Ватан тинчлиги муҳим масала
Тожикистон Олий Судининг 2019 йилнинг 15 августидаги ҳалномасига кўра “Паймони миллии Тоҷикистон” ташкилоти террористик-экстремистик ташкилоти деб эътироф этилиб, унинг Тожикистон Республикасидаги фаолияти таъқиқланади. Шунингдек, “Паймони миллии Тоҷикистон”, “Ҳизби Наҳзати Исломии Тоҷикистон” ва бошқа террористик ташкилотларга хизмат қилаётган 39та сайтларга ҳам таъқиқ қўйилган.
Тожикистон Олий Судининг бу ҳалномаси мамлакат халқи тинчлиги, осойишталиги йўлидаги қатъий қадамлардан саналади. Чунки мамлакат халқининг ижтимой онгига ёмон таъсир қилгувчи бу сайтлар Ватанимиз бирлигига таҳдид кўрсатиши нуқтаи назаридан ҳам таъқиқланиши мақсадга мувофиқдир.
Бу сайтларда эълон қилинаётган бўҳтону иғвогарликка доир чиқишларёшларимиз онгига заҳарли оғу кабидир.Шу боис, ота-оналар фарзандларининг интернет тармоқларидаги ҳаракатларини кузатиб боришлари зарур. Шунингдек, Олий Ўқув юртларда ҳам ёшлар мафкурасига зарар етказувчи бу таъқиқланган сайтлардаги иғвогарона чиқишларнинг асл моҳиятини тушунтириб бериш керак.
Тожикистон деб аталган ватан тинчлиги бутун Тожикистон халқнин бебаҳо бойлигидир. Бу бойликни кўз қорачиғи каби асрашбарчанинг муқаддас бурчи саналади. Шу сабабдан, интернет тармоқларидаги ҳар қандай сайтларда эълон қилинаётган қутқулару мамлакат тинчлигига путур етказувчи бўҳтонларга эътибор қаратмаслик керак.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ташкил этилгна китобхонлик кўриклари айнан ёшларимизни интернет тармоқларида “санқиб” юрмасдан, қўлига китоб ушлаб, маънавий олами гўзал бўлишига хизмат қилади.
Шу маънода, ташқаридан аккилаган ит, ичкарига таҳдид эта олмаслигини айтмоқчиман. Ёки ўз йўлидан олдиндаги мақса сари устувор қадамлар билан бораётган карвонга ортдан чопиб аккилаётган итлар ҳуриши таъсир этмаяжак. Аммо шундай бўлсаям барибир мамлакат ижтимоий турмушига, мафкурасига қилинаётган интернет ҳужумларга жавоб қайтариш ва бу ҳужумлардан ёшларни асраш мамлакат тинчлигини асраш вазифасидир. Шу боис, ёшларимизни ташқи ёвуз фикрлардан иҳота қилайлик.
А. Раҳим.