​Сотқинлик саодат келтирмайди!

Оддий одамий муомалада ҳам, ҳар кандай жамоа ҳаётида ҳам, давлат сиёсий ҳаётида ҳам сотқинлик – хоинлик энг жирканч, энг тубан, энг хавфли иллатдир. Шунинг учун унинг умри жуда қисқа, ҳамма замону жойда у нафратга, ўлимга маҳкумдир.

Ўтмишда қизиқ ва ибратли ҳодиса бўлган. Ўзаро уруш ёки давлат алоқаларида сотқин кимсаларидан фойдаланишган. Мақсад амалга ошгач, доно, узоқни кўрувчи, иймонли давлат бошлиқлари сотқин кимсаларни мукофотга, саодатга муносиб кўрмай, ўша заҳоти ўлимга буюрганлар! “Ўз ватанингга садоқат кўрсатмадинг, бизга садоқат кўрсатармидинг, сотқин!” – дея юзига ошкор айтганлар.

Энди замона тубдан ўзгарди. Сотқинликнинг юзи, шакли, даражаси ҳам мураккаб тус олди, кўлами, афсуски, жуда катталашди.

Ватани йўқ терроистлар, жамиятни нотинч қилувчи экстремистлар, одамкушлар ва одамфурушлар, ўз юрти камчиликларини оламга жар солиб тарқатувчилар кимлар? Уларнинг умумий номи – сотқинчилар! Улар онаси, отаси, акаси, укаси, опаси, синглиси, турмуш ўртоғи, дўстлари, маҳаласи, қишлоғи, ноҳияси, вилояти, республикаси, бутун дунё, инсонлар ва инсоният, Ватан ва курраи Замин хоинларидир!

Афсуски, минг афсуски, бундай кимсалар, ҳатто бундай ташкилотлар ҳозир кўпайиб бормоқда.

Муҳиддин Кабирий бошчилигидаги фаолияти тўхтатилган Тожикистон ислом уйғониш партияси қолдиқлари ва уларнинг югурдаклари, “Ҳизбут-таҳрир” партияси, салафия, ваҳҳобия ва бошқа диний ҳаракатларга қўшилганлар, ўлимга маҳкум Ироқ, Ливия ислом давлати (ИГИЛ) жангарилари сафидагилар мустақил Тожикистонимизнинг сотқин фарзандларидир.

Назаримизда, уларнинг ҳеч бири адашиб кириб қолганлар эмас. Пул эвазига, ёлғон ваъдалар эвазига, ёлғон саодат таъмаси билан ўз фикри ва мақсади, виждонсизлиги ва пасткашлиги билан шу йўлга кирган сотқинларни асло кечириб бўлмайди.

Ҳозир демократиянинг тутуриғи қолмаяпти. Демократияни дунёга тарқатмоқчи бўлган давлатлар унга хоинлик қилиб айни шундай ватангадою сотқинларни қурол билан, пул билан таъминлаяпти, сиёсий жиҳатдан юзсизларча ҳимоя қилаяпти!

Хоинлар нокасу ножинслар тўдасига мансуб. Бу ҳақда жаҳон адабиётининг даҳо вакилларидан бири Низомиддин Амир Алишер Навоий шундай дейдилар:

Нокасу ножинс авлодин киши бўлсин дебонЧекма заҳмат, латиф ўлмас касофат олами.Ким кучук билан хўдукка қанча қилсанг тарбият,

Ит бўлур,доғи эшак,бўлмаслар асло одами.

Ички ва ташқи хоинларимизнинг муносиб жазосини Аллоҳнинг ўзи берсин!

Юсуф Али Шоҳ, ХДУ

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ