​Халқаро нуфузга муносиб саммит ўтказилди

Жорий йилнинг 14-15 июн кунлари мамлакатмиз пойтахти Душанбе шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо мамлакатлардавлат раҳбарларининг бешинчи саммити бўлиб ўтди. Бешинчи саммит бўлби

БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йилги 47-сессиясида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ташкил этиш ташаббусини илгари сурганди.

Йигирма етти давлат ушбу кенгашга аъзо саналади. Шу йигирма етти давлат ичида бизнинг давлатимиз ҳам борлиги бизнинг ҳукуматимиз тинчлик ва осойишталик йўлидаги ташқи сиёсатининг оқилона юритиши белгисидир.

2018-йилнинг сентябида БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида2018-2020 йиллардамазкур форумга раислик қилиш Тожикистонга ўтди.

Жорий йилнинг 14-июн куни олиймақом меҳмонлар ўз нуфузларига мувофиқ тарзда кутиб олиндилар.

15-июн куни пойтахтнингмуҳташам “Коҳи Наврўз” саройида Тожикистон раислигида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш бешинчи саммити бўлиб ўтди.

Мамлакат пойтахтидаги мазкур саммит Осиёда юзага келадиган муаммолар муҳокамаси ва ударни ҳал этиш йўллари, янги ташаббусларни илгари суриш ва самарали механизмларнитопиш учун фойдали майдон вазифасини ўтади.

Ушбу саммитда Кенгаш аъзоси бўлган давлатлардан 650дан ортқи журналистсаммит кун тартибини ОАВда ёритди.

Мазкур кенгашиштирокчилари минтақа ва ҳамкорликнинг барча масалаларини қамраб олган декларация қабул қилишди.

Тожикистоннинг халқаро нуфузи ва халқаро сиёсат майдонидаги эътироф этилиши ушбу саммит иш жараёнида кўзга ташланди. Мамлакат президенти халқаро мақомдаги меҳмонларни кутиб олиниши ва мезбонлик мақомини аъло даражада адо этиши бутун тожикистонликлар обрўсидир.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашминтақада тичнлик ва фаровонлик, осойишталки гарови сифатида жуда катта аҳамиятга молик бўлиб, бу кенгашда Тожикистоннинг алоҳида ўрни бор. Бу ўрин кенгашнинг 5-сессияси жараёнида ҳам ўз натижасини кўрсатди. Кенгашга аъзо барча давлатлар, жумладан, Тожикистон ҳам ҳамиша тинчлик ва осойишталик тарафдоридирлар.

А. Раҳим.

Терроризм ва эктремизм сайёра офати

Илм-фан ва техника тараққиёти даврида яшар эканмиз, кундалик янгиликлар яшин тезлигида жаҳон кезаётгани гувоҳи бўлиб турибмиз. Мана шундай ахборотлар тезлиги замонида дунё жамоатчилиги бошида қилич каби осилиб турган терроризм ва экстремизм балоси

Умумжаҳоний фожиа ва хавфга айланди.

Террорист ва экстремистларнинг миллати ва дини, ватани ва инсонийлиги бўлмайди. Улар эзгутилаклар илдизга тушган қуртга ўхшайди. Сайёра бошига бало бўлиб турган бу хавфли иллатга қарши дунё жамоатчилиги бирлашмоғи керак.Сайёра тинчлиги, дунё осойишталигига улкан хавф бўлган террористлар беватан бир маҳлуқдирларки, уларни батараф этиш бутун дунё аҳли манфаатлари учун фойдадан холи эмас.

Техника тараққиётининг мусбат ва манфий томонлари айнан террористларга қўл келмоқда. Улар интернет тармоқлари орқали ўзларининг манфур ишларини тарғибу ташвиқ қилишмоқда. Бу тарғиб ташвиққа ўзини таниган билган зиёлилар алданмайди. Аммо ҳали йўлини топмаган, ҳаётда тажрибаси бўлмаган ёшлар интернет ижтимой тармоқларида тарқалаётган турли иғвогарона фикрлар ва қарашларга эргашиб кетиши хафви кучли. Шунинг учун уларни ушбу заҳарланишдан сақлаш йўлларини қидириш керак. Ота-оналар табиийки, ўз фарзандлари машғулотлари билан қизиқишлари, уларнинг интернет ижтимоий тармоқларидаги дўстларини билан қизиқиб кўришлари шарт. Ниҳолнинг тўғрилигида тўғри лаш унинг суяги қотганида тўғрилашдан осонроқ кечади. Шу боис ҳурматли ота-оналарфарзандлари тарбиясида эҳтиёткорлик билан иш кўришлари керак. Шунингдек, ўрта мактабларда ва Олий таҳсил муассасаларида ҳам Ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат руҳидаги дарслар ўтилиши керак. Балкимунтазам ўтиб бориладиган Олий таҳсилдаги кураторлик соатларидан тақшари Ватанни севиш деган дарс ҳам ўтиш керакдир. Бу дарсда Ватаннинг эътиборли, эъзозли инсонлари билан учрашувлар, шунингдек, терроризм ва экстермизм қурбонлари ҳақда суҳбатлар олиб борилса мақсадга мувофиқ кечарди деб ўйлайман.

Ижтимоий тармоқларнинг зарарли томонларини мисоллар билан ёшларга тушунтириш ишларини ҳам айни шу дарслар доирасида олиб бориш керак. Шунингдек, ёшларнинг китобхонлик даражасини ошириш керак. Чунки маънавияти кучли инсон оқу қорани яхши ажратади. Ижтимоий тармоқлардаги терроризм ҳиди келиб турган материаллардан асранади. Жаҳоний аҳамиятга молик мумтоз асарлар мутолааси ўз ўрнида ёшлар психологиясига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, театр ва турли адабий-бадиий кечалар ҳам ёшлар тарбиясида катта аҳамият касб этади. Табиийки, бундай тадбирлар ёшлар тарбиясида муҳим поғона бўлиб уларни терроризмнинг қора томонларини аниқ кўришлари учун кўзгу вазифасини ўтайди.

Дунёни терроризм ва экстеризмдан озод кўриш эса умумжаҳон тинчлиги гаровидир.

А. Раҳим.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ