​Босмачилик ҳаракати нима? Ундан бугун қандай манфаат кӯриш мумкин

Сайидюнуси Истаравшанӣ томонидан “Мен босмачиман” номли мақоласи интернет тармоқларида берилиши бу ҳаракат билан таниш бӯлган инсонларни ҳайрон қолдирди. Сийқаси чиққан ва таниқли олимлар томонидан аллақачон баҳосини олган бу ҳаракат тӯғрисида мақолалар нашр этишдан мақсад нима ва унинг орқасида қандай ниятлар бор.

Мазкур ҳаракат тарихини холисона ўрганиш ва янгича баҳолаш билан боғлиқ бир неча муҳим масалалар бор. У ҳам бўлса Москва ва Санкт-Петербургдаги махфий архивларда сақланаётган манбалар билан танишиш ва уларни ўрганишдир. Масалан, РГАСПИ архивининг 61, 62 ва 122-фондларида РКП(б) Марказий Қўмитаси Туркистон бюроси, РКП(б) ва ВКП(б) Марказий Қўмиталарининг Ўрта Осиё бюроси, 122-фондида РКП(б) МК, РСФСР ХКС ва Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитасининг Туркистон иши билан шуғулланувчи комиссияси фаолиятига оид ҳужжатлар сақланган бўлиб, бу муассасалар 1919—1934 йилларда Тошкентда жойлашган ва фаолият олиб борган эди.

Худди шунингдек, ГАРФ архивида ҳам Ўрта Осиё тарихига оид бир қатор архив фондлари бор. Бу архивларда 1918—1924 йиллардаги Туркистон ва Бухоро ҳукуматларининг Москвадаги мухтор ваколатхоналари фондлари мавжуд. Санкт-Петербургдаги архивларда эса Туркистон мухторияти ҳақидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Бу архив фондларини чуқур ўрганмасдан туриб, «босмачилик ҳаракати»нинг ҳаққоний тарихини яратиш маҳолдир.
Бундан ташқари, ўша давр вақтли матбуотининг катта бир қисми Москва, Санкт-Петербург кутубхоналарида, ихтисослаштирилган омборларда сақланмоқда. Масалан, Туркистонда нашр этилган шундай газета ва журналлар борки (масалан, «Туркестанский голос», «Туркестанское слово», «Щит народа», «Голос Семиречья», «Знамя свободы», «Бухоро ахбороти», «Инқилоб қуёши»), уларни бошқа кутубхоналардан топа олмаймиз. Уларнинг талайгина қисми Москвадаги Ленин номидаги давлат кутубхонасининг Химки шаҳридаги филиалида, собиқ Россия Фанлар академияси Ижтимоий фанлар илмий ахборот институти кутубхонасида сақланмоқда.

Профессор Иброҳимҷон Усмоновнинг “Тарихга ақл кӯзи билан қарайлик ёки босмачилик ҳаракатига нега эътибор қаратилди?” мақоласи эса бу ҳаракатнингбутун моҳиятини очиб беради. Аммо Дориюши Раҷабиён номли шахс эса яна босмачилик ҳаракатини кӯкларга кӯтаради. Ҳаммамизга маълумки, босмачилар ўз сафларини мустаҳкамлаш, қурол-яроғ сотиб олиш ва озиқ-овқат билан таъминланиш учун қишлоқ аҳолисига солиқ солганлар, иродаларига бўйсунмаган кишиларни жазолаганлар. Баъзи манбаларга таянадиган бӯлсак, уларнинг сири ошкор бӯлади. Масалан, Қозоқ қўрбоши Андижон шаҳридаги Уйлик даҳасининг элликбошиси Тўхтасинга қуйидаги талаб билан мурожаат этган: «Жаноби Исроилбек Ғозий амрига мувофиқ бой синфига мансуб аҳолидан тезлик билан 300 минг сўм тўплаб, уни мусулмон аскарлари фойдасига келтиришингизни талаб этаман. Пулни келтириш пайсалга солинадиган бўлса, қатъий жазоланасиз». Шу даҳа оқсоқоли Мухтор охунга келган хатлардан бирида бундай дейилган: «Шошилинч тарзда ўзига тинч бойлардан исломнинг жасур лашкарларига ёрдам ва хайрия учун марказий банк ҳисобидан бир миллион сўм пул йиғиб топширишингизни буюраман...

Ислом қўшинлари бош қўмондони Шерматбек Ғозий».

Жалабек қишлоғи аминига Умрзоқ қўрбоши эса мана бу хатни йўллаган: «Шерматбек Ғозий фармонига кўра, сиз 3 кун муддат ичида қўшинлар учун 100 минг сўм тайёрлаб қўйинг. Айтилган фурсатда бажармасангиз, аёвсиз жазоланасиз. Пулни бой ва камбағаллардан мутаносиб тарзда йиғинг» ва ҳакозо.

Бундай ҳужжатлар шундан далолат берадики, агар босмачилар ҳаракати ғалаба қозонган тақдирда ҳам замонавий дунёвий давлат эмас, балки диний қадриятлар ва зӯравонлик устуворлик қилган давлат тузуми барпо этилган бўларди.

Босмачилик ҳаракатининг яхши жиҳатларини кӯрсатишга ҳаракат қилаётган ТЭТ ИУП аъзолари улар билан босмачилар орасида ӯхшашлик борлигини билармиканлар. Фаолияти Тожикистонда ман қилинган ба партия аъзолари ҳам ӯтган асрнинг 90-йилларида худди босмачилар каби ӯзларига бӯйсинмаганларга жазо беришди, Рахш водийсида вақтинча тузган Ислом давлатида ислом жангарилари учун одамларга солиқ солишди, аёвсиз одамларни ӯлдиришди, давлат мулкини талон тарож қилишди, минглаб одамларни ӯз жойини ташлаб кетишга мажбур қилишди ва ҳакозо.

Ушбу муаллифлар шунчалик даражада саводсизки, ӯзлари билмаган ҳолда халққа зиён етказишда босмачилар қаторида туришини намоён қилишди. Шунинг учун бугун босмачилар каби ӯзини ватанпарвар кӯрсатиш нотӯғри танланган стратегиядир. Буни халқимиз аллақачон англаб етган.

Босмачилар ўзларини дин ҳимоячилари ва русларнинг душмани деб эълон этдиларки, бу билан улар маҳаллий туб аҳолининг ҳурматини қозонмоқчи бўлганлар. Шунинг учун улар бир мунча халқ орасида обрӯ эътибор қозонишди. Бунинг устига большевиклар билан кураш олиб боришни босмачиларга оқ гвардиячилар ўргатишган. Шунинг учун босмачилик вақт ўтиши билан ўз жараёнида диний ва миллий тус ола бошлаган.

Масалан, Жунаидхон, Иброҳимбек, Мадаминбек, Муҳиддин, Жонибек қози каби қўрбошилар бошлиқ ҳаракатда талайгина миллий ва маҳаллий хусусиятлар бўлган. Шу билан бир қаторда советларга қарши қуролли ҳаракатда қайси минтақада бўлишидан қатъи назар кўпдан-кўп умумийликлар бўлган ҳамда курашувчи гуруҳлар бир-бирлари билан ўзаро қўшилиб кетганки, шунинг учун ҳам мазкур ҳаракатни атрофлича ўрганмай туриб унга тўғри баҳо бериб бўлмайди.

Ўйлаймизки, босмачилик ҳаракати ҳақидаги янги далиллар, ҳужжатлар, материаллар, фикр ва мулоҳазалар қанчалик кўп бўлса, тарихнинг бу ғоят мураккаб даврини тўғри талқин ва таҳлил қилиш имконияти ҳам шунчалик кўп бўлади.

Р.Усанов

МАРКАЗИ ИТТИЛООТ