Ватан ўз фуқаросини ҳимоя қилади
Литва республикасидажойлашиб олиб, Марказий Осиё муҳожирларианжуманида “Файзинисо Воҳидова халқаро мукофоти” жорий қилиш билан гўёТожикистонда инсон ҳуқуқлари поймол қилинаётганига ишора қилишмоқда. Шунингдек, Шейцариянинг Женева шаҳридаги БМТнинг мажлисида ҳам айни шу даъволарига куч берадилар.
Ҳолбуки, Тожикистон ҳукумати ҳеч қачон ўз фуқаролари ҳуқуқларини поймол бўлишига йўл қўймаган ва йўл қўймайди. Қуйида бир аёлнинг шахсан ўзим гувоҳи бўлган ташвишлари ва бу ташвишларга ечимни кўрганимни ҳикоя қилмоқчиман.
Муҳаббат туфайли қўшни қишлоққа турмушга чиққан Мафтуна уч болалик бўлганидан кейин эрининг суюқоёқ эканини сезиб қолди. Оилавий жанжаллар қўйди-чиқдига бориб етди. Ажралиш муддати келганида уй-жой ҳаммасиқайнота номидалиги, ҳатто Мафтуна ўқитувчи сифатида топган пуллар ҳам катта рўзғор дошқозонига кириб кетганлиги туфайли аёл уч боласи билан кўчада қолиш хавфи пайдо бўлди. Тошмеҳр эр, виждонсиз қайнота, қайнона ўн беш йил хизмат қилган келинни “Бор тошингни тер” дейишди.
Ўзи ўқиган, мактабда узоқ йиллар ишлагани учун суднинг ажрим қароридан куйган Мафтуна энгюқори инстанцияларга мурожаат қилди.Ҳеч қаердан нажот топмагач, Суғд вилояти ҳукуматига мурожаат қилди. Шунда давлатимиз муштипар аёлнинг оҳига етди. Қайнота-қайнона чақиртирилиб, уч ой муддат ичида, келин ва болаларига уй қуриб бериш шартини қўйди. Вилоят ҳокими(ўша йиллар ҳоки м эди) Абдураҳмон Қодирий шахсан ўзи бу ишни назоратига олди. Натижада, кеча суд ажримини ўз фойдаларини чиқаришга эришган қайнота собиқ келинига ва невараларига уй қуриб берди. Ҳоким томонидан тузилган комиссия бориб масалани текшириб кўриб, келинга янги қурилган уй ҳужжатларини топшириб келди. Бу Тожикистон ҳукумати ҳамиша ўз фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлишига йўл қўймайдиган давлат эканининг биттагина исботи.
Файзинисо Воҳидова ўзи тирик бўлганида бундай мукофот жорий қилинишига қандай қарарди? Файзинисо Воҳидова Тожикистон мухолифати сафидамиди?
Ҳаётий фактларга реал қаралганда, Файзинисо Воҳидова Тожикистондаги юзларча ҳуқуқ ҳимоячиларининг биттаси, холос. У шунчаки, ўз иши доирасида иш кўрган адвокат. Уни улуғлаб, номидаги халқаро мукофот жорийланишиқиларга иши йўқлигидан ўзига иш топган мухолифатчиларнинг ғишаваси, холос.
Тожикистон деган муҳташам Ватан ўзига садоқатли фарзанддарини ҳуқуқларини ҳамиша ҳимоя қила олиши. Адашган фарзандларини кечира олишини Сурияга кетган адашганларнинг оилаларини, фарзандларини биринчилардан бўлиб, ташаббус кўрсатиб Тожикистонга қайтариб олдириб келиш билан исботлади.
А. Раҳим.