​Ёшларимиз йўлдан адашмасин

XXI аср инсоният маданий тараққиётида янги босқични бошлаб берди – бу ахборот технологиясининг тенгсиз имкониятлариир.

Ундан фойданалишнинг икки йўли бор:

1. Энг керакли, топилиши комёб, ҳар жиҳатдан илғор ва нек маълумотлар, манбалар, хабарлар ва китоблардан фойдаланиш.

2. Сиёсий дунёқараш, маълумотлар ва ахлоқу тарбиядан чалғитадиган, кўпинча зарарли маълумотларни кўриш.

Билимга чанқоқ, тарбияли ва келажагини саодатли қилишга оғишмай интиладиган ёшларимиз биринчи йўлдан бориб, жуда қимматли ва олижаноб ниятларга ноил бўлмоқдалар. Шукрлар бўлсинки, ёш авлоднинг аксирияти шундай йўл тутадилар.

Афсуски, иккинчи зарарли йўлга чалғиётган ёшлар ҳам йўқ эмас.

Маълумки, одам боласи негадир ёмон нарсаларга кўпроқ эътибор беради. Эҳтимол, бу ёмонликни англашга қулайлик туғдирар. Аммо ҳамиша ҳамшундай бўлавермайди., интернетда жонажон Ватанимиз манфаатларига зид, ғаразли, ҳатто жирканчманбалар, даъватлар ва хабарлар ҳам учраб туради.

Ёшларимиз бундай ҳолларда ақл билан, тоза маърифат билан, покиза қалб билан оқни қорадан ажратишлари шарт ва зарур. Бундай зарарли нарсалардан эҳтиёт бўлиш фақат ота-онадан ёки ҳуқуқ органларидан қўрқиш эвазига эмас, маърифат ва ақл билан иш тутиш эвазига бўлса, маданий, ҳуқуқбунёд, олижаноб иш бўлади. Кўпчилик ёшларимиз бунга қодир.

Азиз ёшлар! Сиз ҳали етарли ҳаёт тажрибасигава билиму маърифатга эга эмассиз.Анча мўртсиз, яъни хомсиз.

Шунинг учун ота-онангиздан,яқинларингиздан, сиз ҳурмат қиладиган

қиладиган устозлар ва зиёлилардан маслаҳат олишга шошилинг!Шунда тўғри йўлдан адашмайсиз.

ЮсуфАлиШОҲ, ХДУ.

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ