Қўшним тинчи – менинг тинчим
“Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” резолюциясинингқабул қилинишишу минтақадақадимдан қӯшни, ҳаммаслак ва қондошу жондош бӯлиб яшаётган халқларнинг бугунги кундаги шиддатли иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар шароитидаги эзгу истакларининг ифодаси янглиғкутиб олинди вахалқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилди.
Бу борада Малакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон қўшни мамлакатлар билан муносабатларни янгидан янги йўналишларда давом эттириш ташаббуси билан чиқаётганлиги минтақа халқлари томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Чунки тинчлик, яхши қўшничилик, ҳамкорлик ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг бош йӯналишларидан бири саналади.
Инсоний муносабатлар, ижтимоий алоқалар тизимида қӯшничилик муносабатлари алоҳида аҳамиятга эга.Қӯшничилик муносабатларининг гӯзал ахлоқ кӯринишида бӯлиши, мустаҳкам иймон эътиқодга асосланган бӯлиши минтақада яшовчи барча халқларнинг мутафакирлари томонида алоҳида таъкидланган. Шу ӯринда минтақа халқларинг маънавий олами ва эътиқодининг узвий қисми бӯлган исломий таълимот ҳам қӯшничилик бобида ибратли кӯрсатмалар беради, ки буларнинг ҳаммасикиши ҳаётининг осойишталиги, бахти, қувончи кўпинча қўшни ила кечадиган алоқаларига ҳам боғлиқ бўли шини эътироф этади.
Минтақа халқлари ӯртасидаги муносабатларнинг чуқурлашиб, илиқлашиб, кенг қамровли бӯлиб бораётган бугунги кунда қӯшни мамлакатларнинг чегараларида содир бӯлаётган айрим нохуш ҳодисалар нафақат минтақа халқларини, балки бутун жаҳондаги тинчликсевар инсонларнинг қаҳру ғазабига сабаб бӯлмоқда. Агар бундай нохуш ҳолларнинг келиб чиқиши ва содир бӯлишига расмий ходимларнинг аралашуви, ҳаттоки уларнинг “ташаббус” кӯрсатаётганлиги ҳақида нима дейиш мумкин?
Қадимдан маълумки ерусув, осмон ва ҳавотабиатнинг ҳамма учун берган улуғ неъмати - умуминсоний қадриятлар ҳисобланади. Улар оллоҳ томонидан инсонларнинг тириклигида фойдаланиши учун ато қилинган, улар ҳеч қачон ҳеч кимнинг абадий шахсий мулки бӯлмаган ва бӯлмайди ҳам. Ӯзиники бӯлмаган нарсани талашаётган инсонларни ҳеч иккиланмай умуминсоний қадриятлар моҳиятини англамайдиган мавжудодлардан бошқа жонзодга ӯхшатиб бӯлмайди.
Бундай одамларгақарата ЭЙ ЖОНЗОТ сен ӯзингга насиб этганнеъматларнинг шукрини қил, бошқаларга насиб этилган еру сув ва ҳавога кӯз олайтирма, улар ҳеч кимники эмас, уларни ҳеч ким ӯзиники қила олмайди.
Исломда келтирилишича қўшнилар уч тоифа бӯлади: мусулмон қариндош қўшни, мусулмон қариндошмас қўшни ва мусулмонмас қўшни. Мусулмонлик қоидаларига кӯра улар орасида қуйидагича ҳақ ва масъулият мавжуд. Мусулмон қариндош қўшнининг мусулмонлик, қариндошлик ва қўшнилик ҳаққи бўлади. Мусулмон қўшнининг мусулмонлик ва қўшнилик ҳаққи бўлади. Мусулмонмас қўшнининг фақат қўшнилик ҳаққи бўлади. Манашу нуқтаи назардан Марказий Осиё халқларининг ӯртасида ҳар уччала ҳақ ва масъулият мавжуд. Бу ҳақни поймол қилиш, масъулиятни ҳис этмаслик оғир иш ҳисобланади. Бунга риоя қилмаган кишини мусулмон деб бӯладими?
Халқимизнинг“Қўшнинг тинч – Сен тинч” мақоли ҳар бир ӯзлигини англаб етган инсоннинг ҳаёти шиори бӯлиши лозим. Шундай экан, биз халқлар яшаш жойимиздаги қўшниларимиз ва қўшни давлатларимиз билан алоқани янада мустахкамлаб, тинчлик сари кўзланган мақсадларга эришишимиз мумкин.
Турдимурод Аҳлиллоев -дотсент