатларда яширин фаолият юритувчи террористларнинг ҳарбий лагерларига ва урушларга жӯнатишди. Уларнинг ота-оналари, фарзандлари тӯғрисида қайғуришмади. Ислом динида ноҳақ қон тӯкилиши тақиқланганлигини билган ҳолда ӯзларини билмаганга олишди. Халқимиз ушбу нобакор партия вакилларининг фуқаролик уруши давридаги ва ундан кейинги қилган амалларидан аллақачон хабардор бӯлган ва улардан нафратланишади.

Бугун ҳам ӯзининг манфур ниятидан қайтмай Тожикистон халқига нисбатан туҳмат тошларини отаётган бу партия вакиллари ҳеч қачон ниятларига етишмайди.

Чунки, бутун Тожикистон халқи Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – миллат пешвоси, Тожикистон Жумҳурияти Президенти, Жаноби Олий, муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон раҳбариятининг оқилона ва одилона сиёсатидан мамнун. Юрт тинч ва обод. Ватанимиз тобора чирой очиб бормоқда. Кам таъминланган оилалар таъминланмоқда. Президентимизнинг бу йилги Паёмларида ҳам кам таъминланган оилаларни қӯллаб-қувватлашга алоҳида диққат қаратилди. Юрт душманлари ҳеч қачон ӯзларининг ёвуз ниятларига етиша олишмайди.

А.Эрмуҳамедов, О.Абдуллоев, Э.Эшмуродов. ХДУ доцентлари

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ