ТЕЛЕФОН:+992 342265273
EMAIL:ittiloothgu@mail.ru
ИМРӮЗ
СОАТ

ЭЪЛОН
Кривой среди слепых султан (памяти вечного скитальца и проходимца Саидюнуса Истаравшани посвящается) Заголовок данной статьи, взятый из фольклора Египта, где широко распространены глазные заболевания, чётко отражает поведенческую суть единственного в своём роде закоренелого монаха и вдобавок маститого оппозиционера Саидюнуса Истаравшани. Лжеучёный, специализирующийся на антигуманной деятельности по обращению молодых людей из Таджикистана в шиизм, Истаравшани напоминает представителей предательского Туркестанского легиона, которые во времена Второй мировой войны в массовом порядке перешли на сторону врага. Они, находясь в окружении фашистов, то и дело занимались лжепропагандой. Точно так и тем же, чем и Истаравшани, бросая камень в свой огород, вообразив из себя поборника справедливости, единственного и незаменимого защитника интересов народа. Кто такой Истаравшани? Какая польза освещать деятельность человека, жизнь которого лишена смысла и, выражаясь одной фразой, сама суть его поведения является простым сотрясанием воздуха?! Истаравшани, который до 1992 года назывался Бурхоновым Саидюнусом и славился среди местных ура-тюбинских молодых парней своим странным и немного инфантильным характером. Был мальчиком на побегушках, привязанным к биби-отунам, как называют в северном Таджикистане женщин-преподавателей, которые берут в ученицы исключительно девушек. Так слабохарактерность и бесхребетность привились к менталитету Саидюнуса. О мёртвых либо не говорят ничего, либо говорят только хорошее. Опустим здесь момент знакомства Саидюнуса с будущей супругой, так как это не этично. Но со ссылкой на его соседей, следует добавить, что покойной от мужа досталась вдоволь. И голодание маленьких детей и ветреный муж в лице Саидюнуса выпотрошили её. А тюрьма в соседней стране окончательно доконала супругу. И всё это, благодаря деятельности Саидюнуса Истаравшани, который вряд ли испытывает угрызения совести, из-за того, что довёл женщину до такого отчаяния. Размышляя о пропагандистской деятельности Саидюнуса Истаравшани, следует отметить его опасное рвение во благо чужаков. Иранцы вместо того, чтобы локализовать угрозы в отношении единственной персоязычной страны в Центральной Азии, воспитывают в лице Истаравшани будущего оятулло, занимаясь тотальной шиитизацией населения, что в корне не приемлемо. Саидюнусу стоило бы возвратиться в лоно отечественных ценностей, потому что за бугром - сколько бы верёвочке, точнее «предательству», не виться, всё равно будет конец. Сохиб Мирахимов, житель Истаравшана.



ба қафо
ЭРОН ҲЕЧ ҚАЧОН ТИНЧ ЎТИРМАЙДИ
2018-08-25

Эрон Ислом Республикаси Тожикистон Республикаси ички сиёсатига доимий аралашиб келадиган яқин мамлакатлардан бири экан. Бундан олдин ҳам унинг сиёсий ва мазҳабий масалалардаги аралашуви кузатилган, лекин кейинги воқеаларни текшириш жараёнида уларда “Эроннинг қўли” борлиги аниқланди. Тожикистонда фаолияти тақиқланган Ислом тикланиш партиясининг таъсис этилиши ва уни маблағлаштириш, ёрдамга муҳтож кишиларга “инсонпарварлик” ёрдамлари ниқобида кўмаклашиб, уларни шиалаштириш, ёшларни “тарбия”лаш мақсадида Эронга олиб бориб, террорчилик амалиётларида фойдаланиш, таниқли шахсларни ўлдиришни буюриш ва бошқалар Тожикистон мустақилликка эришган илк йилларданоқ режалаштирилган мукаммал дастурлардан ҳисобланади.
“Эроннинг қўли” борлиги ёки “мазҳабпарастлик” амалиётлари-ю Тожикистондаги осойишта вазиятни беқарорлаштириш ва бошқа масалаларда тожик журналисти Довуд Исматий билан суҳбат уюштирдик. У 2006 йилдан буён ИТП ТЭТ ва унинг Эрон томонидан маблағлаштирилиши масалаларида тадқиқот олиб боради. 
-Сўнгги вақтларда кўплаб иддаолар пайдо бўлмоқда, гўёки юқорида айтиб ўтилган воқеалар юзасидан Тожикистонда фаолияти тақиқланган Ислом тикланиш партияси ва Эрон Ислом Республикасининг бу партияни молиялаштириши борасида сохтакорликлар ва “сохта уйдирмалар” қилинмоқда экан? Сизнинг фикрингизча, ҳақиқатдан ҳам, ушбу партия ва унинг ҳомийсига нисбатан қўйилаётган айблар қай даражада ҳақиқатга яқин?

- Менинг фикримча, суҳбатимиз мавзуси аниқ бўлиши учун шу нарсани билиш лозимки, Эрон Ислом Республикаси, “Эрон дастури” ва ёки “Эроннинг қўли” деганимизда Эрон халқи тушинилмаслиги керак. халқнинг ўзи ҳукуматнинг олиб бораётган сиёсатини қабул қилишмайди ва охундлар ҳукуматига қарши қўзғалон кўтаришмоқда, улар ҳеч қачон мамлакатларининг Тожикистон билан муносабати бузилишини исташмайди. Эронда халқнинг ўзи ҳозирги ҳукумат ўз мазҳабий ва идеологик манфаатлари йўлида Душанбе билан муносабатларини бузганликдан норози. Яъни ушбу мамлакатнинг эркин фикрловчи халқи бошқа тинчликпарвар кишилар қаторида террор ва террорчиларни қўллаб-қувватловчиларни қоралаб келишади. Бироқ халқ оғзидаги луқмани олиб террорчилар ва фаолияти тақиқланган ташкилотларга сарфлаётган, халқининг солиқдан йиғилган маблағлар ҳисобидан бошқа давлатларда террорчилик лагерлари қураётган ҳукумат абадий бўлолмайди. Бугунги кун ва тарих олдида ҳам бундай ҳукуматларнинг қора доғлари очиқ-ойдан кўриниб турибди. Эрон халқи бу ҳолатларнинг барини яхи англаб етади ва шунинг учун ҳам ҳукумат фаолиятидан норозидир. Сўнгги қўзғолонлар бундан далолат бермоқда. 
Аммо Тожикистонда фаолияти тақиқланган Ислом тикланиш партиясининг ташкил этилиши ва унинг молиявий ҳамда идеологик қўллаб-қувватланиши сиёсий, мазҳабий ва хавфсизлик ўйинлари ва шунга ўхшаган лойиҳаларни татбиқ этиш билан боғлиқ эканлигини таъкидлаш лозим. Бундан бир неча йиллар илгари Теҳрон томонидан йўналтириладиган бундай ўйин дастуларига қарши Тожикистон ўзини ҳимоя қилиш мавқеига эга эди. Фақат вақти келиб шунга ўхшаш ғаразлар йўқолиб кетишига умид қиларди ва лекин Теҳрон Душанбега қарши қабул қилиб бўлмайдиган лойиҳаларидан воз кечмади. 2015 йилги ҳодисалар ва ўша йилнинг декабрида Тожикистоннинг тоқати тоқ бўлди ҳамда Душанбе расмий равишта тожик халқига нисбатан ғаразли мақсадлардан тийилинг ва бу халқ қадриятларига эҳтиром кўрсатинг, дейишга мажбур бўлди. 
- Кейинги вақтлардаги ИТП ТЭТнинг собиқ масъуллари томонидан тарқатилган видеоларга қандай қарайсиз? Улар қай даражада ҳақиқатни ошкор этишди? 
- Тарихнинг барча саволларга жавоби бор. Фуқаролик урушидан икки ўн йиллик вақт ўтиши билан ушбу воқеаларнинг ҳақиқати тирик гувоҳлар томонидан фош этилмоқда. Масалан Айёмиддин Сатторов томонидан “Жаҳаннамдан қайтиш” ҳужжатли филмидаги эътирофлар рад этиб бўлмайдиган далиллардир. Зеро, у ИТПнинг таъсисчиларидан бири ва унинг фаолиятидаги барча қирраларидан хабардор. Аммо у турли жойлардан келиб, ўзини ИТП “эгаси”, деб атайдиганлардан фарқли ўлароқ ўзи ва ҳомийларининг хатти-ҳаркатлари, кирдикорларини ошкора эълон қилди. Ундан олдин Қиёмиддин Ғозий сирларни шундай фош қилган эди. 
Улар халқининг лаънати-ю нафратларига қарамасдан ҳақиқатни айтишди. Бироқ бу ерда ўринсиз тўқнавшуни кўраяпман. Қаранг, Ғозий ва Айёмиддин айтган нарсалар ҳақида йиллар давомида матуботда ёзиларди, алоҳида китобларда қайд этилган, лекин ҳеч ким уларга шубҳа билан қарамасди. Аммо уларнинг иқрор бўлганлиги тасвирланган видеолар пайдо бўлиши ортидан тезлик билан ИТП раҳбарлари томонидан одатий ибора - “босим остида”, деган сўз қўлланилди. Масалан Ғозийнинг “Ноаён илдизлар”да айтган гаплари унинг матбуотга берган интервюларида ҳам айтилган эди, бироқ ҳеч ким эътироз қилмади ва ҳатто, аксинча, баъзида наҳзатчилар томонидан қаҳрамонлик, дея баҳоланди. Айни пайтда зўр келганидан, Ғозийни ёлғончи ва органларни зўравонликда айблашмоқда. 
Ғозий ва Айёмиддиннинг иқрор бўлишларини тасодиф деб ўйламайман. Бир томондан, кишилар қариганда қилган хатоликларини кўз олдига келтиришларини ва қилган гуноҳларига иқрор бўлиб, узр сўрашларини ҳамма билади. Бошқа томондан, Ғозий ва Айёмиддининг мурожаатлари шундан дарак берадики, уларни суиқасд ва ёки махсус хизматнинг таъқиби остида қолишлари мумкин. Улар ва уларга ўхшаганлар парда ортидаги сирларни фош этганликлари учун таъқиб остида қолишлари мумкинлигини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Аслида, улар янги нарса айтганлари йўқ. Негаки, эндиликда Тожикистон халқи учун ИТП нега ташкил этилгани, нега урушни уюштиришганлиги ва наҳзатчилару ҳомийларининг мақсадлари ошкор бўлди. Бироқ улар тирик гувоҳ бўлганликлари ва тўғридан-тўғри ўша воқеалар ҳақида гапирганликлари сабаб ҳам, халқ ва жаҳон ҳамжамияти учун диққатга сазовордир. 
Ғарб мамлакатларида ҳам ИТП ТЭТнинг қўллаб-қувватланиши, ушбу террорчилик ташкилотининг тарғибот ва ахборот тадбирларининг маблағлаштирилиши Эрон Тожикистон билан бўлган муносабатларда тинч ўтирмаслигидан дарак беради. Ва айни пайтда, ушбу террорчи ташкилот ва унинг шарманда раҳбарияти сиёсий “ўликдан” бошқа нарса эмаслигига ишонгиси келмайди, кишининг. Улар ИТП билан бирга кетаверишса, унда обрўсиз ва шарманда бўлиб қоладилар. 
-Нега ушбу ҳодисалар Тожикистон органларини ИТП ТЭТнинг фаолиятини тақиқлашга ундади, деб ўйлайсиз? 
-Негаки, бу ҳодисалар ИТПнинг асл башарасини Тожикистон жамияти ва жаҳон ҳамжамияти олдида ошкор қилди. Агар бу ҳодисалар ортидан партиянинг қочқин раиси Эроннинг юқори мартабали кишилари билан мулоқот қилмаганида ва намойишкорона акциялари матбуотга йўл топмаганида, мумкинки бундай хулосалар келиб чиқмасди. Яъни 2015 йилнинг сентябр ойидаги ҳодисалардан кейинги воқелар таҳлилидан кейин шундай хулоса келиб чиқади. 
Суриштирув ишларидан аниқ бўлишича, ИТПнинг аъзолари Сайф Раҳимзода, Муҳаммад Осимий, Отахон Латифий, Муҳиддин Олимпур, Карим Йўлдошев, Минҳож Ғуломов, Юсуф Исҳоқий, Сафарали Кенжаев, Моёншо Назаршоев, Нурулло Ҳувайдуллоев, Давлатали Раҳмоналиев, Муродулло Шерализода, Айнулло Неъматов, Ҳабиб Сангинов ва бошқаларни қатл этишдан ташқари, 550та оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан, қотиллик, номусга тажовуз, терроризм, бандитизм, жиноий ва қуролли гуруҳларни ташкил этиш, йўлтўсарлик, ҳокимиятни босиб олиш, қуролли қўзғолон ва бошқаларни содир этганлар. Бу жиноятларнинг аксарияти тинчлик замонида содир этилган.
Бундан ташқари, статистика маълумотларига кўра, ИТПнинг 800 нафардан зиёд аъзоси экстремистик ва террорчилик ташкилотларига алоқадаорликда айбланиб қўлга олинган. Бу партия 1000дан ортиқ кишиларни террорчиликва экстремистик таълим олиш учун хорижий мамлакатларнинг террорчилик лагерларига жўнатган. 
Яъни ИТП 2015 йилнинг сентябр ҳодисалари ортидан минтақа учун жиддий хатарга айланганлигини кўрсатди. Бу ҳодисалар Тожикистондаги салоҳиятли органларни тезлик билан наҳзат йўлини тўсишга ундади. 
-Қудрат исташ ёки сиёсий ҳаракатлардан мақсад нима? Бизга маълум бўлишича, ИТП раҳбарияти ҳар доим “давлат ва миллатга хизмат” ва сиёсий қудратни тортиб олиш нияти йўқлиги ҳақида гапирарди. 
- Тожикистонда фаолияти тақиқланган Ислом тикланиш партияси бошқа террорчилик ташкилотлар сингари бошидан Тожикистонда ҳукуматни босиб олишни мақсад қилганди. Буни ҳеч қачон рад этиб бўлмайди. Жумладан, 2015 йилнинг сентябридаги ҳодисалар бунга ёрқин мисол бўла олади. Яъни сиёсий ҳокимиятни уруш ва зўравонлик билан босиб олишга уриниш. Биринчи уриниш 1992-1997 йилларда амалга оширилди ва Тожикистоннинг 150 минг фуқароси ҳалокатига сабаб бўлди ҳамда ўша пайтда Тожикистон ҳукумати урушнинг давом этмаслигини истаб, ҳукуматнинг бир ҳиссасини мухолифатга берди. 
Ажабланарлиси шундаки, мана шу наҳзатилари вазифа олдилару урушни тўхтатишди. Тўғри, тинчлик мамлакат аҳолисининг азалий орзуси эди, бироқ кўплаб даъво қилганлар мансаб учун жанг қилганликларини кўрсатишди. 
Тожикистондаги сиёсий қудратни босиб олишни, ҳатто, ИТП муассиси Саид Абдуллоҳ Нурий ҳам эътироф этган эди. Аммо у наҳзатчилар Тожикистон тараққиёти учун бирор иш қилишига ишонмасди. Ўйлайманки, унинг бу мавзудаги суҳбатларини кўпчилик эслайди. У вафотидан олдин шундай деганди: -“Агар партия мана шу ҳоли билан қудратга эришса, ҳам партия, ҳам Ислом ва ҳам миллатни шарманда қилади”. Бироқ қаранг, партия, нафақат, қудратга эриша олмади, балки парламентдаги атиги иккита курси билан ҳам партя, ҳам Ислом ва ҳам миллатни шарманда қилди. 
Бу ҳолат, ҳатто, ИТП ҳомийси - Эрон Ислом Республикаси олий раҳбариятининг норозилигига сабаб бўлди. Бу ташкилотнинг торлари кўплаб уруш гирдобида қолган ва тараққий этган мамлакатлар, хусусан, Европада дайдиб юрибди. Шу боисдан ҳам, эндиликда ИТП фақат Тожикистон учун эмас, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун ҳам хатарлидир. Тўғри, сиёсий қудрат исташ нуқтаи назарида бу ташкилот Тожикистон учун бирор хатар туғдирмайди, аммо фуқаролар хавфсизлиги нигоҳидан уни ҳар бир киши ҳис этиши мумкин. Данғарадаги сайёҳларнинг террор қилиниши бунга далилдир. 
Умуман олганда, Тожикистон қисқа муддатда жаҳон ҳамжамиятига ИТП, бу терроризму экстремизм, урушу қотиллик эканлигини етказиб бера олди. Ва ҳатто, МДҲ ва ШҲТ каби ташкилотлар буни тасдиқлашди ҳам.
-Аммо кўпчиликнинг фикрича, Эрон аксар пайтларда гўё минтақадаги қудрат эканлигидан суистеъмол қилади...
-Шундай. Теҳрон минтақа мамлакатларини қўрқитиб, уларни нотинчлантиришга уринади. Маълумки, уларнинг бу ерда кўплаб манфаатлари ётади ва Кабирийнинг картаси Тожикистонга босим ўтказиш учун ушлаб турилибди. Яъни Теҳрон кўра била туриб, Тожикистон манфаатларини оқ ости қилмоқда. Бу амали билан шуни кўрсатаяпдики, Эрон бу ишларидан қайтмоқчи эмас ва қайтмайди ҳам. Ўзини наҳзатчилар билан бирга бир умр 10 миллион Тожикистон аҳолиси ва умуман дунё тожиклари душманига айлантиради. 
Бошқа томондан, минтақавий ва дунё курашларида мағлуб бўлган ёки дунё терроризми ҳомийси эканлиги фош бўлган Теҳроннинг Душанбени ИТП билан боғланиб қолиш ҳамда ахборот уруши гирдобида ушлаб туришдан бошқа мақсади йўқ. 
Бироқ бугунги Тожикистон сиёсий, иқтисодий, мазҳабий ва ички хавфсизлик нуқтаи назаридан ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидаги Тожикистон эмаслигини ёддан чиқармаслик керак. 
Дунё ва минтақанинг нуфузли ташкилотлари, жумладан, БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, КХШТ, МДҲдаги аъзолигидан тортиб, дунё миқёсидаги ташаббуслари мамлакатимизнинг мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Кабирий ва унинг террорчилик ташкилоти ҳеч қачон қўрқитиш ва босим воситаси бўла олмайди. 
Теҳрондаги қарор қабул қилиш марказлари ушбу террорчи ташкилотни молиявий ва идеологик қўллаб-қуватлашни тўхтатиш лозимлигини англаб етишлари зарур. Ўйлайманки, ушбу омил – ИТПга террорчи ва экстремистик ташкилот сифатида ҳомийлик қилиш ва уни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш Душанбе ва Теҳрон муносабатларининг яхшиланишига умид уйғотиши мумкин. Акс ҳолда, Эрон қудратли ва тинчликпарвар мамлакат сифатидаги қўлдан кетган мавқеини тиклай олмайди. У шундай қилиб, терроризмни маблағлаштириш, террорчилик лагерларини бунёд этиш ва бошқа мамлакатлар билан бўлган муносабатларини бузишдаги фаолиятини давом эттиради ва бундан кейин ҳам террорчилик давлати сифатида таништирилади. Бу ҳақиқат ва воқеликдир.


Аз назар гузарониданд:187 нафар



баён кардани ахборот


Electronic
ДОНИШГОҲ ДАР РАҚАМҲО
муфассалтар

ДДХ
ТЕЛЕВИЗИОНИ ДОНИШГОҲ
муфассалтар

ДДХ
РАДИОИ ДОНИШГОҲ
муфассалтар

Electronic
ҚАБУЛГОҲИ ЭЛЕКТРОНИИ РЕКТОР
муфассалтар