​Номни нега ўзгартирдилар?

Маълумки, Тожикистон ислом уйғониш партияяси анча муддат ғаразли фаолият юритгани учун суд одил ҳуқмига кўра ноқонуний ҳисобланиб, жиноятчи ва экстремистик ташкилот сифатида фаолияти тўхтатилди.

Ўтган муддат давомида Муҳиддин Кабирий бошлиқ унинг бир гуруҳ аъзолари оппозиция ниқоби остида хоинона амаллар қилмоқда.Шуниси аниққи, дунё давлатлари бу ташкилотнинг экстремистик мақсади ва моҳиятини тан олишган. Шунинг учун ҳамкорлик қилмайдилар ва ҳушёр муносабатда бўлаяптилар.

Ғаразли ниятлари сабаб ўтган йили бу гуруҳ ўз номини “Тожикистон миллий паймони” (паймон орзудаги амал маъносида) деб ўзгартирди. Ўтган 2018 йилда хориждаги “Ислоҳот ва тараққиёт қўзғалиши” (“Чунбиши ислоҳот ва рушд”), “ Тожик озодфикрлари анжумани” (“Анчумани озодандешони точик”) ва “Марказий Осиё муҳожирлари анжумани” (“Анчумани муҳочирони Осиёи Маркази”) гурухлари гўё бирлашдилар, гўё ўзаро “битим” туздилар ва бирлашма номини “Паймони миллии Точикистон” деб номлашди.

Асосий мақсад жаҳон ҳамжамиятини Тожикистон ислом уйғониш партиясининг экстрремистик мақсадини кўпчилик билиб қолгани учун унинг жиноячи ва хоин ташкилотлигини яшириш ва бошқа давлатларни чалғитиш дир.

Ватандошларимиз бундай ғаразли ва жиноятчи ташкилотлар мақсади ва амалини яхши билиши ва ҳушёрликни пасайтирмасликлари зарур.

Юсуф Али Шох,ХДУ доценти.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ