​Одам сотиш машмашалари

Ҳозирги даврда дунёда жиноятлар тури, ранги, шакл-шамойили кўпайиб кетди. Шулардан бири одам савдосидир.

Оддий одам, ҳозирги юксак маданий тараққиёт замонида бу нимаси, дея ҳайратга тушиши мумкин.

Бундай жиноят ҳам ўзига хос уруғ сочмоқда ва ўсиб- унмоқда.

Жамиятнинг асосий қими бўлган аёлдек мўътабар жинс савдоси нафратимизни қўзғайди.

Ўйланиб қоласан киши: “Нахот мусулмон давлатларида аёлларни қулдек қийнаш, хайвондек хўрлаш мавжуд бўлса?”

Нафақат бор, балки авжга ҳам чиққан экан.

Яқин йилларда араб давлатларидан молу мато олиб келиб сотиш урф бўлган эди. Ҳижоб кийган ва оғзидан диний сўзлар тушмайдиган аёлларимизнинг кўпи ўша давлатларда танфурушлик қилишлари ошкор бўлди.

Бунинг устига ёш ва гўзал қиз-жувонларимизни ўша давлатларда фоҳишалик чангалига топширишдай жирканч ижтимоий ҳодиса ҳам юзага келди.

Шу масалада, шаккоклик бўлмасин, камина шундай хулосага келаман: танфурушга боришга рози бўлган аёллар ҳам кўп. Матбуотда уларни беозор, аҳволи оғир, содда жабрдийдалар қилиб кўрсатадилар. Аниқки, ҳаммаси ҳам шундай эмас.

Хайриятки, юртимизда йилдан-йилга яхши ўзгаришлар, меҳнат муҳожирати соҳасида қонун устиворлиги юзага келмоқда. Жамиятда ночорлик ва камбизоатлик миқдори камаймоқда.

Буларнинг ҳаммаси одам савдоси, аёллар камситилиши иллатларининг олдини олмоқда.

Барча аёлларимиз Расули Акрамнинг: “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир”, деган ҳадислариг амуносиб бўлсинлар ва сабру қаноатни фаромуш қилмасинлар!

Юсуф Али Шоҳ,ХДУ

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ