Президент Мурожаатномаси – фаолиятимиз дастури
Маълумки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон ҳар йили янги милодий йил арафасида Олий Мажлисга ӯз Мурожаатномаларини йӯллайдилар.
Миллат Қаҳрамони, муҳтарам Президентимизнинг бу йилги Мурожаатномаларини ҳам ҳар йилгидай барча катта қизиқиш билан тинглади.
Президентимиз Мурожаатномаларида барча соҳа: маориф, соғлиқни сақлаш, саноат, қишлоқ хӯжалиги, молия ва бошқа соҳалар; ички ва ташқи сиёсат, қӯшни ва бошқа чет мамлакатлар билан ҳамкорлик, ӯтган йиллардаги заҳматли меҳнатлар самараси, келгуси йилларда амалга оширилиши режалаштирилган ва бошқа масалалар қамраб олинади. Мурожаатномада бирор-бир соҳа ёки масала четда қолмайди.
Барча соҳа вакиллари келгуси йиллар иш режаларини бевосита муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномалари асосида тузадилар.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг бу йилги Мурожаатномалари ҳам ҳар йилгидай мазмундор ва илҳомбахш бӯлди.
Дар ҳақиқат, ӯтган 2018 йилда азиз ва жонажон Ватанимиз учун энергетика мустақиллиги рамзи, Аср иншооти – Роғун ГЭСи 1 – агрегатининг ишга туширилиши, Президентимиз томонидан “Халқаро ӯн йиллик амал – “2018-2028 йиллар Сув устувор тараққиёт учун”” деб номланган ва тавсия қилинган ташаббуснинг Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эътироф ва қабул этилиши, қӯшни Ӯзбекистон Республикаси билан муносабатларнинг яхшиланиши ортидан вужудга келган имкониятлар жумҳуриятимиздаги барча аҳолини жуда-жуда хурсанд қилди.
Президентимиз ӯз Мурожаатномаларида миллат равнақининг, юрт келажагининг асоси ҳисобланувчи маориф соҳасига алоҳида урғу қаратганликлари, маориф соҳаси ходимларининг маоши ҳар йили ошириб борилаётганлиги ҳамда бу қутлуғ ишнинг келгусида ҳам давом эттириб борилиши барча маориф соҳаси ходимларини қувонтирганлиги, шубҳасиз.
Жаҳон тиллари ҳисобланувчи рус ва инглиз тилларини янги авлодга ӯргатиш борасидаги кӯрсатмалари нафақат ҳар бир ӯқитувчи, балки ҳар бир ота-онани ҳам фарзанд келажаги учун қайғуришга янада масъулият билан ёндашишга ундади. Чунки, оилада яхши тарбия кӯрган, мактаб ва жамият ёрдамида ватанпарварлик ҳисси билан илмли, билимдон бӯлиб улғайган ҳар қандай миллат фарзанди ҳеч қачон нотӯғри йӯлга юрмайди. Юрт ва миллат душманларининг, террорчиларнинг қутқуси ва алдовига учмайди. Пул ва манфаат, бойлик учун ӯз юртидан кечмайди.
Муҳтарам Президентимизнинг азиз Тожикистонимизни аграр-индустриал давлатдан индустриал-аграр давлатга айлантириш борасидаги фикрлари ва кӯрсатмалари алоҳида таҳсинга сазовордир. Зеро, дунёдаги ривожланган, иқтисодий жиҳатдан бақувват давлатларнинг барчаси индустриал ёки индустриал-аграр давлатлардир. Президентимиз ва Ҳукуматимиз раҳбариятининг кӯрсатмалари ва топшириқларига оғишмай амал қилиб, ташаббускорликни қӯлдан бермай, белгиланган барча вазифаларни ӯз вақтида бажариб борилса, албатта, Мурожаатномада айтилган муддатда индустиал-аграр давлат бӯлиши учун барча шароитлар муҳайё бӯлган она юртимизда бу яхши ният амалга ошади.
Президентимизнинг ҳар йилги Мурожаатномаларида келаётган йил муайян ном билан номланади ва ӯша соҳанинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ӯтган 2018 йил “Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили” деб эълон қилинган эди ва бу борада талайгина ишлар амалга оширилди. Сайёҳлик ва халқ ҳунарларига бӯлган диққат ва эътибор кучайтирилди. Ӯлкамизнинг жозибадор табиати, сайёҳлик масканлари борасида бутун дунё янада яқинроқ хабардор бӯлди. Ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан халқ ҳунарларини ривожлантириш учун жуда қулай бӯлган имкониятлар ва имтиёзлар яратилди.
Келаётган 2019-2021 йилларни “Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари” деб эълон қилиниши нур устига аъло нур бӯлди. Чунки, ӯтган йил давомида бошланган ташаббускорлик ва ободончилик ишлари келгуси йиллар давомида алоҳида аҳамият берилган ҳолда давом эттирилади, ривожлантирилади. Президентимиз айтганлари каби ҳар бир ёшга ҳунар ӯргатиш ҳар бир ота-онанинг зиммасидаги энг масъулиятли бурчлардан биридир. Зеро, доно халқимиз мақолларида айтилганидай “Ҳунарли киши хор бӯлмас”, “Бир йигитга етмиш икки ҳунар оз”.
Худо хоҳласа, ташаббускор ва яратувчан халқимиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон ҳамда Ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан белгиланган вазифаларга амал қилиб, “2019-2021 йиллар – Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилиги йиллари”ни ҳам улкан ютуқларни қӯлга киритган ҳолда муваффақият билан якунлайдилар.
Абдуллоев Олимжон,
ХДУ доценти