​Дин –сиёсат эмас!!!

Сиёсат тушунчасини кўпчилик фақат сиёсатчиларга тааллуқли деб билиб адашишади. Бир мамлакатда яшаш турар экансан, шу давлат сиёсати сенга бегона эмас. Шунингдек, сен бу сиёсатдан ташқарида эмассан. Чунки бу давлат, мамлакат фуқароси бўлганинг ҳолда, нега бу давлатда юритилаётган сиёсатсенга бегона бўлиши керак?! Ана шу маънода, мен Тожикистон фуқароси бўлганим ҳолда, бир фуқаро сифатида шу мамлакат сиёсати ичидаман. Гарчанд мен сиёсатчи эмас, шу мамлакатнинг озод бир инсониман.Чунки бу давлат сиёсати мен ва яқинларим, фарзандларим, ватаним ободлиги, озодлиги, фаровонлигини ўз ичига олади. Бу борада Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Раҳмонинг ҳар йилги Паёмлари мамлакат раҳбарининг ўз давлатига улкан масъулияти, ўз халқига буюк эътиборидир.

Сиёсат бу мамлакат равнақи йўлида хизмат қиладиган бир йўналиш бўлса, мамлакат сарвари шу йўналишни тўғри йўлга равона қилгувчи пешводир. Тарихдан маълумки, дин аралашган давлат ишлари бошбошдоқчиликка олиб келган. Шу маънода, Ислом Уйғониш партиясининг сиёсатга аралашиб юргани, ва ҳатто хорижга чиқиб кетиб ҳам Тожикистон каби тинч давлат фуқаролари қалбига қутқу солишга бўлган хатти ҳаракатлари бу партия раҳбарларининг чинакам диний илм ва сиёсат илмида бесавод эканликларини кўрсатади. Ушбу партия раҳбарлари ва аъзолари агар чинакам ватанпарвар бўлсалар, Тожикистон деб аталган юрт тинчлигини истасалар, ўз онасига хиёнат қилган фарзанд мақомини эмас, балки ўз онасига яхшилик истаган фарзанд тутумини тутишлари керак. Улар эса хориждаги ҳамтовоқлари, ҳомийлари қутқуси билан Ватан деган улуғ тушунчани манфаат деган ифлос қутига алмаштириб, ватанфуруш деган иснодли ном кўтариб юрибдилар. Бундайларни на тарих, на халқ , наВатан кечиради.

Мен сиёсатчи бўлмаганим ҳолда, агар Ватаним шаънига кимдир бир оғиз ёмон гап айтса, албатта, сиёсатчи бўламан ва ватаним шаъну шавкати менинг шаъним, орим, номусим эканини ватанни сотгувчиларга кўрсатаман.

Ислом дини –гўзал аҳлоқ дини.Уинсоний фазилатларни баркамол бўлиши йўлида хизмат қилгувчи дастуруламал. Уни сиёсат қуроли қилиб, бу диндан оми одамларни йўлдан оздириш ғайриисломий ҳаракатдир. Шу маънода, ИУПсининг барча хатти ҳаракатлари дунёвий сиёсатчилик канонларига тўғри келмайдиган ҳодисадир. Агар уларнинг мақсади тинчлик ватан ободлиги бўлса, келсин ватан чорбоғлари гулу ниҳоллар эксин. Аксинча бу ниҳолларни пайҳон қилиш йўлида ҳаракатларини бас қилишсин.

Кўчадан туриб ҳовлига тош отиш осон. Хориждан туриб мамлакат шаънига, яна камига ўзи туғилиб, сувини ичиб, нонини еб улғайган ватанини қор отлиқ қилиш осон. Аммо ҳовли ичкарисига – Ватанга бир кириб кўр! Қанча ободонлик ишлари бўлди. Ҳеч кимнинг ақли ишонмайдиган улуғ ишлар амалга ошганини дунё жамоатчилиги кўриб турибди. Нега сенлар ақлини фақат ёвуз фикрлар қамраб олган ватанфурушлар кўрмайсан?!

Тожикистон деган бир гулшанда Роғун каби дунё аҳамиятига молик ГЭС ишга тушди. Истиқлолнинг 30 йиллиги тантаналари арафасида мамлакатда буюк бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Сенлар хорижлар берган тирикчилик пули учун ватанни сотиш билан машғул бир пайтда, мамлакат аҳолиси ватанини обод этиш билан машғулдир. Ҳолбуки, бу халқ сенлар каби мусумондир. Кундалик намозини адо этиб, бу намозини сиёсатга тиқиштиргани йўқ. Тожикистон масжидларида мамлакат аҳолини жамоа бўлиб намозини ўқиб, яна тирикчилик сари, Ватан ободлиги сари бормоқда. Бир бурда нонини ўз ватанида тинч ва хотиржам емоқда.Бу ватаннинг тинч сиёсати, Тожикистон Президентининг оқилона сиёсати натижасидир.

Хориж нонини еб юрганлар, унутманг, дин сиёсат эмас!

А. Раҳим.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ