​Амалпарастлик руҳияти –иллат!

Узоқ йиллик кузатишларимдан сўнг шундай хулосагакелдимки, ўзбек ва тожик халқлари психологиясида бир ёмон иллат – амалпарастлик руҳияти тарихан мустаҳкамланиб қолган. Рус мустамлакаси давридаги ижтимоий ҳаётимизда бунга кенг йўл очган бир сиёсий-маънавий ҳодиса бор. Империяга вассал бўлган Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида қуйи амалдорларга давлат томонидан иш ҳақи – ойлик маош берилмаган. Шу сабабли қуйи амалдорлар ҳалқнинг оддий ва бечора аҳлидан турли алдовлар ва зўрликлар билан маблағ ундиришган. Ўзлари пора билан амал эгаллашган. Бора-бора бу одат, аниқроғи, руҳият (психолгия) уят ҳисобланмай, оддий ҳолга, доимий одатга айланган. Ҳалол ва иймонли амалдорлар ҳам бўлган, лекин улар тобора камая борган. Ҳарбий давлат тузилиши бўлган Туркистон генерал-губернаторлиги(Қўқон хонлиги ўрнига қурилган)да ҳам аҳвол бундан деярли фарқ қилмаган.

Бу иллат совет даврида ҳам, ҳозирги даврда ҳам давом этиб келади. Бу иллатнинг мустаҳкам сақланганлигининг яна бир сабаби кўпчилик одамларнинг амалдорларга кўр-кўрона таъзим қилишлари ва қўрқишлари, кўпинча манфаати тамаъси билан хушомад қилиш одатларидир.

Бу ҳақда кенг фикр юритишга сабаб шуки, ҳозирги пайтга келиб дунёда кенг тус олаётган терористик, экстремистик ва ғайриинсоний диний ҳаракатлар инсониятга глобал хавф солмоқда ва уларнинг юзага келишининг бош сабабларидан бири амалпарастлик руҳиятидир. Назаримизда, бу руҳиятнинг кўлами жуда кенгайди. Энди у давлат тўнтараши қилиш, дунёда гегемон бўлиш мақсадлари билан туташмоқда.

Узоққа бормайлик, Тожикистонимизда қайта қуриш ва истиқлол замонларининг катта ўзгаришлари, бошбошдоқликлар натижасида Тожикистон ислом уйғониш партияси тузилди. Унинг ғоявий йўлбошчиси бўлган ҳожи Акбар Тўражонзоданинг фаолиятини бир ўйлаб кўрайлик. У аввал етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган коммунистларни ўлтиришдек экстремистик шиорни ўртага ташлади, республикамизнинг Кўлоб зонасини иқтисоий блокада қилиш доҳийси бўлди. Хорижда нима мақсад билан юргани ёлғиз Худога аён.

Мухолифат билан яраш битимига эришилгач (1997), ҳукумат таркибига кириб, салла ўрнига галстук тақди, соч қўйди. Демак, у ҳар қандай адолат, демократия, миллатпарварлик ҳисларидан узоқ экан, амалпараст сиёсатчи ва уч-тўрт юзлама тубан шахс экан !..

А. Тўражонзода сўнгги даврда гоҳ-гоҳ давлатга қарши, жамиятни бузадиган, ғоят пухталик билан ғаразини яширувчи шиорлар билан чиқиб турди. Хайриятки, Миллат пешвоси, Тинчлик ва бирлик асосчиси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон раҳбарлигидаги давлатимиз ва ҳукуматимизтўғри йилни мустаҳкам тутмоқда. Ислом уйғониш партияси фаолияти тўхтатилди.

Барибир, “қозикалон”га ўхшаш амалпараст, сотқин, таъмагир ва шайтон амалдорлардан, ички ва ташқи бузғунчилардан доимо ҳушёр бўлмоқ лозим, улар билан курашиш ва баҳслашиш маданиятини мунтазам ошириб бориш ҳаммамизнинг фуқаровий, инсоний ва қонуний вазифаларимиздир.

Юсуф Али Шоҳ, ХДУ.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ