​Тарихий ҳодисаларни тўғри англаш шарт

Маълумки, ҳар бир давлатда мавжуд сиёсий тартибларга зид ҳаракат ва қарашлар бўлади. Тожикистон Жумҳуриятининг ҳозирги сиёсий ҳаётида ҳам буни кузатиш мумкин.

Тожикистон ислом уйғониш партияси фаолиятида бузғунчилик мақсадлари ва амаллари жамиятимизда норозилик уйғотди. Унинг амалиёти қонуний жиҳатдан тўхтатилди.

Аммо хорижда унинг қолдиқлари аламзадалик билан гўё адолат учун курашмоқда.

Жамиятимиз аъзоларининг бундай ҳодисага тўғри муносабатда бўлиши катта заруратга айланмоқда. Ғаразли чиқишларга раддиялар билдириш, асл мақсадларини тўғри очиш яхши, албатта.

Баҳсга киришганда, тарихий ҳақиқатларга тўғри ёндошиш, ҳеч бўлмаганда тўғри англаш маданият, демократия, ҳурфикрлилик тақозосидир.

Рус филологияси факультети томонидан тайёрланган “Кабирий – манқурт” номли чиқишнинг баъзи ўринлари баҳсли кўринади.

XX аср бошида юзага келган фуқаролар урушида юзага келган қўрбошилик ҳаракати ҳозир миллий мустақиллик учун курашнинг қуралли кўриниши сифатида тарихан оқланганига анча бўлди. Совет давридаги соҳта муносабатлар очиб ташланди. Мазкур факультет аҳли номидан ёзган кишилар(ўз насабларини кўрсатмаганлар) ўша сохталикларни ноғора қилиб чалувчиларга ўхшаб қолибди.

Муҳаммад Иброҳимбекнинг миллати манқурт эмас(бундай миллат тарихда йўқ), балки ўзбек миллатининг лақай уруғидандир. Сўнгги йилларда у ҳақда ҳужжатли тадқиқотлар, талай бадиий асарлар яратили.

Мазкур чиқишда: “босмачилар туркларнинг буйруғи билан тожик халқини қирғин қилишга киришган”, - дейилади довдирлик билан.Бундай қўпол ва аҳмоқона фикрларни матбуотда чиқармаслик зарур. Акс ҳолда, мухолифат кучлари олдида, ҳатто жаҳон афкор оммаси олдида шарманда бўлиш ҳеч гап эмас.

Чиқиш охирида: “замонавий босмачиларни қоралаб, уларни барча илдизлари билан “қизиллар” каби йўқотишга ҳаракат қиламиз” , - дейилибди. Демократик, ҳуқуқбунёд тартиблар қаерда қолади?

Бузғунчилик ҳаракатларини қоралаш яхши, лекин аввалги тарихий ҳодисаларнинг асл моҳиятини доимо эътиборга олиш шарт ва зарур.

Юсуф Али Шоҳ, ХДУ.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ